UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  10 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  386 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Гуангжоу Эвергранд” - “Кашива Рейсол” Янгиликлар

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Гуангжоу Эвергранд” - “Кашива Рейсол”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
17:00. “Гуангжоу Эвергранд” (Хитой) – “Кашива Рейсол” (Япония)
20:30. “Истиқлол” (Эрон) – “Сеул” (Жанубий Корея)

Японияда бўлиб ўтган ярим финалнинг биринчи ўйинида “Гуангжоу Эвергранд” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан кўриниб турибдики, жавоб учрашувидан олдин хитойликлар жуда яхши имкониятга эгалар. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида “Гуангжоу” бош мураббийи Марчелло Липпи қуйидаги фикрларни билдирди:

“Биринчи учрашувни унутган ҳолда майдонга тушамиз. Чунки шундай қилсак, ўзимизга яхши бўлади. Албатта, учта тўп фарқи билан олдиндамиз, лекин ҳали кураш тугагани йўқ. Муҳими, ўйин пайтида шогирдларим ўзларини бўшаштириб юбормаслиги керак. Ўзимизни финалда кўрсак ниҳоятда бахтли бўламан”.

Нелсиньо Баптиста (“Кашива Рейсол” бош мураббийи):


“Бугун рақиб томон охирги зарбани йўллаймиз. Ё учта тўп фарқини йўққа чиқариб финалга чиқамиз, ё мусобақа билан хайрлашамиз. Биз ҳозир жуда ноқулай ҳолатдамиз, ахир ўз майдонимизда учта тўп фарқи билан мағлуб бўлишимизни ҳеч ким кутмаганди. Биласизми, ҳаётимда жуда кўп қийинчиликлардан чиқиб кетганман ва умид қиламанки, бу қийинчиликни ҳам бартараф эта оламан. Жавоб баҳсида қандай тактика танлашимиз ниҳоятда муҳим. Бу ўйинда жамоамиз сардори Хидеказу Отани жароҳат туфайли майдонга туша олмайди, лекин бошқа футболчиларнинг ҳаммаси тайёр”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика