UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

Олий лига. 3-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Янгиликлар

Олий лига. 3-тур. Бугунги ўйинлар олдидан

Бугун олий лиганинг 3-туридан ўрин олган 6та беллашув бўлиб ўтади.
 Ўйинларнинг ҳаммаси бир-биридан қизиқ кечиши кутилмоқда. Назаримизда, мухлисларнинг эътибори биринчи навбатда “Навбаҳор” ва “Нефтчи” иштирокидаги водий дербисига қаратилса керак. Шунингдек, “Металлург” – “Локомотив”, “Андижон” – “Машъал” баҳслари ҳам қизиқ кечиши кутиляпти.

16:00. “Металлург” – “Локомотив”
Ҳакам:
Валентин Коваленко

“Металлург” дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлди. “Локо” эса чемпионлик учун курашмоқда. Агар бекободликлар жиддий қаршилик кўрсатишса, “Локо”дан очко олишлари мумкин. Ҳар ҳолда Рустам Мирсодиқов жамоаси ўз уйида тўп суради, бунинг устига очилиш ўйини. Ўтган йилги баҳсда “Локо” сафардан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган экан.

16:00. “Навбаҳор” – “Нефтчи”
Ҳакам:
Равшан Эрматов

Бир сўз билан айтганда, водий дербиси. Ўтган йил томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишган. Хўш, бу гал қандай бўлади? “Нефтчи” кетма-кет икки мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, бугун ўзини кўрсата оладими ёки “Навбаҳор” уйдаги илк ғалабасини нишонлайдими? Айтганча, бу ўйинни Равшан Эрматов бошқаради, ўтган мавсум ҳам айнан шу ҳакамимиз ўйинни бошқарган экан.  

16:00. “Сўғдиёна” – “Динамо”
Ҳакам:
Шерзод Қосимов

“Сўғдиёна” ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Улар уйда “Машъал” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Ўтган йил “Сўғдиёна” ўз майдонида “Динамо”ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган. Бугун ҳам голлар шоусига гувоҳ бўлсак ажаб эмас. Баҳсни ёш ҳакамлардан бири Шерзод Қосимов бошқаради.

16:00. “Андижон” – “Машъал”
Ҳакам:
Ҳасан Рўзиев

Биринчи лигадан олий лигага қайтган жамоалар ўртасидаги ўйинни бошқариш Ҳасан Рўзиевнинг чекига тушди. 2012 йил Андижонда ўтказилган баҳсда майдон эгалари 4:0 ҳисобида зафар қучишган экан, лекин бугун бундай йирик ҳисоб бўлмаса керак. Ахир “Андижон” аввалги икки турда бирортаям тўп кирита олмади. “Машъал” эса тиш-тирноқини қайраб майдонга тушиши турган гап.

17:00. “Пахтакор” – “Қизилқум”
Ҳакам
: Темур Тўхтасинов

Ўтган йил бу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигида “Пахтакор” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинни Темур Тўхтасинов бошқарганди, бу гал ҳам шу ҳакам қўйилди. “Қизилқум” “Бунёдкор” билан кечган беллашувда ўзидан яхши таассурот қолдирди. Шунингдек, “Пахтакор”нинг қандай тўп суриши ҳам кўпчиликка қизиқ туюляпти. Чунки жамоа аввалги икки баҳсни водийда ўтказди ва аксарият тошкентликлар бу ўйинларни кўра олишмади.

17:30. “Насаф” – “Бухоро”
Ҳакам:
Олим Толибжонов

Ўтган йил “Насаф” ўз майдонида “Бухоро”дан 3:1 ҳисобида устун келган. Ўша ўйинни Валентин Коваленко бошқариб борганди. Бугунги баҳсда Олим Толибжонов ҳакамлик қилади. Бу ўйин “Бухоро”нинг жорий мавсум ҳисобидан сафардаги илк учрашуви бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика