UZ

Сўнгги янгиликлар

01 сен 09:36
Янгиликлар

ЎФФ Президенти футбол мухлисларини Мустақиллик байрами билан табриклади

2013 йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритганига 22 йил тўлди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон халқини, шунингдек, мамлакат футбол жамоатчилиги, футбол мухлисларини энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади.

«Ватан – муқаддас. Унинг тупроғи азиз, оналаримизнинг қўлларини ўпганимиз каби кўзга суртамиз. Ўзбекистон мустақил мамлакат сифатида жаҳонга юз тутгунигача шу тупроқлар қандай даврларни кўрмади, дейсиз. 22 йил бўлди, тупроқлари баракали ушбу заминда Мустақилликнинг эркин шабадаси эсиб турибди.

«22 йил бўлдики, Ўзбекистон ҳар бир жабҳа, шу жумладан, спорт орқали ҳам дунё халқларининг эътирофига сазовор бўлиб келяпти. Дунёда мамлакат шаънини ҳимоя қилишдек шарафли вазифа йўқ. Бу ишни ҳаётда ҳар ким бажаришни ўзига бурч деб билиши керак. Менинг бахтим шундаки, мен мана шундай юксак вазифани ўз олдига қўйиб, уни амалга оширадиган инсонлар ичида ишлаяпман.

«Футболчи майдонга чиқар экан, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари, умуман яқинлари кўз олдидан ўтади. Майдонда ўз Ватани мадҳияси янграётганда эса футболчи янада катта масъулиятни ҳис қилади. У Ватан шарафини ҳимоя қилиш керак. Биргина ана шу воқеа замирида эса миллионлаб ватанпарвар инсонларнинг меҳнати ётади.

«Мен бугун мана шундай инсонлар, ватанпарвар футболчи ва футбол мухлислари ичида эканлигимдан бағоят бахтиёрман. Мана, Мустақиллик тақдим этган муқаддас неъмат. Унинг қадрига етиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

«Фурсатдан фойдаланиб, Мустақиллик байрами тонгида барчани ушбу байрам билан табриклайман. Энг яхши тилаклар ёр бўлсин! Мустақилликнинг 22 баҳори муборак, азиз юртдошлар!», - дейилади ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов табригида.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 81
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 55
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: