UZ

22 сен 14:06
Янгиликлар

ЎФФ қошида профессионал мураббийлик курслари ташкил этилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан ҳамкорликда ўз тарихида учинчи бор профессионал мураббийлик курсларини ташкил этади.
Профессионал мураббийлик курслари 2013 йилнинг 18 ноябридан 2014 йилнинг 14 апрелигача ўтказилади. Мазкур курсларда Германия миллий терма жамоаси бош мураббийига 10 йил давомида ассистентлик қилган, шунингдек Али Даеи бош мураббийлигидаги Эрон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган германиялик таниқли мутахассис инструкторлик қилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича курсларга эса, Буюк Британиялик таниқли мутахассис Гари Филлипс инструкторлик қилади.

Ҳозирги кунга келиб, ушбу мураббийлик курсларида таҳсил олиш учун Ўзбекистондан ташқари Сербия, Покистон, Сингапур каби бошқа ҳорижий мамлакатлардан мутахассислар ташриф буюриши кутилмоқда. Аммо, айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси мураббийлик курсларини фақатгина маҳаллий мураббийлар учун ташкил этишни мақсад қилган.

Таъкидлаш жоиз, ЎФФ ҳозирда мазкур курсларда таҳсил олишни истаган ўзбекистонлик мураббийларни рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

Ўтказиладиган курс босқичлари:
Модуль 1 - 18 ноябрь - 8 декабрь.
Модуль 2 - 9 декабрь - 29 декабрь.
Модуль 3 - 3 - 23 январь.
Модуль 4 - 27 январь - 14 апрель.

Диссертация ҳимояси 14 апрель.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  526
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: