UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  7 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Нўъмон Ҳасанов: “Насаф” ғалаба қозонади ёки камида дуранг қайд этади” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Насаф” ғалаба қозонади ёки камида дуранг қайд этади”

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг, бугун олий лиганинг 18-тур ўйинларига старт берилади.
Ўқувчиларимизга яхши маълумки, бугун Тошкентда “Локомотив” - “Насаф” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур бўлажак ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади дейиш мумкин.

Ўз вақтида “Насаф” ва “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган Нўъмон Ҳасанов билан суҳбатлашиб, собиқ жамоалари иштирокидаги ўйиндан олдинги фикрларини билишга қизиқдик.

- Тўғрисини айтганда, “Насаф” ҳозир Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди - дея гап бошлади Ҳасанов. - Ўйин ва бошқа жиҳатлар борасида бу жамоа етакчи. Шунинг учун менга бу йил энг ёқаётгани “Насаф” бўлиб турибди. Бугунги ўйинда ҳам гарчи қаршиликлар сафарда ўйнайдиган бўлсада, Рўзиқул Бердиев жамоасининг имкониятларини юқори баҳолайман. Фикримча бугун “Насаф” Тошкентда ғалаба қозонади ёки камида дуранг билан қайтади. Асосийси очко йўқотмайди. Бундай дейишимнинг боиси, “аждарлар” охирги пайтларда юқори суръатда ўйин намойиш этмоқда. Тан олиш керак, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоаларида хоҳлаймизми йўқми, пасайиш кузатилди. Аммо “Насаф” футболчилари бир текис ўйин намойиш этиб келмоқда. Бу жамоанинг футболчилари тиришқоқлиги билан ҳам ажралиб турибди. Айниқса Артур Геворкян ва бир қатор ёшлар яхши ўйин кўрсатишмоқда. Ўйин услуби тезкор. Айнан шу хусусиятлари эвазига ҳам бугун, “Насаф” ютқазмайди деб ўйлайман.

- Илгари бу иккала жамоа сафида ҳам ўйнагансиз. Ўша пайтдаги ўйин услуб билан бугунгисини таққослаганда қандай фарқни кўриш мумкин?
- Биз ўйнаган пайтларда умуман бошқача футбол намойиш этиларди. Шахсан ўзим тўп сурган клубларда, тўпни ўзида ушлаб туриш ва 3-4 та футболчини қўрқмасдан алдаб ўтиш мумкин бўларди. Бунинг учун мураббий олдимизга хеч қандай тўсиқ қўймасди. Шунингдек ҳужумлар кўпинча қанотлардан амалга оширилган. Ҳозир эса асосан ўртадан уюуштирилмоқда. Қолаверса бугунги кунда кўп жамоаларда рақибни алдаб ўтиш ва бирга-бирга холатга чиқиб борганида ҳам футболчини алдаб гол уриш холатларини кўрмаяпмиз. Бу деярли йўқ ҳисоби. Чунки мураббийлар шогирдларига футболчини алдаб ўтишни таъқиқлаб қўйган шекилли, ўйинчиларда қандайдир қўрқув бор. Шу боисдан футболчилар рақибни алдашга келганида ҳам тўпни бошқа шеригига узатишга мажбур бўлиб қолмоқда. 4-5та ўйинчини индивидуал тарзда алдаб ўтиб, гол урадиган ўйинчилар кўринмаяпти. Мухлислар аслида ҳужумкор ўйинни хуш кўради. Эътибор беринг, “Барселона” шундай услубда ўйнамоқда ва шунинг учун ҳам ҳозир ҳаммага бу клубни ўйини ёқади. Жамоа етакчиси Месси рақиб футболчиларини кетма-кетликда алдаб ўтиб, гол уришлари эвазига мухлисларни олқишига сазовор бўлмоқда. Гарчи бир икки марта рақибни алдаб ўта олмай тўпни йўқтосангиз ҳам барибир шу услубдан фойдаланиш керак, менимча. Ҳозир айнан биргина “Насаф”да шу холатни кўряпман. Масалан Артур Геворкян 3-4 нафар футболчини алдаб ўтишлари эвазига “Насаф”нинг ўйинига чирой бағишламоқда. Рақиб томонга ўтилганидан кейин, барибир футболчиларни алдаб ўтиш керак бўлади. Бу футбол жозибасини янада оширади. Бир-бирига пас ошириб бергунга қадар, рақиб ҳам ортга қайтиб келиб хавфни бартараф этади. Бу эса ўз навбатида голларнинг камайишига сабаб бўлмоқда.

“Насаф” эса ҳимояланишни ҳам, қарши ҳужумни ташкил этишни ҳам чиройли услубда намойиш этмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Рўзиқул Бердиев мухлисларга ёқадиган тактикани қўлламоқда. Айрим жамоаларни ўйинини кўряпман, ҳавода тўп ошириш ва узундан-узун паслар... Бундай холатда рақибнинг ҳамма футболчиси ўз жарима майдони томон ўтиб олганидан кейин, қандай қилиб гол уриш мумкин?! Бу жуда қийин! Ҳаводаги тўп учун курашларда ким ютади ёки ким ютқазади, буни билиб бўлмайди.

Шунинг учун айтишим мумкинки, биз ўйнаган пайтларда балки ўйин суръати секин бўлгандир, лекин жозиба бор эди. Ўша пайтда вақти келса, 3-4та футболчини алдаб ўтиб, гол урадиган ўйинчилар бўлган. Бундан ташқари ҳозир чемпионатимизда бирор-бир ҳужумчи ярқ этиб порлаб чиқмаяпти. Илгари Игорь Шквирин, Жаъфар Ирисметов сингари кучли голеадорлар бўлган. Ҳар бир жамоада кучли ҳужумчилар ва уларга тўп ошириб берадиган плеймейкерлар бўлар эди. Лекин бугунги кунда ундай дейиш қийин. Балки 2-3та клубда бундай футболчилар бордир. Лекин аввалгидек ҳар бир жамоада битта муносиб ярим ҳимоячи ва ҳар бир ўйинда гол урадиган ҳужумчиси бор жамоаларни кўрмаяпман. Шунинг учун илгари номзодларни терма жамоага танлаб олиш ҳам қийин бўлган.

Чемпионатимизда футбол ўзгармоқда. Мураббийлар кўпроқ ҳимоявий ўйинга эътибор қаратишмоқда. Футболчиларда тўпни ўзи билан олиб юриш ва қаршисидаги рақибини алдаб ўтиш учун қандайдир хадик борлигини кўриш мумкин.

Футбол аввало мухлислар учун. Афсуски охирги пайтларда стадионларимизда мухлислар ташрифи жуда ҳам кескин суръатда пасайиб кетмоқда. Ишқибозларга биринчи навбатда чиройли голларни кўриш ёқади. Бунинг учун ҳужумкор тактикада ўйнаш талаб этилади. Илгари биз ўйнаган пайтларда, йирик ҳисобдаги ғалабалар кўп бўларди. 5:0, 7:1... Чунки у пайтда иккита соф ҳужумчи билан ўйналарди. Ҳозир эса жамоалар асосан битта тўп фарқи билан ютишмоқда. 1:0, 3:2 ёки ким биринчи гол урса ўша ютиб кетмоқда. Бунга сабаб, жамоаларимизнинг битта ҳужумчи билан ўйнаётганидир. Кейин голлар ҳам кўпинча, бурчак тўпи оширилганидан сўнг ва шунга ўхшаш стандарт вазиятларда урилмоқда. Тасаввур қилинг, рақибнинг тўртта ҳимоячиси битта ҳужумчини ушлай олмайдими? Қанот ҳимоячилари ҳужумга қўшилиб турибди, лекин охирги иккита марказий ҳимоячи асосий этиборни мудофаага қартмоқда. Ундан кўра ўшандан биттаси, олдинга ўтиб, шерикларига ёрдам берса бўладику! Жамоа ҳужумга ўтганда, барча футболчи ёрдам бермаса ҳужумни ижобий якунлаш қийин масала. Шунинг учун шахсан менга қанотлардан ҳужум ташкил этиш ва иккита ҳужумчи билан ўйнаш ёқади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика