UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Бугун 17:00. Сурия - Ўзбекистон   15 00:45Арсен Венгер: «Санчес ва Озил билан шартномаларини узайтиришни ёзга қолдирди»  4 00:25Эшли Коул: «Ҳамон «Арсенал»нинг устидан кулаяпман»  2 23:52Кьеллини "Ювентус" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирмоқчи  0 23:35"Барселона" "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  12 23:15Ибрагимович: «Гвардиола жамоаларига қарши ўйинлар мен учун ўзгача аҳамият касб этади»  6 22:53«Марсель» «Валенсия» ҳимоячиси Абденнурга қизиқиб қолди  1 22:32«Милан» ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 22:15Деян Журжевич Қатар – Эрон учрашувини кузатиш учун Доҳага етиб борди   36 22:00Жанубий Корея қишки Олимпиадага қандай тайёрланмоқда? ФОТОРЕПОРТАЖ  1 21:50Андижонлик ишқибозлар диққатига!  11 21:32Алекс Сандро "Челси" футболчисига айланиши мумкин  3 21:08Эден Азар: "Месси ёки Роналду каби бўлишни истамайман"  13 20:46Жон Стоунз: "Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман"  2 20:21Бернардески ва Габбьядини март ойида Италия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди  2

17 дек 14:26
Янгиликлар

ЎФФ: Даромад ва харажатлар аниқ рақамларда

Ўтган ҳафтада ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтгани, унда Мираброр Усмонов яна бир бор ЎФФ Президенти лавозимига сайлангани тўғрисида маълумот бергандик.
ЎФФ томонидан тайёрланган ҳисобот журналида турли ҳолатлар бўйича қилинган ишлар келтириб ўтилган. Жумладан, ЎФФнинг 2006 йилдан 2013 йил якунига қадар даромад ва харажатлари аниқ рақамларда келтирилган.

Бизда футбол ичида, айниқса клубларда бундай рақамлар оммадан сир тутилади. Бунинг сабаби нимада эканлигини билмаймиз. Чунки клублар ОФК талабига кўра, аудит текширувидан ўтишлари шарт. Буни эса кейин эълон қилиш керак. Бироқ бизда бирор клубдан бу ҳақида маълумот олишнинг имконияти йўқ. Ваҳоланки, улар ҳукумат томонидан ажратилган маблағ ҳисобига фаолият юритишади, шу сабабли пул қандай ишлатилгани ҳақида маълумотни сўралган тақдирда ОАВ ихтиёрига ҳавола қилишлари лозим. ЎФФ бу борада барчага ўрнак бўлиб, 8 йиллик даромад ва харажат миқдорини ўша журналда батафсил ёритган.

Демак, ЎФФнинг 2006-2013 йилларда топган даромади ва қилган харажатлари билан танишиб олинг.

Даромад (сўмда)
Ҳомийлар  - 57 млрд 216 млн 700 минг
ЎФФ ва Фонддан ёрдам -  70 млн
Реализация (чипталар, офис ижараси, депозитдан фоизлар)  - 43 млрд 252 млн 200 минг
Келажак фондидан дивидентлар  - 189 млн
Клублардан бадаллар  - 8 млрд 678 млн 700 минг
Мақсадли (валютада)  - 18 млрд 858 млн
Маданият ва Спорт ишлари Вазирлигидан -  3 млрд 272 млн 600 минг
Устав капитали -  961 млн 900 минг
Жами: 132 млрд 499 млн сўм

Кўриб турганингиздек, ўтган 8 йил мобайнида турли манбалардан олинган даромад 132 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил қилган.

Харажат (сўмда)
Маъмурий харажатлар  - 17 млрд 501 млн 800 минг
Маошлар ва ҳакамларга тўловлар  - 5 млрд 666 млн 100 минг
Вилоят фондларига маошлар  - 657 млн 500 минг
Қурилиш  - 22 млрд 420 млн 45 минг
Терма жамоалар -  41 млрд 239 млн 800 минг
Семинар ва ўқишлар -  348 млн 800 минг
Оммавий футбол ва совринлар, клублар учун тўплар -  522 млн 700 минг
Ишлаб чиқариш ва дивидентларга харажатлар  - 32 млрд 90 миллион
Қўл остидаги уюшмаларга устав капитали -  270 млн 300 минг

Жами: 120 млрд 717 млн 600 минг

ЎФФ ҳисобида қолган маблағ: 12 млрд 181 млн 700 минг

Харажатлар миқдори эса даромаддан ортиб кетмаган. 8 йиллик якунларига кўра, ЎФФ ҳисоб рақамида 12 миллиард сўмдан ошиқ маблағни жамғарган.

Мураббийлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳам ҳозирга келиб асосий масалалардан бирига айланиб улгурган. 2006 йилдан буён ЎФФ ОФК билан ҳамкорликда мураббийларнинг халқаро курсларини ўтказиб келмоқда. “С”, “В”, “А” ҳамда “Про” лицензияси учун ўтказилаётган курсларда нафақат юртимиз, балки хориждан бўлган мутахассислар ҳам таҳсил олишни бошлаб юборишган. 8 йил давомида жами 68 бор мураббийлик курслари бўлиб ўтган. 47 марта “С”, 12 бор “В”, 6 марта “А” ва 3 бор “Про” лицензияси учун ўқиш ташкил этилган. Ўша курсларда 1699 нафар мутахассис иштирок этиб, лицензияларни қўлга киритган. Барча курсларда ўқиган мураббийлар ҳам мавжуд. Уларда мураббийларга асосан Европадан келган мутахассислар таълим бериб келишяпти.

ЎФФ қошида очилган “Футбол МЕД” корхонасида эса ҳозирда олий ва биринчи лигада иштирок этувчи барча жамоалар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт этиб қўйилган. Дастлаб бу кўпчиликка ёқмаганди, бироқ айни пайтда жамоалар бунинг фойдали эканлигини билиб олишди. Йил мобайнида футболчилардаги ўзгаришлар тўлиқ ҳолда қайд этиб борилади. Футболчиларда стоматологик ва юрак билан боғлиқ касалликлар ушбу корхона врачлари томонидан кўп бор қайд этилганини кузатдик. Даволанишдан кейингина уларга футбол ўйнашга рухсат берилди. Бу ҳам “Футбол МЕД”нинг номига иш юритмаётганини исботлайди. Бу ерда тиббий кўрикдан ўтган сони қуйидагича:

N

Бўлимлар

2011

2012

2013

Умумий

1.

Олий лига клублари

1240

1542

1431

4213

2.

Биринчи лига клублари

1105

1286

1258

3649

3.

Терма жамоалар

97

134

244

475

4.

Мураббийлар курсларда

80

104

124

308

5.

Ҳакамлар

218

304

288

810

6.

Назоратчилар

81

82

88

251

7.

Академиялар

120

120

302

542

8.

Аёллар жамоалари

-

40

682

722

9.

Бошқа спорт турлари

40

80

102

222

10.

Мини-футбол

-

19

35

54

11.

Мураббийлар ва жамоа раҳбарлари

210

260

330

800

Жами

3191

3971

4884

12046

 
Футболимизда янги 4 йиллик даврга қадам қўйиш арафасида турибмиз. Умид қиламизки, биз кейинги ҳисобот пайтида фақат ғалаба ва муваффақиятлардан сўз очамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди
ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия –...  182
Испания. «Барселона» 10 киши бўлиб қолган «Валенсия»ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 28-турида «Барселона» «Валенсия»дан устун...  72
ВИДЕО. Ўтган йил Сурияни қандай мағлуб этгандик?
2016 йил 1 сентябрь санасида Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинда...  69
Сурия билан ўйинга бир кун қолди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашувига бир кун...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: