UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  3 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

ОЧЛ. “Бурирам” – “Истиқлол” (1:2) ўйинидан кейинги фикрлар Янгиликлар

ОЧЛ. “Бурирам” – “Истиқлол” (1:2) ўйинидан кейинги фикрлар

“Бурирам” эртаги ҳам тугади. Таиланд жамоаси ҳар иккала учрашувда ҳам Эроннинг “Истиқлол” клубига мағлуб бўлди. Теҳронликлар эса ОЧЛнинг ярим финалига йўл олишди.
Алехандро Менендез (“Бурирам Юнайтед” бош мураббийи): - “Истиқлол” айниқса иккинчи таймда яхши ўйин кўрсатди, улар кўпинча ўйинни секинлаштиришга ҳаракат қилишди. Биз намойиш этган футбол ҳам ёмон эмас, лекин мағлуб бўлганимизга кўра рақиб яхши ўйин кўрсатди деса бўлади. Қолаверса, бизга тажриба етишмади. Рақиб бешта имкониятдан иккита гол урди, биз эса 14та имкониятдан атиги битта тўп киритдик. Шунга қарамай, улар ярим финалга йўл олишди. Мен шогирдларим билан фахрланаман.

Амир Галенои (“Истиқлол” бош мураббийи): - Танаффус пайтида шогирдларимга биринчи таймдаги хатолар тўғрисида гапириб ўтирмадим, уларни фақат руҳлантиришга чақирдим, холос. Мен футболчиларга “Сизлар эронликсиз” ва ўзингизни кўрсатиш учун олдинда 45 дақиқа бор дедим. Биз рақиб томонидан бўшлиқларни тўлдиришга ҳаракат қилдик ва стандарт вазиятлар фойда келтиришини сездик. Қолаверса, учта ҳужумчи билан ўйнаганимиз ҳам қўл келди. Агар “Истиқлол” ОЧЛ бош совринини қўлга киритса, катта ҳажмдаги ишни амалга оширган бўламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика