UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

Олий лига. 3-тур. "Олмалиқ" "Бунёдкор" майдонида биринчи бор дуранг ўйнади Янгиликлар

Олий лига. 3-тур. "Олмалиқ" "Бунёдкор" майдонида биринчи бор дуранг ўйнади

Олий лиганинг 3-турининг илк учрашувида "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" Тошкентда куч синашишади.
Ўйиндаги ҳисоб 56-дақиқада очилди. Полвоновга нисбатан Хайрулла Каримов ўйин қоидаси бузиди ва "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди. Пенальтини Зафар Полвонов амалга оширди. Тўпни Акбар Тўраев қайтарди. Қайтган тўпни Алимпиевич боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.

84-дақиқада Сардор Рашидов тўпни чап қанотдан жарима майдонига узатди, тўп Пишурдан Олег Зотеевга борди, Олег ўзининг собиқ жамоасини жазолади - 1:1.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 1:1
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Б. Норсафаров (Қарши), А. Жўрахонов (Андижон)

Голлар:
Александр Алимпиевич (56), Олег Зотеев (84)

"Бунёдкор":
45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов (5.Дилшод Жўраев, 46), 10.Анвар Бердиев, 14.Воҳид Шодиев, 15.Ислом Иномов, 24.Баҳодир Пардаев (21.Сардор Рашидов, 57), 27.Сардор Собирхўжаев (11.Олександр Пишур, 75), 33.Олег Зотеев

“Олмалиқ”: 1.Мақсатмурод Шомуродов, 3.Шавкатжон Муллажонов (С), 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Азамат Исроилов (11.Зохир Пиримов, 78), 6.Зуаги Шакир, 9.Зафар Полвонов (19.Зафар Полвонов, 87), 10.Санжар Шоаҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 20.Дарко Станоевич, 21.Александр Алимпиевич, 24.Диёржон Туропов (18.Дилявер Абибуллаев, 83)

Огоҳлантириш: Санжар Шоахмедов (38), Зуаги (53), Хайрулла Каримов (54), Вохид Шодиев (71), Зохир Пиримов (87)

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

Матнли трансляциясини Шаҳбоз Беғамов олиб борди. Бизни кузатиб борганларнинг барчсига раҳмат!

90+4` Ўйин тугади! "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 1:1! Игорь Шквирин шогирдлари сафардан бир очко билан қайтишмоқда.

90+3`
"Олмалиқ" гол урди. Лекин қанот ҳаками бу вазиятдан ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.

90+2`
"Олмалиқ" жамоаси ушбу стандарт вазиятидан фойдалана олмади.

90+1`
"Олмалиқ" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга чиқди.

90`
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
"Бунёдкор" ҳужум уюштирмоқда.

88`
Зафар Полвонов ўрнига Шерзод Хакимов майдонга чиқарилди.

87`
Зохир Пиримов симуляция ишлатди деб топилди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

85` "Бунёдкор" ниҳоят ўз мақсадига эришди.

84` ГООООООООЛ! Олег Зотеев! 1:1! Сардор Рашидовнинг ажойиб пасидан сўнг Олег Зотеев ўзининг собиқ жамоасини жазолади. Ҳисоб тенглашди.

83` "Олмалиқ" таркибида яна ўзгариш: Диёр Туропов ўрнига Дилявер Абибуллев майдонга тушди.

82`
Ҳозиргина майдонга чиққан Зохир Пиримов узоқдан зарба берди. Аммо ноаниқ.

81`
"Олмалиқ" қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда.

79`
"Бунёдкор"нинг киритган голи инобатга олинмади. Анвар Бердиев бу вазият қўли билан тўпга теккан эди.

78`
"Олмалиқ" таркибида ўзгариш: Азамат Исроилов  ўрнига Зохир Пиримов тушди.

77`
"Бунёдкор" "Олмалиқ" дарвозасига йўл топа олмаяпти.

75
` Сардор Собирхўжаев ўрнига Александр Пишур майдонга тушди.

72` "Бунёдкор" бурчак тўпи тепди. Мақсадмурот Шомуродов тўпни муштлари билан уриб юборди.

71`
Вохид Шодиев сариқ карточка олди.

70`
"Бунёдкор" рақибига босим ўтказишни бошлади. Сардор Рашидов "қалдирғочлар" ўйинига тезкорлик олиб кирди.

68`
Вохид Шодиев ажойиб имкониятни йўққа чиқармоқда. Вохид бўш қолган дарвозани ўққа тутолмади.

66`
"Олмалиқ" хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда. "Бунёдкор" ҳимоясида етарлича камчиликлар кўзга ташланмоқда.

63`
"Бунёдкор" ҳужум ташкил этишда оқсамоқда.

61`
"Олмалиқ" олдинга бормоқда. Жамоа ҳужумдан воз кечмоқчи эмас.

58` Учрашув энди янада қизиши аниқ. "Бунёдкор" буёғига олдинга ўтишга мажбур.

57` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Сардор Рашидов Баҳодир Пардаев ўрнига ҳаракат қилади.

56` ГОООООООООООЛ! Александр Алимпиевич! 0:1!
Зафар Полвонов амалга оширган 11-метрлик жарима тўпи дарвоза тусинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Александр Алимпевич Акбар Тўраев дарвозасига жойлаб қўйди.

55` Пенальти "Бунёдкор" дарвозаси томон! 

54` Хайрулла Каримов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

52` Вохид Шодиев ҳозир чиройли зарбаси билан ҳисобни очишга уриниб кўрди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

51` "Олмалиқ"нинг хавфли ҳужуми якунига етмай қолди. Цейтлин меҳмонлар футболчиси ўйин қоидасини бузди деб топди.

50` "Бунёдкор" киритган гол инобатга олинмади. Бу вазиятда оффсайд қайд этилди.

48` "Бунёдкор" жарима зарбаси тепди. Жаримадан тепилган тўпни рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

47` Мезбонлар ҳужум уюштиришди. "Олмалиқ" ҳимоячилари бу вазиятда қийинчиликка дуч келишмади ва хавфни бартараф этишди.

46` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш руй берди. Жавлон Иброхимов ўрнигпа Дилшод Жўраев майдонга туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди! Умид қиламизки, бу таймда жамоалар қизиқарли ва томошабоп ўйин кўрсатишади.

45+1` Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунланди. Танаффус!

45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` Акмал Шораҳмедов ҳозир яхши ҳаракат қилда ва Олег Зотеевни қулай вазиятга чиқарди. Лекин "Олмалиқ"нинг собиқ футболчиси бу имкониятдан унумли фойдалана олмади.

42` "Олмалиқ" бурчак тўпи тепди. Акбар Тўраев бу вазиятда футболчилардан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.

40` "Қалдирғоч"лар ҳужумига жозиба етишмаяпти.

38` Санжар Шоахмедов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

36` Ниҳоят "Бунёдкор" ҳужум қилди. Вохид Шодиевнинг дарвозага боши билан берган зарбасини "Олмалиқ" футболчиси бартараф этди.

35` Жамоалар дарвозаларсиз ўйнашмоқда. Футболчилар дарвоза томон зарба беришни унутиб қўйишгандек.

33` "Бунёдкор" грандларга хос ўйнай олмаяпти. Ёки рақиби уларга бундай имкониятни яратиб бермаяпти. Ўйин шиддатини юқори деб бўлмайди. Лекин чамамда учрашув "Олмалиқ" хоҳлагандек ўтмоқда.

29` Вохид Шодиев "Олмалиқ" дарвозасини ишғол этди. Лекин бу вазиятда Цейтлин ўйин қоидаси бузилди деб топди ва "Олмалиқ" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. "Бунёдкор" жамоаси ушбу вазиятдан ҳам фойдалана олишмади.

28` Учрашув зерикарли тарзда кечмоқда.

25` "Бунёдкор" тўпни рақибидан олиб қўйди. Секин-аста ўз имкониятларини рақиб жарима майдончаси олдидан излашни бошлашмоқда.

23` "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов бугунги ўйинда шогирдлари олдида эмас.Жамоа бош мураббийи Австралияга кетгани сабаб, уларни Хикмат Эргашев бошлаб тушган.

20` Дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кузатилмаяпти. Сокинлик остида ўтаётган биринчи бўлим...

18` "Бунёдкор" олдинга интилмоқда. Лекин "Олмалиқ" дарвозаси олдида айтарли вазиятлар яратаётгани йўқ.

16` Ўйинда кичик устунлик "Олмалиқ" жамоаси тарафида.

13` Хайрулла Каримов Зафар Полвонов билан тўқнашиб кетди. "Бунёдкор" сардорига тиббий ёрдам кўрсатилди.

12` Бугун "Жар"га 500 га яқин ишқибозлар ташриф буюришган.

11` "Бунёдкор" ўтаётган дақиқаларда майдон марказидан нарига ўтолмаяпти. "Олмалиқ" яхши "прессинг" уюштирмоқда.

10` Олег Зотеевга нисбатан майдон марказида қоида бузилди.

8` "Олмалиқ" ҳужумга ўтди. Отабек Исроиловнинг ноаниқ тўп узатиши меҳмонларнинг ҳужумини бузиб қўйди.

6` Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Жамоалар ҳозирча майдонга мослашиш жараёнини ўтказишмоқда.

4` "Олмалиқ" энди жарима зарбасини тепди. Акбар Тўраев бу вазиятда тўпни ушлаб олди ва хавфни бартараф этди.

3` "Бунёдкор" жарима зарбасини амалга оширди. "Олмалиқ" ҳимоячилари бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.

1` Учрашув бошланди!

"Бунёдкор" - "Олмалиқ" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- Учрашув соат 17:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика