Latest news

13:35Хуммельс признался, что мог перейти в «Манчестер Юнайтед»0 13:14Пеллегрини: "Браво жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири"5 13:14Пеллегрини: Браво является лучшим голкипером в мире0 13:06Егор Кримецга таъзия билдирамиз16 12:57Олий лига-2016 якунлари. Сариқ ва қизил карточкалар ҳақида 2 12:51Санчес ва Озил "Арсенал" билан шартномани узайтириши мумкин, агарда Погба каби маош олишса6 12:48Фирмино "Арсенал"га ўта олмайди0 12:46Football Leaks: контракт с «Ливерпулем» запрещает Фирмино переходить в «Арсенал»0 12:37Санчес и Озил продлят контракты с «Арсеналом», если будут зарабатывать на уровне с Погба0 12:13Кабальеро: "Мессини харид қилишни истамаймиз деганлар, алдашади"4 12:11Кабальеро: кто говорит, что не хочет купить Месси, лжёт0 12:05"Динамо" 10 декабрдан машғулотларни бошлайди1 11:51"Торино" Жо Хартнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин4 11:50Мухлисларнинг стадионга келиши нималарга боғлиқ?29 11:44"Торино" может выкупить права на Джо Харта0

05 dec 12:57
News

Ноил Губанов "Нефтчи"дан кетмаган

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида кейинги йил катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда.
Сабаби шу йилнинг охирида шартномаси якунига етадиган ўйинчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги катта эхтимол билан бошқа жамоаларнинг таклифини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлса ажаб эмас. Яқинда "ФЭ" газетасига ушбу клуб мураббийи Ноил Губанов интервью бериб, жамоанинг ички сиёсати ҳақида дилидаги гапларни айтиб ўтганди. Унда бош мураббий Амет Меметнинг иш услуби анча эскирган деган мазмунда айтганди. Губановнинг ушбу аччиқ гаплари табиийки клуб ижрочи раҳбарларини қониқтирмаслиги турган гап эди. Эътиборлиси Ноил Губановнинг ўзи ҳам интервью бераётган чоғида буни жуда яхши тушуниб етган ва ишдан кетиш хавфи борлигини айтиб ўтганди.

Мухлислар орасида ҳам Губановнинг "Нефтчи"дан кетганлиги тўғрисида гап-сўзлар урчий бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида клуб матбуот котиби билан боғланганимизда, Губновнинг амалда декабрь ойининг сўнгги кунига қадар шартномаси борлигини, шунинг учун мураббий ҳамон "Нефтчи" аъзоси эканлигини айтиб, клубдан расман кетмаганини маълум қилди.

"CА"га етиб келган сўнгги норасмий маълумотларга кўра, Губанов ўша интервьюсидан кейин вилоят ҳокимининг қабулида бўлган ва унинг келгуси йилда ҳам жамоада ишлаши кераклиги ойдинлашган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook