UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  24 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  13 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Нурлибоев ва Гусейнов "НБУ-Осиё"да Янгиликлар

Нурлибоев ва Гусейнов "НБУ-Осиё"да

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири "НБУ-Осиё" иккинчи босқич ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби айни пайтда бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Шунингдек "банкирлар" кун-ора ўртоқлик ўйинларини ҳам ташкил этишмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, жамоа йиғинига энг сўнггилардан бўлиб, Фаррух Нурлибоев ва Жавлон Гусейнов қўшилишган. Ўқувчиларимизга яхши маълумки, биринчи даврани "Олмалиқ"да ўтказган Нурилибоев бундан олдин "Қизилқум" машғулотларида ҳам иштирок этганди.

Гусейнов эса "Нефтчи"ни тарк этганидан сўнг, маълум муддат "Шўртан" йиғинида бўлиб қайтди. Ҳозирча бу футболчиларнинг "НБУ-Осиё"да қолиши аниқ эмас. Бу футболчилардан ташқари яна иккинчи лига жамоаларидан келган бир қатор футболчилар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Жамоа расмийларининг сайтимизга маълум қилишича, эртага Тошкентда "Хоразм" билан синов-назорат баҳси ўтказилади. Айнан ушбу ўйиндан сўнг, янги футболчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика