Latest news

21:40Жо Харт: "Италияга келиб, футбол фақат Англия атрофида эмаслигини тушуниб етдим"0 21:40Джо Харт: "В Италии я понял, что футбол не крутится только вокруг Англии"0 21:37Германия. «Лейпциг»нинг биринчи мағлубияти ва «Бавария»дан йирик ғалаба0 21:37Чемпионат Германии. Первая поражение «Лейпцига», крупная победа «Баварии»0 21:29ВИДЕО. "Уотфорд" - "Кристал Пэлас" 3:23 21:18Антонио Конте: "Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта"1 21:18Антонио Конте: «Рано еще говорить о чемпионстве»0 21:08ВИДЕО. "Осасуна" - "Барселона" 0:32 20:55Симэн: "Арсенал" чемпион бўла олади. Озил ва Санчесни сотиш керак эмас"2 20:55Симэн: «Арсенал» может стать чемпионом. Нельзя продавать Озила и Алексиса»0 20:34Марио Балотелли: "Мен ҳам "Олтин тўп"ни олишим мумкин эди"8 20:30Балотелли: «Роналду и Месси – лучшие игроки мира. Но если бы я провёл год без травм – поборолся бы за «Золотой мяч»0 20:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда9 20:05Арсен Венгер: "Хочу, чтобы Жиру продлил контракт с "Арсеналом"1 20:00The Boston Major-2016. Киберспортчимиз жамоаси ўйинидан навбатдаги видеоэфир2

19 sep 16:05
News

ОЧЛ. “Сеул” – “Ал Аҳли” (1:0) ўйинидан кейинги фикрлар

Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Эсингизда бўлса, биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Витор Перейра (“Ал Аҳли” бош мураббийи): - Ютқазган бўлсак-да, клуб шаъни учун охиригача курашдик. Шундай экан, жамоам кўрсатган футболдан хафа эмасман. Умуман олганда, ўйин ҳар иккала томон учун қийин кечди. Биз кейинги босқичга чиқиш учун охиригача курашдик, аммо бу – футбол, унда ҳар доим ютишнинг имкони йўқ. Мен фақат якуний натижадан хафаман, ўйиндан эмас. Аслида биз уйдаги ўйиндаёқ ғалаба қозонишимиз лозим эди. Энди келажакка ишонч билан қарашимиз керак, чунки жамоамизнинг ўйини шундан далолат беряпти.

Чой Ёнг Су (“Сеул” бош мураббийи): - Аввало йигитларга раҳмат. Жамоамиз тарихида янги саҳифа очиш учун бор кучни ишга соляпмиз. Биз янги чўққиларни кўзлаяпмиз. Бугун Саудиянинг энг яхши жамоаларидан бирини мусобқадан чиқариб юбордик. Мени энг хурсанд қилган жиҳати минглаб мухлисларимиз қаршисида ушбу ғалабани нишонладик. Биз ўйин давомида прессингни яхши амалга оширдик. Шогирдларим ҳакамнинг охирги ҳуштаги чалинмагунча роса тер тўкишди. Энди кейинги босқичда “Истиқлол”га қарши тўп сурамиз. Менимча, бу ўйинлар ҳам анча қизиқ кечади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook