UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Олий лига-2013 якунлари. Камайган сариқ ва қизил карточкалар ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2013 якунлари. Камайган сариқ ва қизил карточкалар ҳақида

2013 йилги олий лиганинг якунларига бағишланган статистик маълумотларни тақдим этишда давом этамиз.
Бу йилги олий лигамизда бўлиб ўтган 182 та ўйин давомида ҳакамлар 29 марта футболчиларни майдондан четлатишган. Ҳар бир ўйинга ўртача 0,16 тадан қизил карточка тўғри келмоқда. Яъни ҳар олтинчи ўйинда битта қизил карточка кўрсатилган деганидир.

Олий лигамизда жамоалар сони ўзгариб боргани ва шу бароборида ўйинлар сони турлича бўлгани туфайли четлатишларнинг ўртача кўрсаткичига қараб баҳо бериш тўғри деб ўйлаймиз. Сўнгги 10 йилликни оладиган бўлсак олий лигамизда ҳар бир ўйинга ўртача 0,2 тадан қизил карточка тўғри келади. Энг юқори кўрсаткичлар 2006 ва 2010 йилларга тўғри келади. Шу йилларда ҳар бир ўйинга ўртача 0,24 тадан четлатиш тўғри келган. Анча “сокин” ўтган 2011 йилда эса энг кам қизил карточка кўрсатилган, ҳар бир ўйинга ўртача 0,14 тадан. Бу йилги мавсумда ҳам четлатишлар сони кескин камайди.

Огоҳлантиришлар ҳам ўтган йилга нисбатан камайди – 629та (ўртача 3,46тадан сариқ). Сўнгги 10 йилликда ўртача энг кам сариқ карточка айнан шу йил кўрсатилди. 2010 йилда энг кўп сариқ карточка кўрсатилган – ҳар бир ўйинга ўртача 4,24 тадан.

Сўнгги 10 мавсум давомидаги қизил ва сариқ карточкалар
 

1

2

3

4

5

6

2004

182

40

0,22

654

3,59

2005

182

38

0,21

680

3,74

2006

240

58

0,24

894

3,72

2007

240

39

0,16

861

3,59

2008

240

43

0,18

852

3,55

2009

240

54

0,22

908

3,78

2010

182

43

0,24

772

4,24

2011

182

26

0,14

642

3,53

2012

182

42

0,23

693

3,81

2013

182

29

0,16

629

3,46


Изоҳ: 1 – йил, 2 – жами ўйинлар сони, 3 – қизил карточкалар, 4 – ўртача қизил карточкалар сони, 5 – сариқ карточкалар, 6 – ўртача сариқ карточкалар сони.

Шу йилнинг ўзига тўхталадиган бўлсак 2 нафар футболчи икки мартадан қизил карточка олганини кўришимиз мумкин бўлади. “Динамо” клубининг ёш вакили Комил Шарофетдинов олий лигадаги ўзининг дастлабки мавсумидаёқ 2та қизил ва 4та сариқ карточка “ишлаб олди”. Ярим ҳимоячи дастлабки қизил карточкасини “Бухоро”га қарши кечган 8-тур ўйинида ишлаб олганди. Ўшанда у ҳакам томонидан иккита марта сариқ карточка билан жазоланиб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. 13-турда “Қизилқум”га қарши ўйинда Дилшод Шарофетдиновнинг укаси тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Эътиборлиси, иккала ўйинда ҳам Комил ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда четлатилган. 

Икки марта қизил карточка олган яна бир футболчи Жалил Кимсанов бўлди. Мавсумни “Сўғдиёна”да бошлаб “Қизилқум”да тугатга ҳимоячи бу йилги мавсумда қизил карточка олган дастлабки футболчига айланганди. Дастлабки турда “Бунёдкор”га қарши ўйиннинг 12-дақиқада Кимсанов дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун четлатилган. Давралар оралиғида “Қизилқум”га ўтган футболчи 15-турда “Насаф”га қарши баҳснинг 84-дақиқасида иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этганди. Қизиғи айнан ўша ўйиндан сўнг Жалил Кимсанов умуман майдонга тушгани йўқ.

2013 йилда “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев олий лигада энг кўп сариқ карточка олган футболчига айланди. У бу йил ҳакамлар томонидан 10 марта огоҳлантирилди. 8 мартадан сариқ карточка олган Роббим Ҳасанов (“Гулистон”) бу борада иккинчи бўлди.

Жамоаларни оладиган бўлсак “Локомотив” клубидан ҳеч бир футболчи мавсум давомида қизил карточка олмади. “Темирйўлчилар” бу борада бошқаларга ўрнак бўлишди. “Олмалиқ” ва “Бухоро” футболчилари эса 4 мартадан четлатиш ишлаб олишган.

Сариқ карточкалар борасида “Металлург” энг яхши кўрсаткичга эга (28та), “Нефтчи” эса аксинча (62та).

2013 йилда жамоалар олган қизил ва сариқ карточкалар сони

ҚК

СК

Жамоа

0

45

Локомотив

1

47

Бунёдкор

1

50

Қизилқум

1

62

Нефтчи

2

28

Металлург

2

41

Пахтакор

2

42

Гулистон

2

48

Навбаҳор

2

53

Динамо

2

60

Шўртан

3

32

Сўғдиёна

3

33

Насаф

4

40

Олмалиқ

4

48

Бухоро



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика