UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Одил Аҳмедов: «Дўст оғир пайтда билинаркан» Янгиликлар

Одил Аҳмедов: «Дўст оғир пайтда билинаркан»

Юртимизда бўлгани каби, Россия чемпионатида ҳам айни пайтда танаффус вақти.
Шу муносабат билан яқин хориж клубларида тўп сураётган кўплаб ҳамюртларимиз таътилни мамлакатимизда, ўз оилалари бағрида ўтказишмоқда. Улар қаторида миллий терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Одил Аҳмедов ҳам бор. У яқинда ўзи туғилиб-ўсган Наманганда ҳордиқ чиқариб қайтдии. Биз имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида Одил Аҳмедов билан суҳбат уюштиргандик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Таассуротлар ва хатолар

- Якунига етган 2013 йил менда қандай таассурот қолдиргани хусусида тўхталадиган бўлсам, ундаги энг салбий жиҳат ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга кирита олмаганлигимиз бўлди. Шу сабабдан олиб қараганда, 2013 йил миллий терма жамоамиз учун омадсиз келди. Лекин Осиё кубоги - 2015 саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, ушбу мусобақанинг финал босқичига йўл олдик.

Бош жамоамизнинг Бразилия мундиали йўлланмасини қўлга кирита олмаганлигига менимча, Жанубий Кореядаги ўйинда мағлубиятга учраганимиз, қатарликлар билан Тошкентда ўтказилган баҳсда 2та тўп етмаганлиги сабаб бўлди. Тўғриси, кўпчилик, шу жумладан, мен ҳам Жанубий Корея терма жамоасининг ўз майдонида эронликлардан мағлубиятга учрашини кутмагандим. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, бизнинг ҳам қатарликлар дарвозасига 5та тўп киритишимизни ҳам ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Биласизми, бир кишини ёмонласангиз, у ёмон бўлиб кетаверади. Матбуотда кўпчилик терма жамоамиз легионерлари ўз имкониятлари даражасида тўп суришмади, деб айбни бизга тўнкашди. Бу футболни тушунмаган кишиларнинг гапи. Чунки ҳеч қайси футболчи атайлаб ўз имкониятидан паст даражада ўйин кўрсатмайди, атайлаб гол ўтказиб юбормайди. Айрим пайтларда мураббий ва футболчиларни қўллаб-қувватлашни ҳам билиш керак. Бироқ бизда бунинг акси бўлди. Натижада ташқаридан бўлган салбий таъсирлар оқибатида терма жамоанинг ички муҳитига ҳам путур етди.

Сўнгги пайтларда терма жамоамизга бир қатор истеъдодли ёшлар жалб этилишмоқда. Улар қаторида Сардор Рашидов, Жамшид Искандаров ва Даврон Ҳошимовларни мисол келтириш мумкин. Воҳид Шодиев ёш футболчи эмас. Лекин терма жамоамизга илк марта жалб этилганига қарамай, қаторасига 2та ўйинда 2та гол уришнинг уддасидан чиқди. Ҳеч кимнинг терма жамоадаги ўрни юз фоиз кафолатланмаган. Юртимизда иқтидорлилар кўп ва улар секин-аста бош жамоамизга жалб этилишмоқда.

 Клуби хусусида

- «Анжи»нинг омадсизлигига клубимизни бирданига 15-16 нафар етакчи футболчиларнинг тарк этишгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, яхши таркибни аниқлаб олиш учун 3-4 ой вақт талаб этилади. «Анжи»нинг жорий мавсумдаги ўйинларига эътибор берган бўлсангиз, бизда майдонга ҳар бир баҳсда ҳар хил футболчилар туширилди. Гаджиевнинг қўл остида деярли ҳар бир ўйинда жароҳатлар юз берди. Бундан ташқари, омад ҳам бизни четлаб ўтди. Масалан, ўз майдонимизда «Кубань»га қарши кечган учрашувда (19-тур, 0:0) ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90Қ3да) пенальтидан самарали тарзда фойдалана олмадик. Акс ҳолда ўша ўйинда, жорий мавсумдаги илк ютуғимизни нишонлаган бўлардик. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, омадсиз учрашувлар биз - футболчиларнинг руҳиятимизга жуда қаттиқ таъсир ўтказди. Футболда психология ҳам жуда катта роль ўйнайди. Мабодо биз жорий мавсум бошидаги 2-3та ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилганимизда, «Анжи» бунақа оғир аҳволга тушиб қолмасди. Энди чемпионатнинг баҳорги босқичида клубимизнинг иши яхши бўлишига умид қиламиз.

Кези келганида таъкидлаш жоизки, «Анжи»да жаҳоннинг таниқли мутахассисларидан бири Гус Хиддинкнинг қўл остида шуғулландим, Это~О, Лассана Диарра, Муборак Буссуфа, Жусилей, Юрий Жирков сингари бир қатор жаҳон юлдузлари билан бирга тўп суриб, улардан профессионализмни ўргандим.

Яна шунга ҳам ойдинлик киритиб ўтиш лозимки, менинг «Анжи»даги африкалик легионерлар билан ёмон муносабатда бўлганлигим, улар билан келишмовчилик келиб чиққани, Игорь Денисовнинг тарафимни олиб, улар билан муштлашгани бўлмаган гап. Денисов жамоамиздан ўз хоҳишига кўра кетди.

Африкалик легионерлар билан муносабатим доимо яхши бўлган. Машғулотлар жараёнида эса ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Шеригинг ўзи хоҳламаган ҳолда, сенга нисбатан қўпол ўйин намойиш этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Матбуотда менга ЦСКА (Москва), «Зенит» (Санкт-Петербург), «Краснодар», шунингдек, Англиянинг «Арсенал» клублари қизиқаётгани хусусида хабарлар босилди. Лекин ҳозирча ҳеч қандай режам йўқ ва дам оляпман. Ҳар қандай таклифни шахсий агентим Равшан Салимов кўриб чиқади. Кейин маслаҳатлашиб, буни ҳал қиламиз. Бироқ очиғини айтиш керак, «Анжи»дан шунчаки кетолмайман. Боиси, клуб президенти Сулаймон Керимов мени кўп маротаба қўллаб-қувватлаб, яхшилик қилди. Бировнинг юзига оёқ босиб кетолмайман. Бу инсофдан эмас. Шу сабабли, менимча, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Жароҳатим борасида тўхталадиган бўлсам, Европа Лигаси доирасидаги «Шериф»га қарши кечган учрашувда (5-тур, 1:1) бармоғим синганди. Лекин «Томь»га қарши кечган учрашувда (18-тур, 0:2) ўша бармоғимга укол қилдириб, майдонга тушдим. Давралар оралиғидаги танаффусгача шундай тарзда ўйнамоқчи эдим. Аммо кейинчалик оёғимга бутса ҳам сиғмай қолди. Шунинг учун шифокорлар билан маслаҳатлашиб, гипс қўйдирдик ва айни пайтда уйда дам оляпман.

Клубимиз 8 январдан Туркияда ўз ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Худо хоҳласа, ўша ерда жамоа таркибига қўшилиб, машғулотларга киришаман.

Ўтган мавсумда 3-ўринни эгаллаган клуб бир йилдан сўнг премьер-лигани тарк этса, ярашмайди. Шу сабабли, иложи борича жамоамиз элитадаги ўрнини сақлаб қолишга интилади.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, шу пайтгача мени қўллайдиган мухлисларим, танишларим кўп, деб ўйлардим. Аммо кетма-кет жароҳатлардан сўнг, фақат энг яқин кишиларим ёнимда қолишди. Айниқса, ота-онам мен учун кўп қайғуришди. Оғир кунларда ким дўст, ким душманлигини ҳам билиб олдим.

Футболчи бўлганимдан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки ўзим яхши кўрган спорт тури билан шуғулланяпман, касбимни севаман. Жароҳатлардан эса ҳеч ким кафолатланмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика