UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. Демак, жамоалар ҳақида қисқача маълумот беришни биринчи галда амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби “Бунёдкор”дан бошлаймиз.

“Бунёдкор” аллақачон учта расмий учрашув ўтказиб бўлди. Жамоа яқинда Суперкубокни қўлга киритди, лекин орадан кўп ўтмай ОЧЛда ютқазиб қўйди. Энди “қалдирғочлар” 19 март куни Эроннинг “Фулад” жамоасини қабул қилишади.

Ўтган йилги ўрни: 1
Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
Миржалол Қосимовга бир пайтнинг ўзида ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаши оғирлик қиляпти. Чунки ҳар иккаласи олдига юқори мақсадлар қўйилади. Қосимов учун бу йил чемпионлик ва Кубокни сақлаб қолиш осон бўлмаса керак.

Энг яхши харид: Карлес Кото (Испания)
“Бунёдкор”нинг энг катта хариди Карлес Кото бўлди десак янглишмаймиз. Бу ўйинчида нимадир бор, лекин жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олгани йўқ. Унга бироз вақт керакка ўхшайди.

Энг катта йўқотиш: Игнатий Нестеров/Лутфулла Тўраев
“Ал Жаиш” билан ўйинда Нестеров билан Тўраевнинг йўқлиги яққол билинди. Мурод Зухуров ҳали у даражада кучли дарвозабон эмас, буни ўтказиб юборган голлардан ҳам билса бўлади. Тўраев кетганидан кейин Жавлон Иброҳимовнинг бир ўзи майдон марказида яккаланиб қолди.

Жамоа етакчиси: Александр Пишур
Нима бўлган тақдирда ҳам, клубнинг ҳозирги етакчиси украиналик форвард Александр Пишур. Усиз жамоа ҳужумда анча қийналиб қолиши турган гап. Пишур гол ҳам уриши, голли тўп узатиши ҳам мумкин. Ундан аксарият ҳимоячилар ҳайиқадилар.

Кашфиёт бўлиши кутилмоқда: Сардор Собирхўжаев
Сардор Собирхўжаев “портлаши” учун унга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Аммо астойдил ҳаракат қилса, марказда бемалол Жавлон билан тандем бўла олади.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: уйда “Қизилқум”
“Бунёдкор” мавсумни “Қизилқум”га қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 15 март куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика