Latest news

18:53Чемпионат Англии. «Челси» обыграл «Вест Бромвич»0 18:45Льорис: "Тез орада Погба Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади"2 18:45Льорис: скоро Погба станет одним из лучших игроков английской Премьер-лиги0 18:23Одил Аҳмедов "Шандон Лунен" клубига ўтиши мумкин24 18:23Хавбек «Краснодара» Ахмедов близок к переходу в клуб из Китая0 18:14Шерингем: "Кейн 10 йилдан сўнг Ибрагимовичдек бўлмоқчи"2 18:14Шерингем: Ибрагимович — это тот, кем хочет быть Кейн через 10 лет0 17:43"Челси" - "Вест Бромвич" учрашувини кимлар стадиондан кузатмоқда? (фото)12 17:43Ван Гал хочет возобновить тренерскую карьеру ближайшим летом0 17:30"Кашима Антлерс" клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Атлетико Насиональ" билан ўйнайди9 17:21Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 9:01 17:12"Бавария" президентининг фикрича, тез орада 200 млн. евролик трансфер амалга ошади11 17:12Президент «Баварии» уверен, что скоро состоится трансфер на € 200 млн0 16:48"Челси" - "Вест Бромвич". Таркиблар эълон қилинди35 16:32Рафаэль Бенитес "Вест Хэм" бош мураббийи бўлиши мумкин2

25 nov 11:28
News

Нодирхўжа Юлдашевдан, Аҳмедов манзилига...

Ёшлигида маҳалласида эрта-ю кеч тўп тепишини кўрган отаси, унга имкон қадар футбол ўйнаши учун шароит яратиб беришга ҳаракат қилади.
Оиланинг ўзига яраша қийинчилиги бўлган пайтлари, мактабдан кела туриб ғарқ пишган олмани пақирга тўлатиб терарди-ю, бозорга олиб бориб сотар ва ундан тушган пулга кичик бўлса-да, онасини қувонтириб бозорлик қилиб қайтарди.

2-синфда ўқиётган кезлари мактаблараро туман чемпионати бўлади. Унда асосан 10 ва 11- синфлардан ташкил топган терма жамоалар қатнашар, унинг мактаби туман чемпионатининг финал йўлланмасини қўлга киритади. Учрашув тугашига 10 дақиқа қолганида, мураббий 2-синф ўқувчисини майдонга туширади. Захира амалга ошириш олдидан ишқибоз ва жамоа аъзолари бунга қаршилик қилади, аммо мураббийнинг фикрини ҳеч ким ўзгартира олмайди. У майдонга тушади-ю, орадан 5 дақиқа ўтар ўтмас пенальти ишлайди. Илк финалдаги илк ғолиблик шу тарзда қўлга киритилади. Кейинчалик туман футбол лицейига қатнай бошлади. Унинг акаси ҳам футболчи бўлишни истар ва ака-ука машғулотларга қатнар эдилар. Машғулотдан уйга қайтиш учун бир неча чақирим йўлни пиёда босиб ўтиш керак бўлар, баъзан уларнинг олдидан машинасида ўтиб кетадиган таниш-билишлар, кўрмаганга олиб “газ”ни босиб кетиши алам қиларди.

Футболга бўлган меҳр шу даражада кучли эдики, ҳаёт қийинчилиги унинг кўзига кўринмас эди. Олимпия захиралари коллежига кириш учун 3 нафар дўсти билан ҳар шанба Тошкентга келарди. Ўша пайтлар интернатга кириш учун футболчилар якшанба куни бўлиб ўтадиган машғулотларда иштирок этиб ўзларини кўрсатсалар, имтиҳонлардан ўтиши осон кечарди. Шунинг учун 2 ойга яқин давомида шанба куни Тошкентга келган бу дўстлар, интернатда жойлашган кураш залида машғулотларни якунига етишини интиқлик билан кутиб ўтирар эдилар. Боиси, тунаш учун энг мақул жой, кураш залидаги матлар эди. Қаерда тунаш у учун муҳим эмас эди, муҳими коллеж имтиҳонидан ўтиш. Унга омад кулиб боқди, Қирғизистонда ташкиллаштириладиган турнирда кўрикдан ўтаётганлар ғалаба қозонадиган бўлсалар, уларни имтиҳонсиз коллежга қабул қилишар эди. Буни қарангки, Ўзбекистон ўсмирлари турнир бош совринига эга чиқдилар ва бир неча нафар ўқувчи имтиҳонсиз коллеж талабасига айланди.

2002 йил эди. Унинг бутсаси йиртилиб футбол ўйнаб бўлмайдиган ҳолатга келди. Қишлоғига, онасига қўнғироқ қилади. “Она, бутсам йиртилиб қолди. Агар, имкони бўлса...” Уйидаги ҳолатни яхши билгани учун, уларни бутса олиб беришга мажбурлай олмасди. Оилада ундан бошқа, опаси, акаси ва иккита укаси бор эди. Отаси эса хизматчи. Кўп ўтмай, онаси уни кўргани келди. Қишлоқдан келтирилган ширин мевалардан ташқари, янги бутса уни шунчалик ҳам хурсанд қилиб юбордики... сониялар ичида миясига келган фикрдан кейин онасига яхшилаб разм солса, волидасининг неча йиллардан бери тақиб юрадиган биттаю-битта зираги (сирғаси) йўқ. Хўрлиги келиб кўзига ёш олди. Онаси ўғлим ўксинмасин деб, зирагини сотиб фарзанди сўраган нарсани олиб келганди. Онани кузатгач хонасига кирди-ю, дўстларининг янги бутса билан табриклаши ҳам ёқмади. Туни билан йиғлар экан, нима учун онамга бу ҳақда айтдим, дея ўзидан ўпкаланарди. Бу сирғадан, ундан бошқа оиланинг қолган 4 фарзандининг ҳам ҳаққи борлигини билиш, унинг аламини икки ҳисса оширди ва ўз-ўзига ваъда берди. “Мен футболчи бўламан, мен яхши футболчи бўламан ва илк маошимга зирак олиб, онамнинг қулоғига тақаман!”

Ёшликда қилинган ахд йўлида тинмай меҳнат қилган бу болани ҳаёт кейинчалик бир қанча синовларидан ўтишга мажбур қилди. 11-синфга ўтган пайтлари пойтахтнинг бир жамоасидан таклиф тушади. У билан бирга коллежнинг 10га яқин тарбияланувчиси жамоа кўригидан ўтишади. Кўрик муваффақиятли ўтди. Маошсиз бўлса-да, катта футбол ўйнаш бахтига муяссар бўлиши, улар учун катта муваффақият эди. Кунларнинг бирида, таркиб аъзолари билан яқиндан танишишни мақсад қилган клуб ходимларидан бири барчадан қаерда туғилганлигини сўрайди. Кимдир Сурхондарё, Наманган, яна кимдир Фарғона дейди. “Вой-бў, таркибимизда фақат вилоятликларми дейман”, деган жумла йигитлар учун руҳий зарба бўлди. Кўп ўтмай бу жамоада унинг меҳнатини қадрлашмаслиги маълум бўлди ва у ортга қайтди. Бироздан сўнг қишлоғига, аммо уни у ерда ҳам сиғдиришмади. Футболни ташлаб юборгиси келган бир пайтда, отасининг маслаҳатлари унга асқотди. Иродасини намойиш этди, ўзини қўлга олди. Яна пойтахтга қайтди ва не кўз билан кўрсингки, бу ерда унга “Пахтакор” таклиф билан чиқиб турибди. Бундай имконият яна қайтиб келадими ёки йўқ. Иккиланиб ўтирмасдан “Пахтакор” таклиф қилган шартномага рози бўлди. У ерда ҳам унинг ишлари осон кечмади. Юлдузли таркибга эга жамоанинг ҳамма аъзоси ҳам уни қабул қилмади. Машғулотларда четга суриш, ўйин пайтида пас бермаслик ҳолатлари ҳам бўлди. Аммо у ёш ва бир кун келиб албатта ўз вақти келишини биларди, ўша пайт келди ҳам. 2002 йилги кўз ёшлар, 2009 йил онанинг қувонч кўз ёшларигача етиб борди. 2009 йилнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилган Одил Аҳмедов бугун 26 ёшга тўлди. Яхши футболчи ва энг муҳими, яхши инсон, яқинларини ёлғизлатиб қўймайдиган фарзанд!

Юқоридаги ёзганларим, Одил ҳақида билганларимнинг ози. У билан 2006 йил танишдим. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қиларди. Беҳзод Назаров у билан интервью борасида келишиб қўйган, Одил унга “Сиз билан юрадиган дўстингиз, расмларимни чиқариб бера оладими?” деб сўрагани боис Беҳзод билан ҳамроҳ бўлиб меҳмонхонага боргандим. 2008 йилдан эътиборан “Пахтакор”да бирга фаолият юритдик. Шу вақт давомида ўзининг самимийлиги билан ҳурмат қозонган бу футболчининг бир ишига қойил қолмай иложим йўқ. Баъзилардан бугунги кунда Одилни ёнида юрган дўстлари ҳақида эшитиб қоламан. Уларнинг ўйлашича, бу йигитлар яқин-яқиндан пайдо бўлган. Лекин ҳамма ҳам билмайдики, мана шу йигитлар йиллар давомида у билан тўп тепган, шанба кунлари матда бирга тунаган.

Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бу мақолани нима учун ёздим, шунчаки дўст ёки журналист бўлганим учун эмас. Сайтимизни жуда кўплаб ёш футболчилар мунтазам равишда кузатиб боришларини яхши биламан. Одил мисолида ўзлари учун тўғри йўлни танлашлари ва яхши футболчи бўлиб етишишлари йўлида тинмай меҳнат қилишларини истадим.

Нодирхўжа Юлдашев.

Фото: Хайрулло Холиқов. 2008 йил. "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви олдидан.

Rating: +1   

Comments

   
26 nov 01:00:14
sns1992
Bravoo! Odil akaga gap yo'! Umrlari uzooq bo'siin!
< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook