UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53ВИДЕО. Ўзбекистон - Қатар 1:0  5 20:38Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"  67 20:15Хорхе Фоссати: "Ўзбекистонни табриклайман, лекин ҳакамликка эътирозим бор"  41 20:02Анзур Исмоилов: "Энг муҳими, уч очкони қўлга кирита олдик"  47 19:50Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди  545 19:47BREAKING: Месси 4 та ўйинга четлатилди!  13 19:34"Эвертон" Жованни Симеонега даъвогар  4 18:57ЖЧ-2018 саралаши. Эрон жаҳон чемпионатига янада яқинлашди  15 18:43Баҳодир Пардаев Жанубий Корея клуби билан шартнома имзолади  16 18:33ВИДЕО. Жанубий Корея - Сурия 1:0  0 18:14Жеко: "Бу менинг энг яхши мавсумларимдан бири"  0 18:04ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Корея Сурияни мағлуб этди  18 17:36ЖЧ-2018 саралаш. "Б" гуруҳи. Австралия ва Японияда ғалаба  2 17:20Olamsport: Регбичиларимиз Эрон билан дуранг ўйнашди, Сабинанинг чорак финал йўлидаги рақиби маълум ва бошқа хабарлар  1 17:12Анчелотти Алексис Санчес хизматларига қизиқиш билдирмоқда  6

11 дек 08:16
Янгиликлар

ОЧЛ-2014. “Бунёдкор”нинг рақиблари “Истиқлол” ва “Ал-Шабаб” бўлиши мумкин эди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси биносида 10 декабрь куни ўтказилган қуръадан тахминан уч соатча олдин, барча шундай тадбирларда бўлгани каби, аккредитациядан ўтган журналистларга пресс-релизлар тарқатилди.
Ўзбекистондан бу маросим учун уч нафар ОАВ вакиллари аккредитация олишди. Ушбу сатрлар муаллифидан ташқари, яна Аҳадхон Абдуҳамидов (“Интерфутбол” бош муҳаррири) ҳамда “Ўзбекистон футболи”дан Толибжон Қосимов. 

Хуллас, бизга тақдим этилган пресс-релизда келтирилган қуръа механизмидан шу нарсани осонгина англадикки, гуруҳ босқичида жойи нақд “Бунёдкор” “В” гуруҳидан ўрин олади. Унинг рақибларидан бири Шарқдаги 1-рақам билан белгиланаётган плей-офф ғолиби бўлади. Қолган икки рақиб ҳам деярли аниқ эди: гуруҳ раундига тўлиқ - 4тадан жой олишган Эрон ва Саудия Арабистонининг рейтинг бўйича, тегишлича, биринчи ва охирги жамоалари жуфтлиги. Яъни чемпионлар (ё “Истиқлол” Теҳрон, ё “Ал-Фатех” Ал-Ахса) ва ушбу мамлакатлар чемпионатларида 3-ўринни эгаллаган “Ал-Шабаб” Ал-Риёд, ёки Эронда 4-ўринни олган “Фулад Хузестан” Ахваз. Биринчи бўлиб Ғарбий минтақадаги “А”, “В”, “С” ва “D” гуруҳлари учун ташланган қуръа якунига икки қадам қолганда, маросимни ўтказган ОФК вакили Жон Виндсор саватчадаги иккита шарчадан биттасини олди. У олган шарча ичидан “Saudi Arabia” ёзуви чиқиб келди. Саватчада қолган шарча ичида эса, ўз-ўзидан аёнки, “IR Iran” ёзуви қолганди. Шу тариқа, “Saudi Arabia” ёзуви пайдо бўлиши билан биз “Бунёдкор”нинг бирдан қолган иккита рақибини билиб олдик – булар “Ал-Фатех” ва “Фулад Хузестан”. Агар Жон Виндсор аввал “IR Iran” ёзувини чиқарганда, “қалдирғочлар” ҳозир бошқа жамоалар – сўнги ОЧЛ ярим финалчиси ҳамда Эроннинг 8 карра чемпиони “Истиқлол” ва Саудиянинг 6 карра чемпиони “Ал-Шабаб” ҳақида ўйлаётган бўлардилар.

Солиштирадиган бўлсак, қуръани ўтказган Виндсорнинг қўллари “Бунёдкор” учун енгил бўлиб чиқди. Ахир бир мартадангина олтин медаль олишган “Ал-Фатех” (2013 йили) ҳам, “Фулад Хузестан” (2005) ҳам чемпионлик соврини бўйича юқоридаги клублар олдида асло мақтана олмайдилар.

Суратда: Мана ўша иккита – ўз ичига “Saudi Arabia” ва “IR Iran” ёзувларини олган шарчалар.

Улуғбек Мирзаев,
Куала-Лумпур
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  182
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  197
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  106
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: