UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  0 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  317 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  31 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 4-тур баҳслари якунига етди. Одатга кўра сайтимиз ходимлари томонидан тузиб чиқилган тур рамзий термасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
4-турнинг энг яхшиларига “Андижон”, “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив” ва “Бухоро”дан футболчилар эътироф этилди. Демак, қуйида энг яхшиларни келтириб ўтамиз.

Дарвозабон – Тимур Ғаниев (“Андижон”)
“Андижон” бу турда “Олмалиқ” меҳмони бўлиб мавсумдаги илк очкосини ишлади. Ҳисоб очилмаган ўйинда меҳмонлар дарвозабони Тимур Ғаниев жуда яхши ўйин кўрсатди. Ва у ҳақли равишда рамзий терма жамоанинг дарвозасидан ўрин олди.

Чап қанот ҳимоячиси – Александр Мерзляков (“Пахтакор”)
“Пахтакор” кетма-кет тўртинчи ғалабасини нишонлади. Тўртинчи ғалаба Муборакда “Машъал” устидан қўлга киритилди. Ушбу беллашувда “Пахтакор” ҳимоячиси, ўз вақтида “Машъал”да тўп тепган Александр Мерзляков ўзидан ижобий таассурот қолдирди.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Виктор Карпенко (“Локомотив”)
Карпенко 37 ёшда бўлишига қарамай, бир текис ўйин кўрсатмоқда. Уни бемалол “Локо”нинг ишонган ўйинчиларидан бири деса бўлади. Тошкентда “Сўғдиёна” билан кечган баҳсда Карпенко ўнг қанотда яхши ҳаракат қилди.

Марказий ҳимоячи – Юрий Рижко (“Навбаҳор”)
Бу турда “Навбаҳор”нинг ўз майдонида “Насаф”ни мағлубиятга учратиши ўзига яраша шов-шувга сабаб бўлди. Мазкур учрашувда майдон эгалари сафида легионер футболчи Юрий Рижко яхши ўйин кўрсатди.

Марказий ҳимоячи – Акмал Холиқов (“Қизилқум”)
“Қизилқум” барчани ажаблантиришда давом этмоқда. Юрий Лукин шогирдлари 4-турда Фарғонага сафар қилиб, “Нефтчи” майдонидан бир очко билан қайтишди. “Қизилқум”нинг ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишида ҳимоячи Акмал Холиқовнинг хизмати катта бўлди.

Чап қанот ярим ҳимоячиси – Олег Зотеев (“Бунёдкор”)
Олег Зотеев ўйиндан ўйинга яхши формага кириб бормоқда. “Жар”да “Олмалиқ” билан кечган баҳсда унинг голи “Бунёдкор”га бир очкони тақдим этганди. “Динамо”га қарши учрашувда ҳам Зотеев ўзидан илиқ таассурот қолдирди.
 
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси – Артур Геворкян (“Насаф”)
Гарчи “Насаф” сафарда мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоа ярим ҳимоячиси Артур Геворкян шерикларига нисбатан ажралиб турди. Аммо ёлғиз отнинг чанги чиқмас деганларидек, туркманистонлик футболчининг бир ўзи ҳеч нарса қила олмади.

Марказий ярим ҳимоячи – Алишер Маҳмудов (“Навбаҳор”)
Ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Алишер Маҳмудов жорий чемпионатни “Навбаҳор”да бошлади. У 4-турдан ўрин олган “Насаф”га қарши беллашувда ягона голни уришдан ташқари ўйин давомида яхши ҳаракат қилди.

Марказий ярим ҳимоячи – Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
“Пахтакор” сафида бу гал Жамшид Искандеров гол муаллифи бўлди. Ёш ярим ҳимоячи Муборакдаги ўйинда шерикларидан бирмунча ажралиб турди. У ўзининг тезкор ҳаракати ва ажойиб тўп узатишлари билан ёдда қолди.

Ҳужумчи – Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”)
Мавсумни “Бухоро”да бошлаган Баҳриддин Ваҳобов “Металлург” билан кечган баҳсда захирадан майдонга тушиб, жамоаси ўйинини кучайтириш билан бирга тўп киритишга муваффақ бўлди. Тажрибали ҳужумчи кейинги турларда ҳам ўзини кўрсатса ажаб эмас.

Ҳужумчи – Вячеслав Шевченко (“Локомотив”)
“Локомотив” сафига келиб қўшилган Вячеслав Шевченко ниҳоят 4-турга келиб ўзининг олий лигадаги илк голини урди. “Сўғдиёна”га қарши беллашувда у ўзини кўрсатишга эришди. Шевченко аввалги ўйинларда ҳам яхши тўп сураётганди.

Бош мураббий – Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор”)
Шубҳасиз, 4-турнинг энг яхши мураббийи деб Бахтиёр Ашурматов топилди. “Навбаҳор”нинг ўз уйида “Насаф”ни мағлуб этишида Ашурматовнинг хизмати катта бўлди. Натижада Бахтиёр Ашурматов бу йил ҳисобидан иккинчи марта рамзий термага бош мураббий сифатида киритилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика