UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  0 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  3 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  90 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  38 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  423 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Олий лига 17-туридан олдинги тахминлар Янгиликлар

Олий лига 17-туридан олдинги тахминлар

25-26 август кунлари Ўзбекистон олий лигаси 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Бу турда тўқнаш келадиган жамоалар имкониятларини чамалаб чиқамиз.

25 август, якшанба.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу учрашув қизиқ ўтишига шубха йўқ. «Навбаҳор»нинг ўйинлари турдан-турга ижобий томонга ўзгармоқда. Чунки аввалги турда жамоа сафарда «Шўртан»ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгани будай дейишимизга сабаб бўлади. Бу турда улар энди самарқандликларни қабул қиладилар. «Динамо»да эса вазият бошқачароқ. Улар аввалги турда ўз майдонларида «Насаф»га имкониятни бой берганликлари боис бу турда очко олиб қайтишга харакат қилиши тайин.
Имкониятлар: 55-45

«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Бу жамоалар ўртасидаги учрашувда «Бухоро»нинг имкониятларини юқорироқ баҳоласак хато қилмаган бўламиз. Чунки жамоа чемпионат давомида бир текис ўйин кўрсатишга харакат қилмоқда. Тачмурод Шамакович шогирдлари ҳар бир ўйинда бор кучларини бериб ўйнашга уринмоқдалар. Бу эса ўз самарасини бермоқда. Аввалги турда фарғоналиклар билан хам тенгма-тенг ўйнашиб мағлуб бўлган эдилар. «Шўртан» ҳам боши берк кўчадан чиқиб кета олганича йўқ. Ҳар бир турда рақиблар ғузорликлардан очко олишга муваффақ бўлмоқдалар. Бу турда хам бу «анъана» давом этиши мумкин.
Имкониятлар: 55-45

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Ғопуров (Наманган), У. Каримов (Андижон), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Олий лигамизнинг етакчи жамоалари учун «бош оғриғи» бўла оладиган бу икки жамоа Олмалиқда муносабатларга ойдинлик киритиб оладилар. Жамоалар бу ўйинга турли кайфиятда етиб келдилар. Чунки иккиси ҳам аввалги турда «гранд» жамоаларга карши тенгма-тенг ўйин намойиш этгандилар. Бу ўйинларда олмалиқликлар сафардан ғолиб ҳолда кайтган бўлса, бекободликлар ўз майдонларида мағлуб бўлгандилар. Бу ўйинда икки жамоа ғалаба учун майдонга чиқишлари аниқ. Тошкент вилояти дербисида жамоаларнинг имкониятларини тенг деб ҳисоблаш ўринли бўлса керак.
Имкониятлар: 50-50

26 август, душанба
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Н. Рўзимов (Тошкент), Ш. Ҳакимов (Андижон)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Олий лига 17-турнинг марказий учрашувларидан бири Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг аввалги баҳсида кичик ҳисобда пойтахтликлар ғолиб бўлган эдилар. Бу баҳс фарғоналиклар учун “Марказий” ўйингоҳдаги сўнгги учрашув сифатида ёдда қолганди. Аввалги турда икки жамоа ҳам майдонни ғолиб тарзда тарк этгандилар. Шу боисдан бу учрашувда қизиқарли бахс гувоҳига айланамиз. Бунга шак-шубҳа йўқ.
Имкониятлар: 55-45

«Гулистон» (Гулистон) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Т. Гайнулин (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Гулистондаги баҳс икала жамоа учун жуда катт аҳамият касб этади. Майдон эгалари аввалги турдаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, бу турда пойтахтликлардан очко олишга ҳаракат қилсалар ажабмас. «Гулистон»нинг иккинчи даврадаги баҳсларида ўзининг тўпурарлик маҳоратини яна эсга олаётган Мўйдин Мамазулумов «Пахтакор»га қарши ўйинда жамоасининг ғалабаси учун бор кучини бериши аниқ. Пойтахтликлар бу баҳсга тушкун ҳолатда етиб келдилар. Кубок доирасида «Насаф»га имконият бой берилди. Жамоа чемпионатда бир текис ўйин намойиш этолмаяпти. Лекин шундай бўлса ҳам Мурод Исмоилов шогирдлари Гулистонда ғалаба учун майдонга чиқишлари аниқ.
Имкониятлар: 45-55

«Қизилқум» (Зарафшон) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Чемпионат карвонбошиси ва аутсайдери ўртасидаги баҳс барчанинг қизиқишига сабаб бўлиши тайин. “Локо” сафарда очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. Бу ўйинда «Қизилқум» рақибга етарлича қаршилик кўрсата олади. «Локомотив» аввалги бахсда йирик ҳисобда «Гулистон»ни мағлубиятга учратганди. Лекин кубок доирасида «Бунёдкор»га имкониятни бой берганди. Бу баҳсда жамоалар ғалаба учун майдонга тушишлари аниқ.
Имкониятлар: 40-60

«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» бу турда «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бу ўйинда қаршиликларнинг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. Чунки “аждарлар” аввалги турда ҳам, кубок доирасида ҳам фақат ғалабага эришдилар. Жиззахликлар ҳам сафардан очко олиб қайтишга ҳаракат қилишлари аниқ.
Имкониятлар: 60-40

Бу фақат ўзимнинг шахсий қарашларим. Унга қўшилмайдиганлар ҳам бўлиши аниқ. Барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Шундай экан ўйинларни томоша қилишга таклиф этаман. Кимда қандай фикр ёки таклифлар бўлса бемалол фикр тарзида қолдиришлари мумкин. Барчанинг фикри хурмат қилинади.

Комилжон Икромов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика