UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Олий лига. 15-тур барча ўйинлар тугади. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2 Янгиликлар

Олий лига. 15-тур барча ўйинлар тугади. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2

Бугун мамлакатимизнинг 7та шаҳрида Ўзбекистон олий лигаси 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Барча ўйинлар деярли бир вақтда бошланиши туфайли учрашувларнинг натижаси ва асосий вазиятларини битта саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

 

Олмалиқда ҳисобни меҳмонлар очишди. 35-дақиқада Жасур Ҳасановнинг узатиб берган тўпини Виктор Карпенко боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Дастлабки бўлим якунланди. Иккинчи бўлимнинг учинчи дақиқасида Зохир Пиримов Бугалонинг хатосидан сўнг ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 76-дақиқада Иван Нагаев меҳмонларни олдинга олиб чиқди - 1:2. Учрашув тугади. 


17:20 - «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент) 1:2 (0:1) (ТУГАДИ) 4125 томошабин.
Голлар:
Виктор Карпенко 35, - 0:1 (Жасур Ҳасанов). Зохир Пиримов 48, - 1:1. Иван Нагаев 76, - 1:2. 
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Серазитдинов (Тошкент).
«Олмалиқ»: Мақсатмурод Шомуродов, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Зафар Полвонов (Шахбоз Эркинов, 74), Зоҳир Пиримов, Игорь Петкович (Шариф Мирзаев, 79), Дарко Станоевич, Санжар Шоаҳмедов, Георги Квесиешвили, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев (Диёржон Туропов, 66).
Захира: Умид Хонимқулов, Маъмуржон Абдуллаев, Шерали Жўраев, Олим Навкаров.
«Локомотив»: Павел Бугало, Евгений Гоголь, Акмал Холматов, Жасур Ҳасанов (Садриддин Абдуллаев, 77), Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Шарипов (Илҳом Суюнов, 62), Иван Нагаев, Виктор Карпенко (Александр Шадрин, 61), Дилшод Жабборов, Александр Оника. 
Захира: Артур Парванов, Собир Усмонхўжаев, Салим Мустафоев, Иброҳим Раҳимов.
Огоҳлантиришлар: Александр Оника 32,  Илҳом Суюнов 74, Ислом Иномов 90, Павел Бугало 90, Мақсатмурод Шомуродов 90+3, Дилшод Жабборов 90+2. 
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
   

Водий дербисида биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 16-дақиқада Азим Аҳмедовнинг кучли зарбасини Ҳасанов ушлаб қолди. 32-дақиқада Рўзим Аҳмедовда ажойиб имконият вужудга келди. Аммо ҳужумчи бундан фойдалана олмади. 41-дақиқада Энди "Нефтчи" футболчиларида ҳисобни очиш имконияти юзага келди. Аммо Мансур Саидовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишди. Иккинчи бўлим давом этмоқда. 48-дақиқада Кошелевнинг пасидан сўнг Маҳаммаджонов ҳисобни очди - 1:0. 67-дақиқада Мансур Саидов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.   

 

17:30 - «Навбаҳор» (Наманган) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:1 (0:0) (ТУГАДИ)
Голлар:
Қаҳрамон Маҳаммаджонов 48, - 1:0 (Леонид Кошелев). Мансур Саидов 67, - 1:1 (Иқбол Акрамов). 
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
«Навбаҳор»: Павел Леус, Леонид Кошелев, Азим Аҳмедов (Александр Лупашко, 88), Акрам Бахриддинов (Ислом Исмоилов, 83), Темур Султанов, Ғайрат Жўраев (Аъзам Алиев, 78), Рўзимбой Аҳмедов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Рустам Аъзамов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Яфаров.
Захира: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Соҳиб Абдуллаев, Муҳаммаджон Расулов.
«Нефтчи»: Ғайрат Ҳасанов, Шукур Пўлатов, Мансур Саидов, Сардор Мирзаев, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Шавкат Насибуллаев, Павел Смоляченко (Отабек Исроилов, 53), Вячеслав Пономарёв, Зайниддин Тожиев (Мирзакамол Комолов, 70).
Захира: Хислат Чилматов, Иқбол Бобохонов, Ғайрат. Жумаев, Отабек Зокиров, Носир Отақўзиев.
Огоҳлантиришлар: Шавкат Насибуллаев 19,  Вячеслав Понамарев 54, Азим Аҳмедов 55, Қаҳрамон Маҳаммаджонов 65, Шукур Пўлатов 67. 
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 

Гулистондаги учрашувда 23-дақиқада ҳисоб очилди. Элёр Жаҳоновнинг пасидан сўнг Хуршид Йўлдошев ўзини кўрсатди - 1:0. 35-дақиқада Мўйдин Мамазулумов рақиб дарвозасини ишғол қилди - 2:0. Биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.  


17:30 - «Гулистон» (Гулистон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 2:0 (2:0) (ТУГАДИ)
Голлар:
Хуршид Йўлдошев 23, - 1:0. Мўйдин Мамазулумов 35, - 2:0.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), У. Каримов (Андижон), Р. Толибжонов (Фарғона).
«Гулистон»: Дониёр Усмонов, Акбар Саттаев, Жасурбек Отажонов, Раббим Ҳасанов, Хуршид Йўлдошев (Рустам Қодиров, 67), Бобур Акбаров, Сарвар Жўраев, Элёр Жаҳонов, Мўйдин Мамазулумов, Константин Боев (Сергей Рекун, 58), Илёс Хайров (Шукур Жумабоев, 46).
Захира: Илҳом Жумаев, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Зафаржон Қорақулов, Равшан Тешабоев.
«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Жаводулло Ибрагимов (Элёр Орипов, 46), Асил Бегимқулов (Санжар Рашидов, 80), Илёс Қурбонов (Акмал Абдураҳмонов, 70), Муроджон Тошматов, Зафар Нарзиқулов, Сухроб Бердиев, Сирож Хамроев, Ориф Мамажонов, Бобур Қосимов, Маъруф Муродов.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Расул Ҳайитов, Ренат Байрамов, Расул Шухратов.
Огоҳлантиришлар: Бобур Қосимов 25, Раббим Ҳасанов 40,
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

 
Ғузордаги ўйиннинг 21-дақиқасида ҳисоб очилди. Азамат Бобожоновнинг узатиб берган тўпини Сирожиддин Сайфиев дарвозага йўллади - 0:1. 73-дақиқада Азиз Ғуломхўжаевнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси голга айланди - 1:1.  Учрашув якунланди. 


18:00 - «Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд) 1:1 (ТУГАДИ)
Голлар:
Сирожиддин Сайфиев 21, - 0:1 (Азамат Бобожонов). Азиз Ғуломхўжаев 73, - 1:1.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Эргашев (Тошкент).
«Шўртан»: Александр Корнейчук, Ярослав Крушельницкий (Юсуф Бўриев, 67), Жамол Отақулов, Асрор Алиқулов, Аббос Омонов, Иброҳим Отахонов, Александр Востриков (Павел Соломин, 36), Зоҳид Раупов (Ботир Қодирқулов, 59), Умар Эшмуродов, Азиз Алижонов, Азиз Ғуломхўжаев.
Захира: Элдор Тожибоев, Элёр Интизомов, Олимдон Каримов, Санжар Тўрақулов.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Ойбек Нурбоев (Абдулла Набиев, 58), Акмал Бозоров, Тўлқин Мирзаев, Санъат Шихов, Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев (Алишер Саматов, 77), Азамат Бобожонов, Элдор Магдиев, Элдор Маматказин, Аваз Агалиев.
Захира: Игорь Михайлов, Нодир Санақулов, Фарруз Шотурсунов, Омаджон Тайлоқов, Азамат Абдуллаев.
Огоҳлантиришлар: Акмал Бозоров 44, Элдор Магдиев 55,
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).


10-дақиқа. "Насаф"чилар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Бойдуллаев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Ноаниқ. 17-дақиқа. Юнусов жарима тўпини рақиб жарима майдончасига узатди. Гадоев тўпни боши билан дарвозага йўллади. Жабборов тўпни эгаллади. 21-дақиқа. "Насаф"нинг давомли ҳужуми. Артур Геворкяннинг чамаси 22 метрлар узоқликдан ерлатиб йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 49-дақиқа. "Насаф"нинг ҳавфли ҳужуми. Илҳом Шомуродовнинг 12 метрлардан йўллаган айланма зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 59-дақиқа. Геворкян Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Илҳомнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Эркин Жабборов қайтаришга эришди. 76-дақиқада жарима тўпини Артур Геворкян амалга оширди, унинг узатиб берган тўпини Мақсуд Каримов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.  83-дақиқада 83-дақиқа. Жалил Кимсанов Қораевга нисбата қўполлик ишлатди ва иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан челатилди. Ўйин тугади. 

18:30 - «Қизилқум» (Зарафшон) – «Насаф» (Қарши) 0:1 (ТУГАДИ)
Гол:
Мақсуд Каримов 76, - 0:1.
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Н. Мешков (Самарқанд).
«Қизилқум»: Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров (Акмал Рустамов, 74), Сарваржон Холматов, Акмал Ҳолиқов, Шерзод Файзуллаев, Элдор Бойматов, Жалил Кимсанов, Хуршид Йўлдошев (Алишер Ҳолиқов, 50), Асқар Муҳиддинов, Руслан Санаев, Зафар Тўраев (Фарруҳ Ҳайдаров, 60).
Захира: Артём Макосин, Наврўз Алимов, Жамшид Шоҳназаров, Исроил Эргашев.
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Зоҳид Абдуллаев (Азамат Алланиёзов, 57), Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Шоҳруҳ Гадоев (Самандар Шодмонов, 64), Илҳом Юнусов (Суҳроб Неъматов, 90+2), Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов.
Захира: Михаил Наумов, Раҳматилла Бердимуродов. Лазиз Убайдуллаев, Одил Ҳамробеков.

Четлатиш: Жалил Кимсанов 83
Назоратчи: А. Попов.

 

Бухородаги ўйиннинг 31-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Меҳмонлар вакили Сардор Расулов "Бухоро" дарвозасини ишғол қилди - 0:1. 65-дақиқада Баҳодир Пардаев гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 71-дақиқада эса Алексей Николаев ўзини кўрсатди - 2:1. 88-дақиқада Баҳодир Пардаев дублга эришди - 3:1. Учрашув тугади. 

19:00 - «Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод) 3:1 (ТУГАДИ)
Голлар:
Сардор Расулов 31, - 0:1. Баҳодир Пардаев 65, - 1:1. Алексей Николаев 71, - 2:1. Баҳодир Пардаев 87, - 3:1. 
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Т. Гайнуллин (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий).
«Бухоро»: Мақсуд Шабанов, Наоя Шибамура, Девид Ония, Алексей Николаев, Алишер Санаев, Отабек Валижонов (Абдуқаххор Хожиакбаров, 59), Воҳид Шодиев (Бахриддин Ваҳобов, 46), Алишер Азизов (Евгений Кочнев, 73), Юрий Рижко, Илья Ильин, Баҳодир Пардаев. 
Захира: Баҳодир Йигиталиев, Алишер Маҳмудов, Отабек Нарзуллаев, Нодир Жўраев. 
«Металлург»: Маъмур Икромов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Шахзодбек Нурматов (Миртўра Акбаров, 70), Александр Ковалев, Даврон Каримқулов, Руслан Вагапов (Шухрат Йўлдошев, 64), Мирғиёс Сулаймонов (Суннатилла Мамадалиев, 64), Сардор Расулов.
Захира: Сухроб Султонов, Одил Исабоев, Шохназар Норбеков, Нозимжон Эсонов.

Огоҳлантиришлар: Бахриддин Ваҳобов 68,  
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).


Тошкент дербисидаги ҳисоб 5-дақиқада очилди. Кахи Махарадзе рақиб жарима майдони ичига кириб бориб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 0:1. Биринчи бўлим мана шу ҳисоб билан тугади. 82-дақиқада ўнг қанотдан Искандеровнинг ошириб берган тўпини Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан Нестеров дарвозасини ишғол қилди - 0:2. 90-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Лутфулла Тўраев боши билан гол урди - 1:2. Учрашув якунланди. 


19:00 - «Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:2 (0:1) (ТУГАДИ)
Голлар:
Кахи Махарадзе 5, - 0:1 (Жамшид Искандеров). Темурхўжа Абдухолиқов 82, - 0:2 (Жамшид Искандеров). Лутфулла Тўраев 90, - 1:2 (Акмал Шораҳмедов).
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Р. Шояҳметов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент).
«Бунёдкор»: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев (Лутфулла Тўраев, 81), Жавлон Иброҳимов, Жасур Ҳасанов, Олег Зотеев (Сардор Рашидов, 51), Игорь Таран (Анвар Бердиев, 64), Олександр Пишур
Захира: Муроджон Зуҳуров, Марко Блажич, Алибобо Раҳматуллаев, Сардор Собирхўжаев.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Ойбек Қиличев (Анвар Солиев, 58), Шерзод Каримов (Темурхўжа Абдухолиқов, 79), Жамшид Искандаров, Игорь Сергеев (Жора Оганесян, 87)
Захира: Асилбек Омонов, Мурод Холмуҳаммедов, Дилшод Шарофетдинов, Аббос Махситалиев

Огоҳлантиришлар: Жавлон Иброҳимов 45, Ойбек Қиличев 56, Анвар Солиев 90, Анвар Ғофуров 90.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика