Latest news

17:02ПСЖ ҳам Пайега қизқмоқда2 17:02"ПСЖ" интересуется Пайе0 16:45ПСВ – «Ростов». Учрашувни германиялик ҳакамлар бошқаришади2 16:45ПСВ – «Ростов». Матч рассудит немецкая бригада арбитров во главе с Айтекином0 16:31«Марсель» «Интер»дан Габиголни ижарага олмоқчи 2 16:31«Марсель» хочет арендовать Габигола у «Интера»0 16:28Ильгиз Танташев “Сузуки Кубоги” ярим финал учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди0 16:022017 йил учун ФИФА реферилари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик ҳакамларни тасдиқланди4 15:45Olamsport: Таэквондочиларимиздан 8 та олтин, Лебедев ютқазиб қўйди ва бошқа хабарлар0 15:20Моуриньо "Манчестер Юнайтед"даги мақсадлари ҳақида гапириб берди15 14:52Зидан: «Рамос ҳеч қачон таслим бўлмайди»21 14:52Зидан: «Рамос никогда не сдаётся»0 14:22Фернандиньо 3 та ўйинга дисквалификация қилинадими?19 14:22Фернандиньо грозит от трёх матчей дисквалификации0 14:00Фабрегас "Арсенал"га қайтиши мумкин8

04 sep 14:31
News

Одил Аҳмедов: «Наманганга аталган режаларим катта»

Сўнгги маротаба Одил Аҳмедов билан суҳбат қурганимизга ҳам 5 ойдан ошибди. Демак, бу футболчини «СА»га берган илк интервьюси бўлди.
Аҳмедов билан асосан уч мавзу, «Анжи», МТЖ ва олий лигамизни бугунги ҳолати бўйича гаплашдик.


- "Анжи"да бўлиб ўтган сўнгги ҳодисалардан сўнг кайфиятингиз тушганини кўрдик. Хайрият-ки, муҳим ўйинимиз олдидан "Анжи"нинг ишлари ўз жойига тушди ва Сизда ҳам ўзгариш бўлди...
- Ҳақиқатдан ҳам ҳозир ҳаммаси жойига тушиб кетди. Буни раҳбаримиз Сулаймон Каримов ҳам тушуниб етди, чунки ҳаддан ташқари юлдузларни кўпайиб кетиши натижасида жамоа бузилиб кетганди. Асосий таркибда ўйнаб туриш ҳар доим яхши бўлган ва ҳозир кайфиятим ҳам, ўйин амалиётим ҳам жойида.

- Кўпчилик учун қизиқ савол, Сулаймон Керимов жамоада ким сотилса, сотилсин деди-ю, аммо сизга келганда трансферингизни тўсиб қўйди. Ҳаттоки, ярим жамоа бўлган Габуловни ҳам ушлаб қолмади?
- Тўғрисини айтсам бу мен учун жуда катта маънавий қўллаб-қувватлаш бўлди. Бир томондан ўзим учун ёқимли бўлди. Сотмаганидан хурсанд ҳам бўлдим. Ҳамма ерда ишонч катта роль ўйнайди, менга шунчалик ишонган экан, уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- "Анжи"да ёппасига сотилиш бошланганида, Сизга "Шахтёр", "Локомотив", "Динамо" (Москва) клубларидан жиддий таклиф тушди. Муҳит ўзгартириш ҳақида ўйладингизми?
- Бундай фикр ҳам бўлди. Лекин камида 2 йил яна Россияда тўп суришни режалаштираётган эдим. Чунки бугунги кунда премьер-лига анча олдинга қараб кетяпти.

- Виллиан гапингизга исбот бўла олади. Авваллари Россияга юлдузлар пул ишлаш учун келишаётганди, энди Россия орқали кучли бешликка йўл олишмоқда.
- Ҳақиқатдан ҳам бу ўз исботини топиб боряпти. Бугунги кунда ички чемпионатга катта эътибор қаратиляпти. Украинада 4та яхши жамоа бўлса, Россиянинг ҳар бир жамоаси катта кучга эга. Келаётган легионерларнинг савияси ҳам ошиб кетган. Яхши легионер футбол савиясини ўстиришга замин яратади. Менга раҳбарият, агар давралар оралиғида ёки мавсум якунига етганидан кейин Eвропадан жиддий таклиф тушса қўйиб юборишга ваъда берган.

- "Анжи" мисолида яна бир бор амин бўлдик, футболда гуруҳбозлик мавжуд. Балки Сизга Африка ва бразилияликларга қарши характер борасида қаттиқўллик етишмагандир?
- Баъзан шундай бўлади-ки, ҳатто бош мураббий ҳам ҳеч нима қила олмайди. Бу энг ёмони. Сиз ўйингача жиддий шуғулланасиз, меҳнат қиласиз, аммо ўйин куни захирада қоласиз. Бу ҳар қандай футболчига психологик жиҳатдан оғир ботади. Ҳарчанд улардан устунлигингизни кўрсатманг, захирада қолиш аламли. Тўғри, натижа учун мураббий жавоб беради. Аммо гуруҳбозлик орқали унинг ишини йўққа чиқарганлар бўлди. Футболда қўллаб-қувватлаш бўлмаса қийин. Бизда ҳаммаси очиқчасига бўлиб кетди. Гуруҳбозлик, керак бўлса, орқадан келиб тепишади. Футбол эркаклар ўйини ва ўзини хурмат қилган ўйинчи мураббийнинг қарорига қарши чиқмаслиги керак ёки курашгиси келяптими, орқадан эмас юзма юз келсин.

- Бунга "Анжи"ни Маҳачқалъада эмас, Москвада тургани сабаб бўлгандир. Мухлис ўз жамоасини 90 дақиқа кўрди холос. Қолган пайт жамоа бошқарувчисиз қолиб кетгандек?

- Футболда ҳамма нарсани пул ҳал қилмайди. Агар шундай бўлганида биз ўтган мавсум чемпион бўлишимиз керак эди. Ҳеч бўлмаса кубокни қўлга киритишимиз лозим эди. Сиз айтган гап ҳам тўғри бўлиши мумкин. Аслини олганда бошидан уларни қўлга олиш керак эди.

- Сўнгги икки турдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйинда туб ўзгариш бўлди. Жамоавий ўйин пайдо бўлгандек. Авваллари Буссуфа фақат Это’О ёки Траоре билан, Жусилей эса Виллиан билан ўйнарди. Энди тўп майдоннинг ҳамма нуқтасида ҳаракатда...

- Тажриба йўқ пайтда иштиёқ катта роль ўйнайди. Бизнинг таркиб янгиланди, шунинг учун тажриба жуда катта эмас, аммо иштиёқ ва жамоа манфаати йўлида ҳозир катта ўсиш арафасидамиз. Бугун яна эски ҳолатга қайтдик. Машғулотларда ҳам кайфиятимиз юқори.

- Раҳбарият энди тўғри хулоса чиқардими? Менимча, 2011 йилги таркибни шакллантирилганида «Анжи» чемпион бўлиши мумкин эди?
- Гап шунда-ки, раҳбарият футболга катта қизиқиш билдириб юборди. Юлдузлар билан чемпион бўлиш мумкин эмаслигини тушуниб этишди. Масалан, ЦСКАни олинг, ўртамиёна аммо жамоавий ўйинчилар билан чемпионликни қўлга киритди. Аммо юлдузлар кетди дегани, мақсад олиб ташланди дегани эмас. Сулейман Керимов 4 йилдан кейин бўлса-да, чемпион бўлишимиз кераклигини айтган. Бунинг учун энди жамоавий ўйин ва яхши муҳитни шакллантиришга вақт кераклигини тушунди.

- Сиздан ташқари кўплаб легионерларимиз Иорданияга қарши ўйинга яхши кайфиятда келишди. Шу кунга қадар асосан маҳаллий футболчилар билан шуғулланган бўлсак-да, ўйин барибир Сизлар орқали қурилади...
- Аслида 14 август куни бўлиши лозим бўлган ўртоқлик учурашувини роса кутгандик. Кўпчилик жамоадошларим 2 йилдан кейин ким билан ўйнашини билишади. Биз айнан шу йўл борасида оқсаяпмиз. Менимча 5 йиллик дастурга эга бўлишимиз керак. Шунда жиддий терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз. Бунинг учун эса ишлаш керак. Лекин бу омиллар Иордания учун ҳеч қанақа баҳона бўла олмайди!

  • - Гуруҳ босқичидан чиқа олмаганимизга футболчи ва мураббий ўртасида иғво тарқатганларнинг "ҳиссаси" бўлдими?
  • - Бўлди! Футболда майда нарса бўлмайди. Ўртада гап ташлайдиганлар бўлди. Бу эса ўйин олдидан футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилди. Икки кишининг ўртасидаги муносабатга аралашиш керак эмас. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши.

- Бугун-чи?
- Ҳозир ҳаммаси яхши. Балки бизга худо ЖЧга чиқишга шундай йўлни бергандир. Олдимизда 4та муҳим ўйин турибди. Йил сўнггига қадар ҳал бўладиган иш. Иордания тўсиғидан ўтишда ҳаммамизда ишонч бор. Буни футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам тўғри тушуниб турибмиз. Биз бир жамоамиз, ватанимиз бир, мухлисимиз бир. Нега энди бир тану, бир жон бўлиб курашмайлик?

- Иорданияни кучсиз жамоалар қаторига киргазиб қўйишди. Менимча, ундай эмас, Осиё Кубогида ҳам бизга осон бўлмаганди...
- Иордания - кучли жамоа. Дейлик, Осиё Кубогида адашиб кейинги босқичга чиқди, лекин ЖЧ саралашида адашиб қолмагандир? Осиёда ҳам терма жамоалар сифати ошиб боряпти, қолаверса, Иордания ОФКда ҳурматга эга терма жамоа.

- Нестеровнинг жароҳатига нима дейсиз, ундан ташқари Азиз Ҳайдаров ҳам йўқ...
- Бу оғриқли муаммолардан бири. Нестеровнинг ўрни доим билинади. Ҳозирда уч нафар дарвозабон машғулотларда иштирок этяпти. Ким ўйинга руҳан тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Азизга келсак, у ўйинда иштирок этиши мумкин. Бир гап билан айтадиган бўлсам, терма жамоада ҳамма футболчининг ўз ўрни бор.

- Иордания тўсиғидан ўтсак, Жанубий Америка вакили жиддий рақиб. Кучимиз етармикин?
- Шу кунгача Жанубий Америка вакилига қарши ўйнамаганмиз. Аввал Иорданиядан ўтиб олайлик, кейин бу рақиб ҳақида ўйлаймиз. Аслини олганда, ҳар бир жамоа билан ўйнаса бўлади. Бу мен ва жамоадошларим учун ҳам яхши синов бўлади.

- Сўнгги йилларда сизни турли чизиқларда синашди. Гаджиев икки ўйинда таянчга қўйди ва аввалги ўйинингизни кўрдик. Мухлислар доим Сизни Одил Аҳмедов деб билади, улар учун амплуа алмаштиришингиз қизиқ эмас. Доимий равишда таянч нуқтасида ўйнасангиз Сиздан фойда каттароқ...
- Чунки бу мени миямга мослашган. Таянч ярим ҳимоясида тўп тепиш орқали мен қачон, нима қилиш кераклигини яхши биламан.

- Икки хил услубдаги ўйинингизни кўрамиз. Ёки узоқ масофага пас берасиз ёки 60 метр узоқликдан тезлик олиб ҳужум бошлайсиз. Ўнг қанот ярим ҳимояси ёки ҳужум ортига қўйиш орқали сизда масофа қисқаряпти ва орқадан югурган Аҳмедовдан, 30 метрдан югурган Аҳмедовнинг фарқини кўряпмиз...
- Кўп ҳолларда ўз жарима майдончамиз ташқарисида тўпни оламан ва атрофни ўрганиб иш қиламан. Тезлик олганингиздан кейин истаган футболчидан ўтиб кетасиз. Агар Сиз айтгандек ҳимоячилар зич жойлашган бўлса, у ҳолда пас бераман.

- "Пахтакор"ни бугунги инқирози ҳақида нима дейсиз?
- Жуда ҳам афсусдаман. Чемпионатни доимо кузатиб бораман. Баъзан расмларни кўриб стадионларга келаётган мухлисларнинг камайиб кетганини кўриб ачинаман. "Пахтакор" Тошкент учун алохида аҳамият касб этадиган клуб. Балки авлодлар алмашинуви бунга таъсир қилаётгандир.

- Балки ёшлар ўтган йилги чемпионликка алданиб қолгандир?
- Бу нафақат "Пахтакор"да бошқа жамоаларда ҳам бор нарса. Мен ёшларга нима дейишим мумкин, битта ютуқ билан чегараланиш керак эмас. Чунки кейинги йил сиз учун стадионга келадиган мухлис бўлади. Ҳар бир футболчининг ўз мухлиси бор ва уларнинг ишончини суистеъмол қилиш керак эмас.

- Клубларимизда маҳаллий футболчиларга бўлган эътибор ҳам йўқолиб боряпти. Аввал барибир бошқачароқ эди.
- Чунки ишонч йўқ. Мураббийлар эски ўйинчилар билан қониқиш хосил қилиб қолишяпти. Гейнрих ҳам ўзидан ўзи чиқмаган-ку, тўғрими? Ўз пайтида мени ҳам секин-аста асосий таркибга киритиб боришди. Аксар жамоаларни кўринг, 35дан ошган футболчиларни кўрасиз. Агар мураббий ёшларни кўра билмаса, ҳеч қандай ўсиш бўлмайди.

- Бу борада Хиддинк услуби қандай? Сиз айтгандек бизда нафақат футболчилар, балки эски услубдаги мураббийлар ҳам айланиб юришибди. Ўз пайтида Непомняший "Пахтакор"га келмаганида балки сиз ҳам сояда қолиб кетардингиз?

- Бизда мураббийлар натижа йўлида қўрқоқ бўлиб қолишган. Мураббий бўлдингми, билишинг керак. Бугунни эмас эртани ўйлаш керак. Яхши ёшларни ўйлаш керак. Мана "Пахтакор"дан чиқиб келяпти-ку. Агар шу Козак ёки Искандеровга имконият берманг чиқадими? Ҳеч ким бирданига чиқмайди, секин-аста имконият бериб бориш керак. Чет эл билимлари билан танишиб бориш керак. Мана бизга Хиддинк келиб қўрқмасдан 2 нафардан футболчини асосий таркибга қўя бошлади. Мураббийнинг ишончи жуда катта роль ўйнайди.

- Бугунги авлод, яъни легионерлар жуда катта билимларни олишмоқда. 10-15 йилдан кейин Ўзбекистонга қайтиб замонавий кўринишда фаолият олиб бориш ниятингиз борми?
- Албатта. Айниқса Наманганда. Мен қайси мураббий билан ишламай, барчасининг машғулотлар дискини йиғиб бораман. Наманганга эса ачинаяпман. Бу ерда шунчалик кўп истеъдодлар борки, асти қўяверасиз. Ҳар йили жамоага 10та ўйинчи келиб кетади. Лекин натижа бир хил, 10таликка кириш. Ундан кўра маҳаллий футболчиларни қўй, майли, 2 йил шу ўринни олсин, кейин ҳаммаси жойига тушади. Баъзи ўйинчилар бор кун ўтса бўлди қабилида ишлашади. Ўрин муҳим эмас. Шунинг учун Наманганга аталган режаларим катта.

- Иорданияга кетишдан аввал, мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Мухлис бўлмаса футболни йиғиштириб қўйган маъқул. Бизда спортнинг бу турини севадиганлар миллионлаб топилади. Айнан шуларнинг ҳурмати Иордания тўсиғидан ўтишимиз керак. Бошқа йўл йўқ!

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook