25 nov 19:14
News

ОФК. 2013 йилги “Энг яхшилар” учун номзодлар, Аббос Махсталиев ҳам бор

Эртага ОФКнинг 2013 йилги мавсум якунларига бағишлаб катта тадбири ўтказилади.
Тадбир давомида “Йилнинг энг яхшилари” номи ҳам расман эълон қилинади. Қуйида барча йўналишлар бўйича номзодлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Улар орасида вакилимиз Аббос Махситалиев ҳам бор. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси “Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини учун кураш олиб боради.

Осиё гавҳари – Доктор Чунг Монг-Жун;

Фэйр плей соҳиби – Хитой ФА, Япония ФА, Ж.Корея ФА;

Йилнинг энг яхши футзал жамоаси – “Чонбури Блувэйв” (Таиланд), “Санайе Гити Пасанд” (Эрон), “Нагойя Ошинз” (Япония);

Йилнинг энг яхши футзалчиси – Ҳусайн Тайебибидогли (Эрон), Каору Мориока (Япония), Супҳавут Тхуянкланг (Таиланд);

Йилнинг энг яхши легионер футболчиси – Дарио Конка (Аргентина, “Гуангжу”), Деян Дамянович (Черногория, “Сеул”), Луиз Гильерме да Сильва (Бразилия, “Гуангжу”);

Йилнинг энг яхши осиёлик легионер футболчиси – Кейсуке Хонда (Япония, ЦСКА), Сон Хеунг Мин (Ж.Корея, “Байер”), Юто Нагатомо (Япония, “Интер”);

Йилнинг энг яхши қанот ҳаками (Аёллар) – Флинн Клэйр (Австралия), Сара Хо (Австралия), Тешироги Наоми (Япония);

Йилнинг энг яхши қанот ҳаками (Эркаклар) – Камранифар Ҳассан (Эрон), Наги Тошиюки (Япония), Тору Сагара (Япония);

Йилнинг энг яхши ҳаками (Аёллар) – Камнуенг Паннипар (Таиланд), Рита бинти Гани (Малайзия), Ямагиши Сачико (Япония);

Йилнинг энг яхши ҳаками (Эркаклар) – Бенжамин Уильямс (Австралия), Наваф Абдулла (Баҳрайн), Юичи Нишимура (Япония);

Йилнинг энг яхши футбол клуби – “Сеул” (Ж.Корея), “Гуангжу” (Хитой), “Қувайт СК” (Қувайт);

Йилнинг энг яхши футбол федерацияси – Ҳиндистон ФФ, Япония ФА, Вьетнам ФФ;

Йилнинг энг яхши жамоаси (Аёллар) – КХДР U-19 терма жамоаси, Япония U-16 терма жамоаси, Ж.Корея U-19 терма жамоаси;

Йилнинг энг яхши жамоаси (Эркаклар) – Ироқ U-20 терма жамоаси, Эрон миллий терма жамоаси, Япония миллий терма жамоаси;

Йилнинг энг яхши мураббийи (Аёллар) – Асако Такемото (Япония), Нуенгрутаи Сратонгвиан (Таиланд), Хванг Ин Сун (Ж.Корея);

Йилнинг энг яхши мураббийи (Эркаклар) – Чой Ёнг Су (Ж.Корея), Ҳаким Шакир (Ироқ), Жонг Сонг Чонг (Ж.Корея);

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Аёллар) – Жанг Сел Ги (Ж.Корея), Ванг Шуанг (Хитой), Хина Сигита (Япония);

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Эркаклар) АББОС МАХСИТАЛИЕВ (Ўзбекистон), Али Аднан Хадим (Ироқ), Квон Чанг Хун (Ж.Корея);

Йилнинг энг яхши футболчиси – Ха Дэ Сунг (“Сеул”, Ж.Корея), Жавод Некунам (“Истиқлол”, Эрон), Женг Жи (“Гуангжу” Хитой).
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook