UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  6 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2

Олий лига-2014. "Пахтакор" Андижондан ғалаба билан қайтмоқда Янгиликлар

Олий лига-2014. "Пахтакор" Андижондан ғалаба билан қайтмоқда

Олий лигага қайтган "Андижон" клуби мавсумни ўз майдонида "Пахтакор" клубига қарши ўйин билан бошлади.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

                                      ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 2-дақиқада Виктор Расков дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб гол ура олмади. 4-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади. Тўп асосан майдон марказида, иккала томон ҳужум қилишда давом этишмоқда. "Пахтакор" ҳужумга ўтишга уринмоқда. Сергеев якка ўзи олдинда ўйнамоқда. 14-дақиқа Искандеровнинг пасидан сўнг Андреев олдинга борди, бироқ тўпни ҳимоячилар олиб қўйишди. Кейинги дақиқада Темур Ғаниев икки марта тўпни қайтарди. 17-дақиқада Искандеровнинг пасидан сўнг Сергеев тўпни тўхтата олмади. Виктор Расков ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

20-дақиқада Расул Раҳмонов зарба берди, ноаниқ. 24-дақиқада Искандеров жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 28-дақиқада Касьян бурчак тўпини амалга оширди, ноаниқ. 34-дақиқада Алишер Азизов ва Боян Миладинович сариқ карточка олишди. Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи бўлим бошида Расков ўрнига Бекзод Ғозиев тушди. "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда. 58-дақиқа Андреевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон тўпни қайтарди.

62-дақиқада Боян Миладинович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага йўллади - 0:1. 70-дақиқада Бекзод Ғозиев ҳужумни аниқ якунлай олмади. 75-дақиқада Искандеровнинг ўнг қанотдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Ғаниев қайтарди.

Ўйиннинг энг яхши футболчилари деб Расул Раҳмонов ва Боян Миладинович топилишди. Учрашув якунланди "Андижон" мавсумни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубият билан бошлади.


«Андижон» (Андижон) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1
15 март. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), В. Серазитдинов (Тошкент).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Гол: Боян Миладинович 62

"Пахтакор": Александр Лобанов, Eгор Кримец, Даврон Ҳошимов, Боян Миладинович, Александр Мерзляков, Акбар Исматуллаев (Шерзод Каримов, 60), Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Кахи Махарадзе, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 79), Игор Сергеев (Темур Ҳакимов, 87).
Захира: Никита Рибкин, Жамшид Болтабоев, Анвар Солиев, Аббос Махситалиев.

"Андижон": Темур Ғаниев, Сергей Доценко, Асрор Раҳмонов, Темур Султонов, Жавлон Мирабдуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Алексей Касьян, Анвар Ражабов (Мирзакамол Камолов, 77), Виктор Расков (Бекзод Ғозиев, 46), Алишер Азизов (Акмал Жўрабоев, 68).
Захира: Муҳиддин Худоёров, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Иброҳим Отахонов.

Огоҳлантиришлар: Алишер Азизов, Боян Миладинович, Расул Раҳмонов, Бекзод Ғозиев, Александр Мерзляков, Темур Ҳакимов.


Андижон шаҳридан Исломбек Рустамбеков ва Комилжон Икромов "championat.asia" учун махсус
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика