Latest news

02:31Бундеслига. "Бавария" сафарда "Майнц" устидан иродали ғалабага эришди0 23:45Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"15 23:45Зидан: "Если мы хорошо сыграем в матче против "Барселоны", результат придёт"0 23:32Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"7 23:32Луис Энрике: "Важно выиграть, потому что это будет победа над прямым конкурентом"0 23:20"Спартак" - "Рубин" учрашувини шахматчи бошлаб беради0 23:20Российский шахматист сделает первый удар по мячу в поединке "Спартак" - "Рубин"0 23:00"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)21 22:22Кроос машғулотларга қайтди5 22:22Кроос вернулся к тренировкам0 22:12ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиши учун 2та рақибни мағлуб этиши керак бўлади19 21:50«Валенсия» Нанини бир ойга йўқотди1 21:50«Валенсия» потеряла Нани на месяц0 21:30Матье Дебюши 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди4 21:30Матье Дебюши из-за травмы пропустит около 6 недель0

25 oct 15:50
News

ОАВга эътибор қандай бўлиши керак?

БААда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати мен иштирок этган халқаро мусобақаларнинг тўртинчиси бўлди.

ОЧЛ ва терма жамоаларимизнинг хориждаги ўйинларини ҳисобга олмаганда, дебютимни Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Осиё Кубогида бошлаганман. Кейин БААда ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати ва яқинда бўлиб ўтган Туркиядаги ЖЧ. Жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ташкилий қўмита асосан икки жиҳатга катта эътибор қаратади. Бири жамоаларнинг яхши шароитда мусобақада иштирок этиши бўлса, иккичиси ОАВга яратиладиган шароит. Уларнинг биринчиси мусобақага асл сабабчи бўлса, ОАВ текин реклама! 

Менимча, фақатгина Ўзбекистон футболида ОАВ ўз ўрнига эга эмас. Бунга етарлича сабаблар бор. Аввало бизнинг футбол раҳбарларимиз, футбол деганда фақат майдонда югурадиган футболчи пул ишлаши лозим деган тушунчадан холис бўлишлари керак. Футболга миллиардлаб пул тикманг, ОАВга эътиборсиз бўлсангиз сизнинг ишингиздан ҳеч ким қониқиш хосил қилмайди, ютуқларингиз кўп бўлса-да фақат камчиликни кўришади.

Эътибор деганда бепул сафарларни назарда тутганим йўқ, текин сафардан ҳеч ким лаззат топмайди. Чунки сиз қайсидир клуб ёки терма жамоа билан чет элга борасиз. Шармандали мағлубиятни ҳам, омад етишмади ёки кейинги ўйинда албатта биз ғалаба қозонамиз, “яшасин у, яшасин бу” деб талқин қилишга мажбур бўласиз. Шунинг учун энг паст савиядаги турар жойда турсангиз ҳам, ўзингизникидан қўймасин. Эътибор эса ўзгача бўлиши керак. Демак, тушунтиришга ҳаракат қиламан, агар буни бирорта раҳбар ўқиса.

Келинг, Қатардан бошлайлик. Қатарда бир кунда иккита ўйин бўларди. Шаҳар марказида катта медиа марказ. Шаҳарни 4та чеккасида кунига ҳар 15 дақиқада, медиа марказга, ўйин бўладиган иккита стадионга ОАВга мўлжалланган автобус хизмати йўлга қўйилган. Истанг медиа марказга боринг, истанг стадионларнинг бирига. Дейлик, сиз медиа марказига бордингиз. У ерда энди худди шундай оралиқда иккита стадионга автобус бор. Биз нима қилар эдик. Меҳмонхонадан медиа марказга бориб ишлардик. Чунки у ердаги шароитни бир сўз билан ёза олмайман. Соат 16:00да "Ал Гарафа" стадионида учрашув, стадионга борардик. Ўйин тугаганидан кейин стадиондан меҳмонхонага, кейин иккинчи ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ва истаганларга медиа марказ томон юрадиган автобус ОАВ хизматида бўларди. Мақсад битта, журналист бирон-бир қийинчиликсиз фақат ва фақат бўлиб ўтаётган мусобақани ёритсин. Тушлик ва кечки овқат ташкилотчилар ҳисобидан. Ўйин вақтида ҳам истаганингизча енгил тамади. Қорин тўқида уйга кетмасдан, совумай туриб мақолангизни ёзиб олинг. Бизда қандай? Ўйин тугайди, стадионларда прожекторлар "пақ" этиб ўчади. “Wi Fi” йўқ. Қорнингиз очиб кетган, кечирасиз ОАВни овқатга ўч деб ўйламанг. Улар ҳам ҳамма қатори тушлик қилади, лекин ўйин тугаганидан кейин яна анча вақт хизмат қилиши керак, шароит эса йўқ. Ҳатто булочка сотиб ололмайсиз, ҳаммаси тамом бўлиб бўлган. Мажбурсиз уйга кетасиз, уйга бориб аввал овқат ейсиз, бола-чақангиз бўлса бир пас ўйнайсиз. Орада ТВни ёқасиз, қарасангиз Пўлат ака Аландар ким биландир жиддий ишни ҳал қиляптилар. Мажбурсиз, қизиқасиз, 5 йилдан бери тугамайди, "ўлсин бу сериал" деб охиригача кўриб қўясиз. Бу пайтга келиб ўйинда нима бўлди-ю, мураббийнинг матбуот анжуманидаги гапларидан миянинг бир чеккасида қолиб кетган материал билан чекланасиз. Инсон чалғийди ва иш унумдорлиги пасайиб кетади. Шунинг учун ҳар бир мусобақада ОАВга жуда катта шароит ва қулайликлар яратиб бериляпти. Бу ҳали ҳаммаси эмас, уйга келганингиздан кейин агар газетада ишласангиз қўнғироқ бўлади. "Ало, мақола қачон келади?". Тўғрисини айтсам, бугунги кунга келиб журналистлар стадионга мақола ёзиш ёки пул ишлаш учун эмас, “ўтдан-бўтдан” гаплашиб ўтириш учун келяптилар. Чунки стадионга келиб-кетиш ва бошқа ишларингиз учун етарлича ҳақ олмайсиз. Айнан мана шу омиллар эвазига бизнинг ОАВда деярли ўсиш йўқ. ОАВ қачон ривожланади, қачонгки ЎФФ ва ПФЛ унга эътибор берса, ташкилот (газета, сайт, радио ва тв) қачон ривожланади, қачонгки раҳбарлар журналистларга шароит яратиб берса, йилда бир хорижда бўлиб ўтадиган мусобақаларда иштирок этишини таъминласа. Фаолиятимдан келиб чиқиб айтаман, бунинг катта фойдаси бор. Ҳар сафар бирор бир ерга борсам ўзим учун нимадир оламан ва сайтда амалга оширишга ҳаракат қиламан. Аслида ходимни хорижга юбориш катта харажат талаб қилмайди. Олий лига савияси ва ОАВга бўлган эътибордан келиб чиқиб, ички ҳудудда журналистларимиз ўзлари учун ҳеч нима олмайдилар. Шунинг учун нима қилиб бўлса ҳам халқаро мусобақаларда иштирок этишга интиламан.

Мавзуни давом эттирамиз, Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионати билан олий лигамизни солиштириб қўйганим учун аввало узр. Бу мусобақада қатнашган ОАВ ходимларининг айтишича, бунақаси ЖЧ тарихида бўлмаган. Австралияда ҳам бундай ташкилотчиликни кутмаслигимизни айтганлар бўлди.

Куни кеча ЎФФ матбуот бўлими бошлиғи Санжар Ризаев билан анча гаплашиб ўтирдик. Иккимиз бир мусобақада қатнашаётганимиз боис, ўзимизда ҳам ОАВга бўлган эътиборни шу даражада ошириш борасида фикрлар алмашдик. Агар бизда ҳам ОАВга бўлган шароитлар яратилса, медиа трибуналарда бугунгидек мухлислар эмас, ҳақиқий журналистлар ўтиришади, йўқ ўтиришмайди. Бугунги кунда улар ўтиришибди, ишлашади. Бу катта ҳаражат талаб қилмайди. Аргентина - Австрия ўйинига тушдим. Бўлмасам мен учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган ўйин, лекин мен шуни биламан, ўйин кеч тугаса ҳам ўзим учун у ерда қулай шароитга эгаман. Бизда ҳам олий лига ўйинларига келаётган журналист шундай ўй билан стадионга бориши керак. Ёки МТЖ ўйинларини олайлик, зўр жамоа келса медиа трибуна чипталари учун ур-тўполон бўлади. Вахолангки, уларнинг 90%ни олий лигада кўрмайсиз. Сон кўпаяди-ю, 3 кун ўтганидан кейин яна ўша 5-6 киши. Ҳозир у ҳам йўқ. Футболимиз раҳбарлари ОАВга эътибор беришмас экан, ўсишимиз жуда қийин бўлади. Оддий мисол, Қатарга 8 нафар журналист билан ташриф буюрганмиз, мураббий ва футболчиларимиз ўзларини худди уйларидек хис қилишган. Ҳаттоки Ҳасан али отанинг ўзбекча саволидан кейин Абрамовнинг кўзидан ёш чиққанлигини барчамиз кўрганмиз. Кореяга борганимда бир ҳамкасбим нечта ОАВ ходими келгани билан қизиқди. Сонини айтсам, “хм” деб қўйди. Сабабини сўрасам, улар мамлакат футболи савиясини, келадиган журналистларнинг сонига қараб баҳо берар эканлар. Шароит бор жойда ривожланиш бўлади, бу ҳаммага маълум, бизда ҳам шароитлар йўқ эмас, лекин улар фақат футболчи, мураббий ва ҳакамларга. Хайриятки, яқиндан бошлаб болаларга ҳам берила бошланди. Ўзбек футболининг энг охирги планида турган ОАВ, биринчи планга чиқиши керак. Бунинг учун ЎФФ ташкилотларга, ташкилотлар эса ўз журналистларига катта эътибор қаратишлари даркор.

Корея ФФда ОАВ учун яратилган шароитни кўриб очиғи ҳавасим келган. Федерация биносида исталган вақт учун махсус медиа хона бор. Сиз федерациядан бирон-бир киши билан суҳбатлашдингиз ва у ердан кетмаган ҳолда ўз ишингизни бажариб оласиз. Бизнинг ПФЛ хонасига киринг, сизга биронтаси жой берса ўзи кетгунингизча туришга мажбур бўлади. XXI асрда 2-3та стадиондагина интернет бор.

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook