UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

Нуржан Жетибаев: «Мухлислар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлди» Янгиликлар

Нуржан Жетибаев: «Мухлислар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлди»

Қирғизистон бош мураббийи Нуржан Жетибаев Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши саралаш учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ёшлар ишончни оқлаганини қайд этиб ўтди.
7 ноябрь куни футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи 3-турида Қирғизистон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушиб, 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, тўплар нисбати Туркманистон терма жамоасиникидан кўра яхшироқ бўлгани сабаб, Вьетнамда ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Нуржан Жетибаев шогирдлари бунгача Тожикистонга 4:8 ҳисобида имкониятни бой бериб, Туркманистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

«Бугунги ўйинда нима бўлганини ҳали тўла тушуниб етгани йўқ, мен ҳали ҳам ўйин ичида юрибман. Бугун мухлислар Ўзбекистон ва Қирғизистон иштирокидаги жонли ўйин гувоҳига айланишди. Ўзбекистондек кучли, ўйин интизоми кучли жамоага қарши тўп сурганимиздан хурсандмиз. Улар саралаш ўйинлари бошланишидан аввал ҳам фаворит ҳисобланишарди. Таркибимиз тўлиқ, деярли 90 фоизга янгиланган бўлиб, бу ёш, янги ўйинчилар билан қийин бўлишини билардик. Бироқ асосий мақсадимиз – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Бундан шодмиз», - деди Жетибаев.

Қирғизистон футзал терма жамоаси қитъанинг нисбатан кучли жамоаларидан бири ҳисобланиб, фаворит жамоаларга жиддий қаршилик кўрсата олиши билан танилган, ўз вақтида қитъа чемпионатлари финал босқичларида ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борган эди. Бироқ терма жамоанинг жорий саралашдаги кучсиз иштироки кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

«Қирғизистон футзалининг бир қатор етакчи ўйинчилари бошқа йўлдан кетишга қарор қилишди, раҳбарият эса шу саралашдан бошлаб эътиборни янги, истеъдодли ёшларга қаратди. Бу катта таваккалчилик эди, буни жуда яхши билардик. Бироқ бу ишимиз ўзини оқлади. Финал босқичида бундан ҳам қийин бўлишини жуда яхши англаб турибмиз. Умид қиламанки, етакчиларнинг бир қаторлари ўз фикрларини ўзгартириб, терма жамоага ёрдам беришга қарор қилишади. Бироқ терма жамоа асосини барибир шу саралашда иштирок этган ёшлар ташкил этаверади», - деди қирғизистонлик мутахассис.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда «Ўзбекистон» спорт мажмуасида аншлаг кузатилди. Туркманистонга қарши ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдларини тахминан 900 нафар томошабин қўллаб-қувватлаб турган бўлса, Тожикистонга қарши ўйинга 1,2 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Қирғизистонга қарши ўйинда бўлган 800дан ортиқ мухлис ҳам бутун ўйин давомида ўзининг фаоллиги, тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва ранг-баранг ҳайқириқлари билан ажралиб туришди.

«Меҳмондўстлик учун мезбонларга алоҳида миннатдорчилик билдиришни истардим. Тошкентда ўзимизни худди уйдагидек ҳис қиламиз, бу ерда ҳаммаси юқори савияда ташкил этилган, ҳеч қандай эътирозлар бўлиши мумкин эмас. Мухлисларингиз эса... агар футзалда беш киши майдонда ҳаракат қилса, мухлислар ҳар ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг олтинчи ўйинчиси бўла олишди», - деди Нуржан Жетибаев.

Нуржан Жетибаев Қирғизистон терма жамоасининг ўйновчи бош мураббийи сифатида мухлисларнинг алоҳида эътиборига тушди. Жетибаев Тожикистонга қарши ўйинда дублга эришди, Туркманистон билан ўйинда ҳам фаол ҳаракат қилганига қарамай, гол уролмаганди. Ўзбекистонга қарши ўйинда эса Жетибаев бир сония бўлса-да майдонда ҳаракат қилмади.

«Тожикистонга қарши ўйинни таҳлил қилиб, майдонда югургандан кўра четда туриб жамоамга кўпроқ ёрдам бера оламан, деб ўйладим. Шогирдларимни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим. Бу қарор жамоам учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Умуман, энди ўйнамоқчи эмасман», - дея қўшимча қилди Нуржан Жетибаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика