UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   0 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

ОЧЛ-2014. “Локомотив” ва “Насаф” қайси клублар билан ўйнайди? Янгиликлар

ОЧЛ-2014. “Локомотив” ва “Насаф” қайси клублар билан ўйнайди?

Юртимизда футбол мавсуми якунлангани сабабли энди кейинги йилга режалар ва тайёргарлик биринчи ўринга чиқади.
ОФК Чемпионлар лигаси учун ўринлар тақсимотини амалга оширгач, “Локомотив” ва “Насаф”нинг баҳсларни “плей-офф” босқичидан давом эттиришлари маълум бўлди. Ғарбий минтақада 11 жамоа 2 йўлланма учун кураш олиб боради. Хўш, клубларимиз қайси жамоаларга қарши беллашувларда майдонга тушиб, гуруҳ босқичи йўлланмаси сари курашишади? ОЧЛда саралаш беллашувлари қандай кечиши тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Дастлаб юз берган баъзи ўзгаришлар тўғрисида маълумот берсак. ОФК ғарбий минтақага 11, шарққа эса 8 жамоани саралаш баҳслари учун жойлаштирди. Ҳиндистон вакили шарққа кўчиб ўтди, Қувайтдан эса икки жамоа “плей-офф”да иштирок этади. Чунки ўтган мавсумда ОФК Кубоги финалида шу мамлакат клублари тўқнаш келишганди. Лекин Қувайтнинг алоҳида яримта ўрни учун бошқа жамоага имконият тақдим этилмади. Баҳрайн ва Ҳиндистон шарафини чемпион клублар ҳимоя қилмайди. Чунки ҳар икки давлатда лицензиялаш жараёнидан ўта олмаган чемпионларнинг ўрнини кейинги ўринларни эгаллаган жамоалар тўлдиришди. Баҳрайндан “Бусайтин” ўрнига “Ал Ҳидд”, Ҳиндистондан “Черчилл Бразерс” ўрнига “Пуна” қатнашади.

Ҳар икки минтақада саралаш баҳслари уч босқичдан иборат бўлади. Аввал клубларимиз ўйнайдиган ғарб тарафдаги вазиятга ойдинлик киритсак. Биринчи гуруҳга Уммон, Баҳрайн, БАА, Қатар ва Ўзбекистоннинг бир вакили жойлаштирилган. ОФК расмий ҳужжатида ўзбек клуби иккинчи рақам билан ифодаланган. Бу эса “Насаф” бўлишини ОФК расмийлари тасдиқлашди. Учрашувлар қаерда бўлиб ўтиши жадвалда белгилаб қўйилган. ОФК критерийлари асосида юқорироқ баллар тўплаган мамлакат жамоалари ўз майдонида тўп тепади. Шунда “Насаф” қатнашадиган гуруҳда илк босқичда Уммон чемпиони “Ал Сувайқ” Баҳрайннинг учинчи жамоасига айланган “Ал Ҳидд”ни қабул қилади. Мазкур жуфтлик ғолиби саралаш баҳсларининг иккинчи босқичига йўл олади. Кейинги раундда БАА чемпионатида ўтган мавсумда тўртинчи поғонадан жой олган “Банияс” юқоридаги жуфтлик ғолибини ўз майдонида синовдан ўтказади. Қаршиликлар эса Қатар чемпионатида ўтган йили бронза медалларига эга чиққан, бу йил янада юқори натижаларни кўзлаётган “Ал Жаиш” клуби меҳмони бўлади. Шу билан иккинчи босқич тугайди. Охирги раундда эса иккинчи босқич ғолиблари ўзаро “Банияс” ва “”Ал Сувайқ” ёки “Ал Ҳидд” жамоалари майдонида тўқнаш келишади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичига чиқиш учун камида меҳмондаги икки ўйинда зафар қучишлари керак бўлади. Ҳар икки беллашув февраль ойи ўртасида бўлади. Демак, мавсумга тайёргарлик жараёнини “Насаф” бошқалардан вақтлироқ бошлайди. Дарвоқе, ушбу гуруҳда Қатар клубининг имконияти юқорироқ баҳоланмоқда. Ушбу жамоа ҳозирча миллий лигада мағлубиясиз одимини давом эттириб, пешқадамлик қиляпти. Лекин барча масала майдонда қандай ўйин намойиш этишга боғлиқ.

1-босқич, 2 февраль
1. “Ал Сувайқ” (Уммон) -  “Ал Ҳидд” (Баҳрайн)
2-босқич, 8 февраль
2. “Банияс” (БАА) - 1-босқич ғолиби
3. "Ал Жаиш" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон)
3-босқич, 15 февраль
2-жуфтлик ғолиби - 3-жуфтлик ғолиби

“Локомотив” эса “Насаф”дан фарқли равишда иккинчи босқич баҳсини ўз майдонида ўтказиш имкониятига эга. “Темирйўлчилар” жойлашган гуруҳдан Иордания, Қувайт, Ироқ ва Қатар клублари ҳам ўрин олишган. Биринчи босқичда Иордания чемпиони “Шабаб Ордун” ўз уйида ОФК Кубоги финалчиси “Ал Қодисия”ни, Қувайт чемпиони ва ОФК Кубоги соҳиби “Қувайт” СК эса Ироқ чемпиони “Шорта”ни қабул қилади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари 8 февраль куни Тошкентда иккинчи жуфтлик ғолибини қабул қилишлари кутилмоқда. Бу жамоа ё “Қувайт”, ё “Шорта” бўлади. Биринчи жуфтлик ғолиби эса Қатар вице-чемпиони “Лаҳвия” майдонига сафар уюштиради. Ниҳоят, ҳал қилувчи беллашувда 15 февраль куни “Лаҳвия”, “Шабаб Ордун” ёки “Ал Қодисия”дан бири ўз майдонида ўйнайди. “Локомотив” учинчи раундга чиққан тақдирда айнан “Лаҳвия” билан ўйнаш имконияти катта. Бироқ бу футбол ва унда олдиндан аниқ айтиб бўлмайди.

1-босқич, 2 февраль
1. “Шабоб Ордун” (Иордания) - "Ал Қодисия" (Қувайт)
2. "Қувайт" СК (Қувайт) - “Ал Шорта” (Ироқ)

2-босқич, 8 февраль
3. “Лаҳвия” (Қатар) - 1-жуфтлик ғолиби
4. "Локомотив" (Ўзбекистон) - 2-жуфтлик ғолиби

3-босқич, 15 февраль
3-жуфтлик ғолиби - 4-жуфтлик ғолиби

ОФК белгилаб берган ҳужжатда барчаси шундай кўрсатилган. Саралаш баҳслари учун қуръа ташланмаслиги ҳақида маълумотга эгамиз. Яъни, қуръа фақатгина гуруҳ босқичи учун ташланади. Шу тариқа ғарбий минтақадаги саралаш беллашувлари бўлиб ўтади. Унда клубларимиз муносиб қатнашади деган умиддамиз.

ОФК Кубоги гуруҳ баҳслари февраль ойининг ўрталарида старт олиши маълум қилинганди. Лекин ОЧЛ саралаш баҳслари чўзилиб кетиши инобатга олиниб, ОФК Кубоги кечроқ бошланадиган бўлди. Шарқий тарафда бир гуруҳда 4тадан жамоа бор. Ҳар бир баҳсдан кейин ютган жамоа навбатдаги босқичда кейинги рақибга қарши ўйнайверади. Фақат Хитойдан қайси жамоанинг саралаш баҳсларида ўйнаши энди ҳал этилади. Шунингдек, Таиланд клублари масаласида аниқ жавоб олмадик. Тўғрироғи, ўзимиз ўйнайдиган минтақа тўғрисида расмий маълумотга эга бўлдик холос.

1-босқич, 2 февраль
“Тампинес Роверс” (Сингапур) – “Саут Чайна” (Гонконг)
2-босқич, 8 февраль
“Бурирам Юнайтед” (Таиланд) - 1-босқич ғолиби
3-босқич, 15 февраль
“Пекин Гоан” ёки “Гуижу Реже” - 2-босқич ғолиби

Иккинчи гуруҳдан эса қуйидаги жуфтликлар ўрин эгаллаган:
1-босқич, 2 февраль
“Пуна” (Ҳиндистон) – “Ханой” (Вьетнам)
2-босқич, 8 февраль
“Муангтонг Юнайтед” (Таиланд) - 1-босқич ғолиби
3-босқич, 15 февраль
“Мельбурн Виктори” (Австралия) – 2-босқич ғолиби

Энди биз қуръа ташлаш маросини кутиб қоламиз. Чунки барчаси расман тасдиқланиб, “Бунёдкор”га кимлар рақиб бўлиши, шунингдек, саралаш босқичидан ўтган жамоаларнинг қайси гуруҳга тушиши мумкинлигини аниқлаб оламиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика