UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  2 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  6 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади Янгиликлар

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.
ОФК президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига жўнатган махсус табрикномасида шундай дейди, «ЎФФ президентлигига қайта сайланганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Аминманки, сизга берилган ушбу ваколатдан оқилона фойдаланиб, ўз зиммангиздаги вазифаларни тўлиқ бажарасиз», - деди ОФК президенти.

ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа шу билан биргаликда ОФК ҳамда ЎФФ ўртасидаги алоқалар бундан-да мустаҳкамланишига тилакдош эканлигини алоҳида қайд этди. «Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳакмланишига чин юракдан тилакдошман. ОФК Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳар доим қўллаб-қувватлайди ва Осиё Футболи ривожи йўлида ЎФФ билан ҳамкорликни давом эттиришдан умидвор», - деди Шайх Салмон ўз табрикномасида.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган ва Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Президиентлигига қайта сайланган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика