UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Одил Аҳмедов: "Чемпионлар лигасида ўйнашни барча истайди" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Чемпионлар лигасида ўйнашни барча истайди"

"Анжи" ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов "Р-Спорт" мухбири Тарас Барабашга берган интервьюсида янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида, янги жамоадоши Игор Денисов ҳақида гапириб берди.
- Одил, Австриядаги йиғин қандай ўтмоқда? Жамоа янги футболчилар ҳисобланган Игорь Денисов, Михаил Кержаков ва Алексей Ионовни қандай қарши олди?

- Ўтган мавсумда биз учинчи ўринни олдик, энди янада яхши иштирок этишни истаймиз. Шу сабабли жамоага кучли ўйинчилар жалб қилинди. Ионов, Денисов, (Кристофер) Самба, улар бизга ёрдам беришади. Машғулотлар одатдагидек ўтди, бугун бир маҳал шуғулланган бўлсак, қолган кунлари икки маҳалдан ишладик. Таътилдан сўнг яна формага қайтиш учун жисмоний ҳаракатларга кўпроқ эътибор бердик. Йиғин давомида бунга кўпроқ эътибор қаратдик.

- Ўтган мавсумда бронза қўлга киритилди ва Россия кубоги финалига чиқилди. Аммо бундан кўпроғини ҳам қўлга киритиш мумкин эди, буни англаб етдингларми?


- Ҳа, албатта тўғри айтдингиз. Аммо бу футбол, футболда исталган нарса бўлади. Кубок финалида пенальтилар сериясида ЦСКАга ютқазиб қўйдик. Пенальти – бу лотерея, кимдир гол уради, кимдир ура олмайди. Жамоамиз ҳали ёш. Ундан олдинги мавсумда бешинчи бўлгандик, бу йил учинчи бўлдик. Секин-секин кўтарилаяпмиз. Балки, янги мавсумда янада яхши натижани қайд этармиз.

- Кубок ҳақида гап очдингиз, финал ўйинида ғалаба қозонишга нима ҳалал берди?


- Пенальти – лотерея. Агар футбол тарихига эътибор берсангиз пенальтини ҳатто машхур футболчилар ҳам ура олишмаган. Дарвозабонга ҳам кўп нарса боғлиқ. У ерда барчаси элликка-эллик – гол бўлади ёки йўқ.

- Орзуингиз қандай? Чемпионлар лигасида ўйнашми?


- Албатта! Барча Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Барча мухлислар "Анжи"ни Чемпионлар лигасида кўришни исташади.

- Янги мавсумда сизларнинг бош рақобатчилариниз бу ЦСКА ва "Зенит", тўғрими? Кўп ҳолларда одамлар олтин медаллар учун бир йўла 5-6 жамоа кураш олиб боришини айтишади.


- Менимча, бу йил 3-4та жамоа чемпионлик учун курашишса керак.

- "Анжи", ЦСКА, "Зенит". Яна ким?


- Менимча, ЦСКА, "Зенит", "Анжи" ва яна "Спартак"ни ҳам қўшиш мумкин.

- Одил, ўзингиз тўп тепаётган чизиқда қайси футболчи ёқади?

- Таянч ярим ҳимоячилар орасида Денисовнинг ўйинлари ёқади. Тўпни яхши олиб қўяди, ҳужумни яхши бошлайди.

- Игор билан гаплашишга улгурдингизми? Унга юқоридаги фикрларингизни айтдингизми?


- Йўқ, бу ҳақда унга айтмади, аммо гаплашишга улгурдик.

- Европадаги футболчилардан ким кўпроқ ёқади?


- Европадан менга (Андрес) Иньеста ва Хавининг ўйинлари ёқади. Улар таянч ярим ҳимоячи бўлишмаса ҳам жуда яхши ўйнашади. Улар майдонда спектакль намойиш этишди.

- "Анжи" сизнинг қадрдон клубингизга айланиб бўлди, бу ерда ўзингизни жуда яхши ҳис қилаётганингиздан ҳам буни билса бўлади.


- Ҳа, шундай деса бўлади. Учинчи йилдирки шу ердаман, бу ер иккинчи уйимга айланиб бўлди.

- Бир кун келиб Европада ўйнаш ниятингиз борми?


- "Анжи"да ҳаммаси яхши! Аммо бир кун Европада, Германия ёки Испания чемпионатларида ўйнашни орзу қиламан. Нафақат "Анжи" сафида балки Европада ҳам совринлар ютишни истайман.

- Одил, Ўзбекистон терма жамоаси қачон Жаҳон чемпионатида ўйнайди? Сизлар бунга жуда яқин келгандинглар.


- Бизда Бразилиядаги ЖЧда иштирок этиш учун ҳам имконият бор. Мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш учун имкониятларимиз жуда яхши эди. Кореяга қарши сафарда ютқазиб қўйдик, кейин Тошкентда Қатарни мағлуб этдик, Корея эса ўз уйида Эронга ютқазиб қўйди! Очколар бўйича Корея билан тенг кўрсаткич қайд этдик, аммо тўплар нисбатига кўра улар ЖЧ-2014га чиқишди. Биз курашишда давом этамиз, олдинда яна тўртта ўйин бор. Барча Ўзбекистон халқи Жаҳон чемпионатига чиқишимизни кутаётганини билади. 2014 йил Худо хоҳласа биз Жаҳон чемпионатида ўйнаймиз. Дастлаб Иордания билан ўйнаймиз, агар уни ютсак Жанубий Американинг 5-жамоаси билан йўлланма учун курашамиз.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
 

Ўзбекистон олий лигаси учун FIFA.UZ сайти ишга туширилганидан кўпчиликни хабари бор. Ушбу лойиҳа ишга тушгач кўпчилик иштирокчилар Европа миллий чемпионатларини ҳам FIFA.UZ га қўшинглар деган фикр билан чиққанди. Шу кунларга ҳам етиб келдик. Европада миллий чемпионатлар куз-баҳор тизимида бўлиб ўтади. Шу боис биз ушбу чемпионатларнинг янги мавсумидан бошлаб сизларга FIFA.UZда жамоа тузиб бошқа жамоалар билан беллашишни таклиф қиламиз.

Улар орасида энг биринчи бўлиб Россия премьер лигасида старт олади. Кўп вақт қолгани йўқ, мана шу дам олиш кунлари Россияда навбатдаги мавсум бошланади. 14 июль куни чемпионатнинг илк ўйинлари бўлиб ўтади. 1-тур дедлайни айнан 14 июль куни соат 12:00га қадар белгиланган. Ушбу вақтга қадар жамоа тузинг ва илк турданоқ очколарни йиғишни бошланг.

Энди Сиз Самуэль Это’О, Вагнер Лав, Игорь Акинфеев каби футболчилардан ташқари ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовни ўз жамоаингизга сотиб олишингиз мумкин! Россия премьер лигаси учун ҳам совғаларимиз бисёр. Ҳозирча улар ҳақида айтмай турамиз, аммо кафолат берамизки мавсум давомида биз турли совғалар ўйнаймиз. Мавсум тугагач эса энг кўп очко йиққан жамоани тузган “мураббий”га FIFA.UZ нишони туширилган олтин медаль топширилади.

Шуни унутмангки Россияда трансфер ойнаси сентябрь ойига қадар давом этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика