25 nov 14:00
News

ОЧЛдаги ўринларимиз сони аниқланмоқда: 1+2!

Бугун Куала-Лумпурда ОФКнинг мусобақалар ўтказиш бўлимининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 2014 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этувчи мамлакатлар учун жойларни тақсимлаш борасида турли фикрлар кўриб чиқилди. Қўмита аъзолари Ўзбекистон учун 1+2 кўринишда ўрин ажратиш борасидаги таклифни илгари сурдилар. Якуний қарор эртага қабул қилинади ва Ўзбекистон чемпионати аъзоларига катта эҳтимол билан шу кўринишдаги квота ажратилади.

Қарор расман кучга кирган тақдирда, "Бунёдкор" тўғридан-тўғри лига йўлланмасига эга бўлади, "Насаф" ва "Локомотив" эса саралаш босқичида иштирок этиб, гуруҳ йўлланмасини ютиб олишга ҳаракат қилишади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook