21 may 20:17
News

Олий лига-2014. "Сўғдиёна"нинг илк ғалабаси

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби 2014 йилги мавсумда ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.
Бугун бўлиб ўтган "Нефтчи"га қарши кечган баҳсда Даврон Файзиев шогирдлари Аюбхон Нўъмонов ва Ориф Мамажонов томонидан киритилган тўплар эвазига уч очкони қўлга киритишди.

Сўнгги бор "Сўғдиёна" ўтган йилнинг 23 октябрь куни "Шўртан" устидан ғалаба қозонганди. Шундан кейин олий лигада бўлиб ўтган 11та ўйиннинг ҳеч бирида жиззахликлар муваффақият қозона олишмади.

Таъкидлаш лозимки, "Сўғдиёна" ушбу мавсумда ғалаба қозона олмаётган сўнгги жамоа бўлиб турганди. Энди олий лиганинг 14та жамоаси ҳисобида камида биттадан ғалаба мавжуд.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook