10 oct 18:04
News

ОФК Ироқни огоҳлантирди

ОФК Ироқ футбол ассосиациясидан терма жамоа келаси йил ўтказиладиган Форс кўрфази Кубогида иштирок этмаслиги борасида ҳукуматнинг аралашгани бўйича изоҳ сўради.
Маълумотларга қараганда, ОФК навбатдаги кўрфаз Кубоги мусобақасини аслида Ироқнинг Басра шаҳрида ўтказмоқчи эди, бироқ ФИФА Ироқда халқаро ўйинларни ўтказиш имкони йўқлигини маълум қилгач, ОФК бу қарорга қўшилган ҳолда ўйинларни Басрадан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига кўчирди.

Бу эса ўз навбатида Ироқ ҳукуматида ОФКга нисбатан баъзи норозиликларни келтириб чиқарди ва улар терма жамоа Саудияда бўладиган турнирда қатнашмаслигини билдиришди.

ОФК эса бу масалаларни ҳукумат эмас, балки Ироқ футбол федерацияси ҳал қилишини айтмоқда. Чунки ФИФА ва ОФКнинг талабларига кўра ҳеч бир давлатда ҳукуматнинг футболга аралашишга ҳаққи йўқ деб ҳисобланади. Шундай экан, Форс кўрфази Кубогида Ироқ терма жамоаси қатнашадими-йўқми, буни ҳукумат эмас, балки Ироқ футбол ассосиацияси ҳал қилгани маъқул.

Агар ҳукумат футбол ишларига аралашишни тўхтатмайдиган бўлса, унда миллий терма жамоа бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 88
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 76
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook