UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  5 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1

ОЧЛдаги ўринлар сони камлигига клубларимиз айбдор! Янгиликлар

ОЧЛдаги ўринлар сони камлигига клубларимиз айбдор!

Келинг, аввал бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. Осиёда ОЧЛ ўринлари УЕФА каби жамоаларнинг кўрсаткичига қараб эмас, ПФЛ ва унинг жамоалари инфратузилмасига қараб тақсимланади.

Бунда асосий эътибор ТВ, маркетинг, мухлисларнинг ташрифи ва чипта сотувидан тушадиган даромад, маҳаллий ОАВ, футболчиларнинг клуб билан тузган профессионал шартномаси ва унга амал қилиш мажбуриятлари, 3 йиллик бизнес дастур ва мавсумдаги ўйинлар сони.

Қатар ва БААга биздан кўп ўрин берилганидан мухлисларимиз норози бўлаётган бир пайтда на ОАВ, на клублар бунга муносабат билдиришмади. Чунки ҳаммамиз билиб турибмиз-ки, айб аввало ўзимизда. Юқоридаги критерияларнинг қай бири Қатар ва БААдан устун? Соғлом каллада, соғлом фикр юритамиз. Бизнинг "Спорт ТВ" БААнинг "Дубай Спорт"идан зўрми? Бу биринчи савол. Иккинчиси, қайси клубнинг расмий дўкони бор? Учинчисига ўтамиз: Мухлисларнинг ташрифи 2013 йил 35% тушиб кетди. Давом этаман, маҳаллий ОАВ арабларга солиштирганда тезкорми? Кейингиси футболчиларнинг профессионал шартномаси. Ҳар йили 70%га яқин футболчиларнинг маоши насия бўлади. Қайси клубда 3 йиллик бизнес дастур бор?

Мен сизларга бир нарсани айтаман, буни ПФЛ ҳам яхши билади, аммо чора кўрмайди. Бизда 3 йил аввал 3та клуб тузган бизнес планни қолган 11та жамоа олиб, клуб ва шаҳар номини ўзгартириб қўйиб, ОФКга тақдим этганлар, кечирасиз-ку, у ерда аҳмоқлар ишламайди. 14та бизнес дастурдан 10таси бир хил бўлганидан кейин бизга 1та ўрин ҳам кўп. Бизнинг клубларимиз сохталикдан қоча олмаяпти, буни кўриб турган ПФЛ эса уларга жиддий чора кўраётгани йўқ. "Қизилқум"даги фаолиятим давомида росманасига ҳаракат қилдим, профессионал тарзда ОФК талабларини бажаришга, лекин у ерда бунга бўлган қизиқиш йўқ  эди. "Машъал" ва "Андижон" барибир олий лигадан тушиб кетяпмиз-ку қабилида иш тутишган. "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф"гина бу борада жиддий ишладилар. Лекин уларнинг ҳам бизнес дастурларида ўхшашлар бўлган. Энди топ клубларимиз шундай қилганидан кейин... Қолган клубларимизга ОЧЛ сўраган ҳужжатларни профессионал тарзда адо этишдан манфаат йўқ. Тўғри-да, улар ОЧЛ йўлланмаси учун курашмайдилар, нима ҳам қилади овора бўлиб.

ТВдан бошқа барча муаммони ПФЛ қаттиққўллик билан бартараф этиш имконига эга. Лекин Магометов ва унинг жамоаси буйруғига клубларимиз амал қилишмайди. Уларга кун ўтса бўлгани. Яқинда ПФЛ клубларни лицензиялаш жараёнини ўтказди. Лицензиялашда ҳам клублар бир-биридан кўчирмачилик қилишган. Иккинчи синф ўқувчиларига ўхшайди бизнинг жамоалар. Энг қизиғи шундаки, 14та клубдан камида 10тасида бу ишлар билан матбуот котиблари шуғулланади. Матбуот котиби бу ишга ҳеч қачон профессионал ёндоша олмайди. Ахир у журналист бўлса. Тўғри, баъзи клуб матбуот котиблари аллақачон бирон-бир бошқа бўлим раҳбари бўлиш даражасига чиқишган, аммо бундайлари нари борса иккита.

Агар биз ҳам ишларни БАА ёки Қатарга ўхшаб профессионал тарзда йўлга қўйиб олсак, бемалол 4та ўрин учун кураша оламиз. Керак бўлса, стадионларнинг сифати ҳам квоталарни тақсимлашда катта роль ўйнамайди. Ўйлаяпсизки, 4та ўринга эга чиққан Эроннинг стадионлари зўр деб. "Озоди" стадионига бир боринг, бизда ундай стадион қолгани йўқ. Сабои Қум шаҳрига борсангиз, битта ҳам 4 юлдузлик меҳмонхона мавжуд эмас. Лекин "Саба Баттери" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, уй учрашувларини бемалол қабул қилади. Боиси стадион расво бўлгани билан иш тўғри йўлга қўйилган.

Юқоридаги критериялар асосида ОФК мамлакатларга қуйидагича балларни қўйган. Унга кўра Ўзбекистон 9-ўриндан жой олди. 2013 йил якунларига кўра финалда "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйнаган тақдирда ҳам, бизга бериладиган ўринлар бундан кўп бўлмасди.

Мамлакат

Очколар

Квоталар

1

Япония

935.30

4

2

Эрон

908.47

4

3

Жанубий Корея

887.45

4

4

Саудия Арабистони

869.62

4

5

БАА

848.94

3+1

6

Қатар

848.58

2+2

7

Хитой

843.54

3+1

8

Австралия

804.08

2+1

9

Ўзбекистон

693.38

1+2

10

Таиланд

601.20

1+2

11

Ҳиндистон

526.55

0+1

12

Иордания

500.89

0+1

13

Сингапур

438.34

0+1

14

Гонконг

408.02

0+1

15

Уммон

390.02

0+1

16

Вьетнам

301.31

0+1

17

Баҳрайн

253.67

0+1

П.С: Ироқ ва  Қувайт эса бу жадвалда очко жамғаргани ҳақида маълумот йўқ.

Миржалол Қосимов айтган "қон қуйиш" нафақат МТЖда, балки ПФЛ ва клубларда ҳам амалга оширилиши керак.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика