Latest news

20:44Olamsport: Ҳасанбой Дўстматовга йилнинг энг яхши боксчиси бўлиши учун овоз берамиз!1 20:40Венгер: «„Арсенал“ предложит новые контракты Санчесу и Озилу»0 20:30БАА. “Ал Шабаб” мағлуб бўлди0 20:21"Барселона" Луис Суарес билан шартномасини 2022 йилгача узайтирмоқчи4 20:19"Барселона" продлит контракт с Луисом Суаресом до 2022 года0 20:10Адриен Рабьо кейинги йилда сафга қайтади0 20:10Адриен Рабьо вернётся в строй ПСЖ в январе0 20:01Расмга изоҳ беринг45 19:47Мўжиза туфайли авиаҳалокатда тирик қолган "Шапекоэнсе" футболчиси юра бошлади9 19:16"Барселона" қишда янги футболчи сотиб олмайди14 19:16«Барселона» зимой не приобретёт новых футболистов0 19:09"CA" начинает новый проект - "Год диалога с народом и интересов человека"0 19:03МЮ «Лацио» ҳимоячиси учун 35 миллион евро бермоқчи2 19:03Il Messaggero: «МЮ» готов заплатить «Лацио» 35 млн евро за де Врея0 19:00Одил Аҳмедовнинг совғасини қўлга киритишни истайсизми? 208

06 mar 20:34
News

Нозим Муллаохунов: "Мақсадимиз ёшлардан иборат курашчан жамоа шакллантириш"

Бу йил биринчи лигада иштирок этиши аниқ бўлган Андижоннинг "ЎзДонгЖу" жамоаси бошқа клублар каби чемпионатга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқда.
Яқинда жамоага бош мураббий этиб тайинланган маҳаллий мураббий Нозим Муллаохунов билан Андижонда учрашиб у кишидан интервью олдик.

- Жамоани қабул қилиб олганимга ҳеч қанча бўлмади. Шунга қарамай, тайёргарликни кучайтирдик. Кун-ора синов-назорат баҳсларини ташкил этиб, таркибни шакллантириб бормоқдамиз  дея гап бошлади Муллаохунов.  Ўзингизга яхши маълумки, бунгача "Андижон" ёшлар жамоасини бошқариб келаётгандим. Айтиш мумкинки, олий лига билан биринчи лигани ўртасида савия катта. Интизом бор жойда, натижа бўлади. Шу боис янги клубда аввало тартиб-интизомни биринчи ўринга қўйганмиз. Қўл остимиздаги йигитларнинг барчаси асосан маҳаллий ёшлардир. Шунингдек Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчиларига ҳам имконият беряпмиз.  Ҳозир уларнинг нималарга қодир эканлигини амалда  кўздан кечириб чиқмоқдамиз.

- Чемпионат стартига қадар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратган холда, бу борада жиддий ишлашимиз керак бўлади. Шунингдек синов-назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Назаримда йигитлар ўйиндан-ўйинга бир-бирларини тушуниб бормоқда.

- Режага кўра 7 март куни Тошкентда футболчиларни Футбол-МЕД кўригидан ўтказамиз. Кейин эса 8-10-12 март кунлари ўртоқлик ўйинларида иштирок этишни ўйлаб турибмиз. Пойтахтда жами 3та ўйин ўтказиб, сўнгра Андижонга қайтамиз. Шундан сўнг тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб борамиз.

- Бизга яратиб берилаётган шароитларга келадиган бўлсак, бу борада нолимаймиз. Клубимиз раҳбарияти имкон қадар шароитларни муҳайё этиб келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб раҳбариятга бунинг учун миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Жорий мавсум жамоамиз янгитдан шаклланаётган бўлишига қарамай, ўз олдимизга биринчи босқичда кучли саккизликка киришни мақсад қилиб қўйганмиз. Умид қиламанки бунга эриша оламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook