UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  8 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  3 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6

Олий лига-2013 якунлари. Мураббийлар ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2013 якунлари. Мураббийлар ҳақида

Олий лиганинг якунланган мавсуми ҳақидаги маълумотларни беришда давом этамиз. Бу сафарги мақоламиз мураббийларга бағишланади.
Ушбу мавсумда олий лига клубларида жами 20 та мураббий фаолият олиб борди. 10 та клубни мавсум давомида битта мураббий бошқариб борди. Бу клублар: “Бухоро”, “Гулистон”, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Локомотив”, “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ”.

2013 йил бош мураббийни алмаштирган тўртта клуб:
“Қизилқум” – Равшан Ҳайдаров 1 апрелга қадар. Рустам Забиров 2 апрелдан бошлаб 25 июлгача. Юрий Лукин 26 июлдан мавсум охиригача.
 “Динамо” – Камо Газаров 9 майга қадар. Равшан Ҳайдаров 10 майдан бошлаб мавсум охиригача.
“Шўртан” – Эдгар Гесс 14 майга қадар. Зоир Тўрақулов 15 майдан – 18 октябргача. Эркин Мирзаев 19 октябрдан бошлаб мавсум охиригача.
 “Нефтчи” – Юрий Саркисян 16 майга қадар. Евгений Шохин 17 майдан 1 июнга қадар. Амет Мемет 2 июндан мавсум охиригача.  

Ушбу мавсум 27 йилдан буён “Нефтчи”га устозлик қилиб келган Юрий Саркисян ўз вазифасидан озод қилингани билан ёдда қолди. Фарғона клуби раҳбарияти май ойида тажрибали мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилди. Ундан сўнг жамоани маълум муддат Евгений Шохин, иккинчи даврадан бошлаб эса украиналик мутахассис Амет Мемет бошқарди.

Ғузорнинг “Шўртан” клубида ҳам шу йилнинг ўзида уч бор мураббий алмашди. Мавсумни Эдгар Гесс билан бошланди, уни ўрнида Зоир Тўрақулов ишлади, мавсум сўнггида эса Эркин Мирзаев вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳолат “Қизилқум”да ҳам кузатилгани диққатга сазовор. Равшан Ҳайдаровни апрель ойи бошида истеъфога чиқарган “Қизилқум” раҳбарлари уни ўрнига келган Рустам Забировга июль ойи охирида жавоб беришди. Иккинчи даврада жамоани бошқарган Юрий Лукин “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолишга эришди.

Самарқанднинг “Динамо” клубини мавсумга Камо Газаров тайёрлаганди. Дастлабки 7та турдаги қониқарсиз натижалар туфайли раҳбарият уни ўрнига “Қизилқум”дан кетган Равшан Ҳайдаровни олиб келди ва айнан шу мураббий клуб бош мураббийи сифатида мавсумни якунлади. Ҳайдаров бу йил олий лиганинг иккита клубида ишлаган ягона мураббий бўлди.

Мураббийлар орасида энг кўп ғалабага Миржалол Қосимов ва Ҳаким Фузайлов эришишди. “Бунёдкор” ва “Локомотив” 26 та ўйиндан 19 тасида уч очкога эга чиқди. Камо Газаров (7та ўйин), Эркин Мирзаев (4та ўйин) ва Евгений Шохин (2та ўйин) бу йил умуман ғалабага эриша олишмади. Игорь Шквирин  бошчилигида “Олмалиқ” клуби энг кўп 7 марта дуранг ўйнади. Икки мураббий қўл остида Юрий Лукин (“Қизилқум” ) ва Евгений Шохин (“Нефтчи”) жамоалар бу йил дуранг қайд этишмади. Энг кам мағлубиятга учраган мураббий “Нефтчи”ни икки бор майдонга бошлаб тушиб икки марта мағлуб бўлган Евгений Шохин бўлди. Агарда ўйинларга нисбатан олсак Қосимов жамоаси 26та ўйинда атига 3 бор рақибга имкониятни бой бериб қўйди. “Гулистон” эса Бахтиёр Ашурматов қўл остида 18 марта ютқазди. Айнан Ашурматов бу йил мағлубият аламини энг кўп бор тотиб кўрган мураббий бўлди.

Миржалол Қосимов бошчилигида “Бунёдкор” 26 та ўйинда 61 очко тўплади. Бу энг юқори кўрсаткич бўлди. Энг кам очкони эса икки мураббий йиғди. Юқорида ёзилганидек “Нефтчи” билан икки ўйинда икки бор таслим бўлган Евгений Шохин умуман очко ололмаган ягона мураббий бўлди.

Очколарни фоиз ҳисобида ҳисоблаб чиқсак “Бунёдкор” мураббийи Миржалол Қосимов энг юқори натижага эришди. “Қалдирғочлар”ни чемпион қилган Қосимов йиғиш мумкин бўлган очколарнинг 78,21 фоизини қўлга киритди. Бу борада кейинги ўринлар худди олий лига жадвали каби кўриниш олган Ҳаким Фузайлов – 76,92 фоиз, Рўзиқул Бердиев – 74,36 фоиз. Бу борада энг паст кўрсаткичга Евгений Шохин “эришди” – 0 фоиз. Эркин Мирзаев эса 4та тур давомида “Шўртан” билан 1 очко йиғди. Бу эса йиғиш мумкин бўлган очколарнинг 8,33 фоизини ташкил қилади.

Кўпгина мураббийлар ўйин вақтида топқирлик билан ўйинчи алмаштиришга интилишади. Агар захирадан майдонга туширган футболчиси гол урса буни “самарали ўзгартириш” деб атасак бўлади. Олий лига-2012 да 51 та футболчи айнан захирадан майдонга тушиб гол урганди. Бу йил эса бундай ҳолат 60 марта кузатилди. 2013 йилги мавсумда жами 544та гол урилганини эслатиб ўтмоқчимиз.  

“Локомотив” устози Ҳаким Фузайлов 2013 йилда 9 марта самарали ўзгартиришни амалга ошириб бу борада энг топқир мураббий номига эришди. Кейинги ўринларда Миржалол Қосимов (8та) ва Игорь Шквирин (7та) каби мураббийлар қайд этилишди. Юрий Саркисян, Эдгар Гесс, Камо Газаров, Равшан Ҳайдаров, Эркин Мирзаев ва Евгений Шохин бу мавсумда биронта ҳам самарали ўзгартиришни амалга ошира олишмади. 

Мураббий

Клуб

1

2

3

4

5

6

7

8

Агамуродов Тачмурод

«Бухоро»

26

10

3

13

33-44

33

42.31

1

Ашурматов Бахтиёр

«Гулистон»

26

6

2

18

28-62

20

25.64

2

Байрамов Мустафо

«Навбаҳор»

26

7

6

13

30-48

27

34.62

3

Бердиев Рўзиқул

«Насаф»

26

18

4

4

64-27

58

74.36

6

Исмоилов Муроджон

«Пахтакор»

26

17

3

6

45-25

54

69.23

5

Қосимов Миржалол

«Бунёдкор»

26

19

4

3

59-13

61

78.21

8

Мирсодқов Рустам

«Металлург»

26

10

3

13

36-45

33

42.31

5

Ҳаким Фузайлов

«Локомотив»

26

19

3

4

63-21

60

76.92

9

Файзиев Даврон

«Сўғдиёна»

26

8

4

14

34-54

28

35.9

5

Шквирин Игорь

«Олмалиқ»

26

11

7

8

46-43

40

51.28

7

Ҳайдаров Равшан

«Қизилқум»

/ «Динамо»

23

8

5

10

31-36

29

42.03

0

Мемет Амет

«Нефтчи»

16

7

2

7

18-15

23

47.92

3

Тўрақулов Зоир

«Шўртан»

15

2

3

10

12-23

9

20

2

Лукин Юрий

«Қизилқум»

13

6

0

7

14-17

18

46.15

3

Забиров Рустам

«Қизилқум»

9

2

1

6

10-20

7

25.93

1

Саркисян Юрий

«Нефтчи»

8

2

1

5

9-12

7

29.17

0

Газаров Камо

«Динамо»

7

0

3

4

1-11

3

14.29

0

Гесс Эдгар

«Шўртан»

7

2

1

4

5-10

7

33.33

0

Мирзаев Эркин

«Шўртан»

4

0

1

3

5-14

1

8.33

0

Шохин Евгений

«Нефтчи»

2

0

0

2

1-4

0

0

0


Изоҳ: 1-ўйин, 2-ютуқ, 3-дуранг, 4-мағлубият, 5-урилган ва ўтказиб юборилган голлар сони, 6-жамғарилган очколар, 7-очколар фоиз ҳисобида, 8-самарали ўзгартиришлар.   


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика