UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  1 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10

Олий лига-2013. Энг чиройли голлар ўнлиги Янгиликлар

Олий лига-2013. Энг чиройли голлар ўнлиги

Якунланган олий лиганинг имкон қадар барча учрашувларини кузатиб чиқдик.
Баъзи учрашувларни “Спорт” ТВ орқали кўриб бордик. Ўртача ҳар турда биттадан учрашув ТВ орқали намойиш этилган бўлса,қолган учрашувларни  шахсий нуқтаи назаримдан келиб чиқиб, Ўзбекистон олий лигасидаги голлар ўнлигини тақдим этмоқчиман. Айтиб ўтишим жоизки, барча учрашувларни кузатиш учун бизда ҳеч қандай имконият мавжуд эмас. Кейинги йил сайтимиз орқали деярли барча голларни видеоси орқали тақдим этишни режалаштиряпмиз. Демак, бу йилги голлар ўнлиги!

10. Дилявер Абибуллаев (05.10.13 "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 4:1)

Гарчи ушбу ўйинда "Олмалиқ" йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлишига қарамай, учрашувда чиройли гол китиришга эришган эди. 11-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланган Абибуллаев жарима зарбасидан йўллаган тўпи Одил Аҳмедовнинг Қатарга урган голининг нусхасига айланди. Тўп тўсинга тегди ва дарвоза тўридан жой олади.

9. Даврон Ҳошимов (03.11.13 "Пахтакор" - "Шўртан" 4:1)

"Шерлар" аллақачон олий лигани тарк этиб бўлган "Шўртан" дарвозасини ишғол эта бошлаганди. Бу голлардан энг чиройлиси  деб эса Даврон Ҳошимов томонидан киритилган иккинчи голни айтиш мумкин. 30-дақиқада киритилган голнинг таърифидан кўра, ўзини бир бор кўрган афзал бўларди. Кучли зарба ва дарвозабон ҳеч қандай ҳаракатсиз голни сезмаслиги бу камдан-кам ҳолатда бўлади. Тўпни ҳавода тўхтатмасдан дарвозага йўллангани ҳам ўзгача чирой бағишлаган эди.

8. Ғулом Ўрунов (14.09.13 "Нефтчи" - "Олмалиқ" 4:0)

Учрашувнинг 16-дақиқасида "Олмалиқ" дарвозасига жарима зарбаси белгиланди. Жаримадан эса Ғулом Ўрунов меҳмонлар жарима майдони ташқарисидан туриб рақиб дарвозасининг тўққизлик бурчагини нишонга олганди. Одатда Ғулом Ўрунов томонидан амалга оширилган кўпгина жарима зарбалари ўзгача чирой билан дарвоза тўридан ўрин олади.

7. Алибобо Раҳматуллаев (08.03.13 "Бунёдкор" - "Насаф" 3:0)

Алибобонинг чиройли голи билан ушбу учрашувдаги чиройли ўйини ҳам барчанинг эътиборини тортганди. 87-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Алибобо тахминан 25 метр узоқдан тўғри дарвоза томон зарба берди. Худди жарима зарбасини эслатувчи бу гол бўлган вақтда ҳимоячилар ҳаракатсиз қолди ва "қалдирғочлар" йирик ҳисобда ғалаба қозонганди.

6. Артур Геворкян (25.05.13 "Насаф" - "Локомотив" 2:1)

Қаршиликларнинг асосий рақиби устидан қозонган ғалабаси учун айнан Геворкян томонидан киритилган гол катта аҳамиятга эгадир. Бу голнинг чиройи бошқача бўлганди. Жаримадан киритилган гол 30 метрлар узоқликдан тўппа-тўғри дарвозанинг бурчагига бориб жойланди. Менимча, бу голни Буффон ҳам қайтара олмасди.

5. Фаррух Шотурсунов (23.10.13 "Олмалиқ" - "Динамо" 3:2)

Самарқандликлар олий лига-2013да энг тезкор гол киритган жамоага айланди. Учрашувнинг 9-сониялари ўтиб бораётган бир вақтда дастлабки тўп оширишни Фаррух Шотурсунов кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Учта ҳимоячидан ўтиб дарвозадан жой олган бу тезкор голга рейтингимиздан ўрин ажратмасак бўлмайди.

4. Иван Нагаев (13.09.13 "Локомотив" - "Насаф" 2:0)

"Темирйўлчилар" ўз майдонида асосий рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган учрашувнинг 84-дақиқасида Иван Нагаевга Акмал Холматов томонидан ошириб берилган тўп тўғри келиб тушди. Чамаси 25 метрлардан кучли йўлланган зарба дарвоза марказига бориб тушди. Голнинг безаги эса тўпнинг чап оёқда ҳимоячилар орасидан ўтиб бориб дарвозадан ўрин олганидадир.

3. Кази Махарадзе (10.08.13 "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2)

Шубҳасиз, Кахининг "Бунёдкор" дарвозасига киритган чиройли голи олий лига голлари безаги бўла олади. Баҳснинг учинчи дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда ҳимоячилардан ўтиб кетган Махарадзе Нестеровни ақлли қарори билан ожиз қолдирди. Дарвозабон устидан парашют усулида секингина ташлаб қўйилган тўп дарвоза тўридан жой олганди.

2. Шоҳрух Гадоев (30.03.13 "Навбаҳор" - "Насаф" 1:2)

Қаршиликлар Намангандан ғалаба билан қайтишди. Бунда нафақат ғалаба қадрли эди, балки Шоҳрух Гадоев ҳисобни жуда чиройли очишга  эришди. Бўлим якунланиши арафасида Артур Геворкяннинг марказдан етказиб берилган тўпини Шоҳрух Гадоев майдонга туширмасдан ҳавода дарвозага жойлаб қўйганди.

1. Санъат Шихов (29.09.13 "Динамо" - "Локомотив 1:0)


Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Санъат Шиховнинг голини олий лига-2013нинг энг чиройли голи деб танладик. Майдон эгалари томонидан 90+4-дақиқада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив"га урган голи маҳаллий мухлисларга чексиз қувонч  бағишлаган бўлса, голнинг чиройли тарзда майдон марказидан йўллангани ва дарвоза бурчагидан жой олгани бу голнинг қадри жиҳатидан ҳам тенгсиз деб топдик.

Ҳумоюн ДАВУРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика