UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Тони Кросс: “Нойер тузалишга шошилма”  0 02:45“МЮ” Мертенсга йилига 4,7 миллион евро маош тўламоқчи  0 02:31Диего Марадона: “Инфантино билан Мессининг дисқвалификацияси бўйича гаплашмоқчиман”  1 00:18Месут Ўзил: “Германияга қайтишим ҳам мумкин”  1 00:00Olamsport: "Бухоро"га омад тилаган боксчилар, дзюдочиларимиз кучли таркиб билан Грузияга борадилар ва бошқа хабарлар  0 23:34Шоҳруз Норхонов: "”Ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик”  3 23:20Нойердан кейин унинг ўринбосари ҳам жароҳат олди  3 23:06“Қизилқум” мухлислари диққатига!  6 23:01“Ювентус” Бенатияни “Бавария”дан тўлиқ сотиб олмоқчи  0 21:50Венгер "Арсенал" билан шартномани узайтиришни истайдими?  9 21:32ФИФА ЖЧ-2026 учун Осиёга 8+1та ўрин бермоқчи  40 21:24Лаллананинг жароҳатидан кейин Саутгейт Клоппга қўнғироқ қилди  4 21:08Лушан бугун футбол ўйнамаган "Бунёдкор", югургиси келмай қолган футболчилар ва жамоага етишмаётган Қосимов ҳақида  24 20:59Дрис Мертенс "Манчестер Юнайтед" эътиборини тортди  1 20:29Конте "Хоффенхайм" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

24 фев 14:12
Янгиликлар

Н.Ю: Оҳ, бу биринчи лига, биринчи лига...

Келинг, аввал регламентга кичик ўзгартириш киритамиз.
Ҳар бир вилоят жамоаси биринчи лигадан тушиб кетадими ёки йўқ, молиявий имконияти бўлмасдан пулькада ҳам қатнаша олмайдими, истаган пайтида биринчи лигада иштирок этишни хоҳласа, марҳамат бадал пулини тўлаб мусобақада қатнашаверсин. Менимча, шунда атрофдагиларнинг танқидига тўлиқ нуқта қўйилади.
Ҳар қандай лиганинг қонун-қоидасига кўра, сўнгги ўринни қўлга киритган жамоа лигани тарк этади. Кучлилар сафига йўлланмани қўлга кирита олмаган жамоа эса кейинги йил шу вазифани бажаришга ҳаракат қилади. Шунда лига ўз имиджини сақлаб қолади. Тушиб кетса ҳам, чиқа олмаса ҳам бадал пулини тўлаб иштирокини давом эттирадиган ЛИГА футбол мамлакатлари ичида фақат бизда бўлса керак.

Ҳозир ПФЛ "Сурхон"ни кутяпти, аммо нега? "Ўз Донг-Жу" нима учун биринчи лигага қўшилди? "Пахтакор-2" ва "Орол" биринчи лигада қолиш вазифасини уддалай олмаган эдилар-ку. Аммо уларни бугун олий лигага чиқувчи жамоалар қаторида кўриб турибмиз. “Машъал-А”-чи?

Ўзи регламентга тушуниш қийин. “Шарқ” ва “Ғарб” минтақаларида дастлабки 8 ўринни қўлга киритган жамоалар кейинги босқичга ўтишлари керак эди. Шундай бўлди ҳам. Плей-оффда 16та жамоа чемпионлик, яъни олий лигага чиқиш учун курашдилар. Саккизталикка кира олмаганлар эса 6та турдан иборат турнир ўтказдилар. Бундан мақсад, биринчи лигада қолиши керак бўлган иккита жамоани танлаб олиш эди. Шундай бўлди ҳам. "Локомотив-БФК" ва "Хотира-79" дастлабки икки ўринни қўлга киритиб, қуйи лигадаги ўринларини сақлаб қолишди. Энг қизиғи кейин бўлди, “Шарқ” ва “Ғарб” минтақаларида ўзларига керакли натижаларни қўлга киритиб, плей-офф босқичига ўтган, аммо бу босқичда сўнгги икки ўринни қўлга киритган икки жамоа - "Пахтакор-2" ва "Орол" плей-офф босқичига ўта олмаган жамоаларга қарши баҳс олиб боришди. Кучсизлар орасида 3 ҳамда 4-ўринни қўлга киритган "Ғаллакор-Автомобилчи" ва "Зомин" клубларига қарши бир ўйиндан иборат баҳсда майдонга чиққан "Пахтакор-2" мағлубиятга учради. "Орол" эса молиявий қийинчилик туфайли Тошкентга кела олмади.

Аслида хато мана шу ерда бўлди. "Орол" ва "Пахтакор-2" иккинчи босқич учун миллион-миллион пул харажат қилиб, якунда плей-оффга ҳам кира олмаган клубга қарши майдонга чиқиб мағлубиятга учрадилар.

Бошингиз ачиб кетди, тўғрими? Лекин бизнинг биринчи лига шундай. ПФЛнинг ажойиб регламенти туфайли "Пахтакор-2" ва "Орол" 1-лигадан чиқиб кетдилар. Бу ҳақда регламентда ҳам ёзилган. "Сурхон" эса умуман режада йўқ жамоа. "Ўз Донг-Жу" ҳам қаердандир келди. Энг қизиғи "Машъал-А" жамоаси вилоят иккинчи лигасида кучли учликка ҳам кира олмаган. Биринчи ўрин "Насаф-2" қўлга киритган, "Нуристон" эса иккинчи бўлди. "Нефтчи-Китоб" бронза соҳиби бўлди. Йил бошида ПФЛ, расман биринчи лига мусобақаларида фарм-клублар иштирок этмаслигини эълон қилган. Аммо етарлича жамоа тўплай олмаганлиги учун ўйламасдан қабул қилган қарорини бекор қилди. Ҳозир ҳам мусобақага битта жамоа етишмаяпти. ПФЛ эса сўнгги кунгача кутади.
Энди бир савол туғилади, ПФЛнинг биринчи лигани ўтказишидан асосий мақсад - бадал пулини йиғиб, ўз бюджетини таъминлашми? Маркетинг ҳақида ёзавериб қўлларимиз оғриб кетди. 10та сифатсиз жамоадан бир амаллаб пул ундиргандан кўра, яхши битта ҳомий топиб 14та жамоадан иборат зўр биринчи лигани ташкил этса бўлмайдими?

Пули бор жамоалар истаган вақтда биринчи лигадан ўзига жой банд қила олади. Бунинг учун ҳеч қандай спорт приципларига амал қилиш шарт эмас. Агар спорт принципларига амал қилинса, мана шу пули бор жамоа истайдими-йўқми, иккинчи лигада қатнашади. 2-лиганинг мавқейи тушиб кетганига 10 йилдан ошиб бўлди. Ўша бойроқ жамоа  агар 2-лигада қатнашса, эътиборини шаҳар чемпионатига қаратади ва у ерда ҳам рақобат ошади.

Куни кеча Фарҳод Магометов биринчи лига йиғилишида клуб вакилларига сайтлардаги ҳар хил нарсаларни ўқимасликка чақирди. Шу ерда бир савол, улар қаердан ўқишсин? Биринчи лига қайдномасини учрашув назоратчиси поездда то Тошкентга келтиргунига қадар кейинги тур ўйинлари бошланиб қолаётган бўлса...

Регламентнинг учинчи бандида қизиқ (биз учун қизиқ) буйруқ бор.
3.5. 1-лига иштирокчиси камида 3 минг нафар кишига мўлжалланган, ёритгич қуввати 1200 люксли стадионга эга бўлиши керак. 1200 люкс, бу ўйинларни кечки салқинда ўтказиш имкониятини берувчи ёруғлик. Биз эса ёзнинг чилласида табиий, 50 градус иссиқни стадионга ёяётган қуёш нуридан фойдаланамиз.
3.12. Матбуот хизмати ва web site (интернет сайт)га эга бўлиш лозим.

Олий лигадан тушиб кетганлиги сабаб бу талабга "Шўртан" жавоб бера олади. Олий лигада иштирок этмаган клублар ичида, "Оқ-Тепа" ва "Истиқлол" клублари матбуот котиби ва интернетдаги расмий сайтларига эгалар.

ҚОЛГАНЛАР-ЧИ???

Яна бир ҳангома.
Қуръага кўра, "Бунёдкор-2" жамоаси Ўзбекистон Кубоги финал босқичида ютишда давом этаверса, 1/2 финалда "Бунёдкор"нинг ўзи билан ўйнайди. Қизиқ-а, тўғрими? Тўғри, бу жамоани ярим финалга қадар боришига ҳеч ким ишонмайди, аммо факт шуки, бу ерда ҳеч қандай спорт тамойилларига амал қилинмаганлигини кўрасиз.

Давом этсам гап кўп, лекин бўтқа (каша) бўлиб кетишидан чўчидим. Бу мақолани ўқиётган раҳбарлар, яна "кавлаб"ди деб қўя қолади, холос. Ишни кавламайдиган, профессионал  тарзда йўлга қўйинг,шунда  биз ҳам мазза қилиб мақтайлик.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  574
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  195
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркибимиз эълон қилинди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни асосий...  167
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: