UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  17 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  13 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

ОЧЛ. Ярим финал. Липпи хулоса чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаяпти Янгиликлар

ОЧЛ. Ярим финал. Липпи хулоса чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаяпти

Ярим финалнинг биринчи ўйинида “Гуангжу Эвергранд”дан йирик ғалаба. Хитойнинг “Гуангжу” клуби сафарда тўп сурган бўлишига қарамай, 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бунинг устига рақиб кимсан Япониянинг энг номдор жамоаларидан бири “Кашива Рейсол” эди.

Баҳс якунига етгач, “Гуангжу” бош мураббийи Марчелло Липпи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Биз биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбордик, бунинг устига жарима зарбасидан. Танаффусдан кейин эса тезда ўзимизга келиб олдик ва тўртта гол уришга муваффақ бўлдик. Тўғри, рақиб тезкор футбол намойиш этди, лекин шу куни биз кучлироқ эдик”.

“Мен 64 ёшдаман ва 30 йилдан бери мураббийлик билан шуғулланиб келяпман, аммо шунга қарамай, жавоб баҳсида нималар рўй беришини билмайман. Футболда олдиндан нима бўлишини ҳеч ким айтиб беролмайди. Лекин ОЧЛни ютиш учун бор куч билан курашишимиз шарт”.

Эслатиб ўтамиз, Марчелло Липпи 1996 йил “Ювентус” билан Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган. Агар италиялик мутахассис “Гуангжу” билан Осиё чемпионлар лигасида зафар қучадиган бўлса, ҳам Европада, ҳам Осиёда клублар билан энг нуфузли мусобақада зафар қучган илк мураббийга айланади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика