Latest news

23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"1 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар13 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди9 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"15 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"49 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0 21:00Раньери йирик мағлубият учун айбни ўз зиммасига олди9 21:00Раньери: «Такое поражение - это моя вина»0

08 apr 13:29
News

Нодирхўжа Юлдашев билан ўзбек футболи ретроси

2013 йил сўнггида янги йил учун режа тузар эканман, биринчилардан бўлиб 20 йиллик юбилей санаси яқинлашаётган Хиросимадаги ютуғимиз ҳақида ўйладим.
Балки бугунги кунга келиб бу турнир ўз аҳамиятини йўқотган бўлиши мумкин, аммо 90-йилларда унинг нуфузи ҳозиргига нисбатан анча баландроқ эди. Ҳудди, клублар ўртасидаги МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари Кубоги каби. Бизни чемпион қилган таркибни бир ёдга олсак, кейинчалик жаҳон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сергей Лебедев, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин. Шуҳрат Мақсудов ҳамда Илҳом Шарипов. Марҳум Юрий Шейкин. Андрей Фёдоров, ака-ука Дўрмоновлар. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Улуғбек Рўзимов, Февзи Давлетов, Фарҳод Магометов, Александр Тихонов, Азамат Абдураимов ва бир маротаба бўлсада майдонга тушган Бердах Олланиёзов. Балки бу футболчилар ҳозирда сиз кутган вазифани тўлиқ бажара олмаётгандирлар, аммо бу уларнинг футболчи сифатида тарихимизда тутган ўрниларига соя сола олмайди. Ҳа, айнан уларнинг ўйинлари орқали мустақил ўзбек  футболининг тарихи ёзила бошлаган эди.

Президентимиз бежизга “Тарихсиз келажак қуриб бўлмайди” демаганлар. Мен ҳам тарихни ёд олгим келди. 2014 йилни бошқалардан кўра кўпроқ кутдим. Сабаби, юқорида номи зикр этилган юлдузларимиз билан ҳар ой учун бир маротаба “Хиросима-94” лойиҳаси учун эксклюзив интервью олишни мақсад қилган эдим. Кўрсатув шаклида кетиши режалаштирилган лойиҳамнинг илк қаҳрамони Азамат Абдураимов бўлди. Айнан унинг Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига урган голи бизникиларни финалга олиб чиққан эди. Бу алоҳида бир катта мавзу. Қўшни юртда бўлиб ўтаётган чемпионатнинг бош совринини қўлга киритишни ҳаммадан ҳам Жанбуий Корея қўпроқ истаганди.

Миллионлаб ўзбекистонлик мухлисларга Хиросима ғалабасини тақдим этган 3 нафар футболчимиз бугун Москва шаҳрида истиқомат қиляптилар. Булар, Илҳом Шарипов, Андрей Фёдоров ва Алексей Тихонов. Бундан икки йил аввал вафот этган Юрий Шейкиннинг оиласи эса Москва остонасида истиқомат қилади. Шу боисдан, Москва сафарига отландим. Бу мақолани блог шаклида ёзсам эътирозлар бўлмаса керак.

Куни кеча “Пахтакор”да ўтган йилларимни ёдга олдим. Мен учун бир пайтлар стадионга қадам қўйишни ўзи бир шараф эди. Йиллар ўтиб Гейнрих, Тожиев, Нестеров, Суюнов, Магдеев, Исмоилов каби машҳурлар билан бир автобусда ўйинларга боришимни тасаввуримга ҳам сиғдира олмасдим. Ўзбекистоннинг энг зўр футболчиси бўлиб етишган Одил Аҳмедов билан эса автобуснинг олди қаторида бирга ўтириб, гурунг қилиб қайтар эдик. Эҳ, бу даврлар, ўзи учар гиламлар...

Бугун эса мен футболимиз тарихида муқим ўрин тутган фахрийлар билан юзма-юз кўришиб, уларни суҳбатларини олиш имкониятига эга бўляпман. Футбол мен учун жуда кўп нарса берди. Балки бугунги кун учун футболимиз бироз зерикарли туйилаётган бўлиши мумкин, аммо уни ич-ичидан туриб кузатиш ва тарих зарварақларидан ўрин олаётган футболчиларимиз билан бир вазифани бажариш, шаҳсан мен учун жуда катта манавий озуқа.

Ҳар сафар, “эй футболингаям” дейман-у, бир кун ўтмай яна ишга боравераман. Чунки ҳаётим мазмунига айланиб улгурган соҳа бу. Бугун эса терма жамоамизнинг ўтмишдаги юлдузларининг хонадонига ташриф буюришни бошлайман. 10 кунлик сафарим давомидаги режам улкан. Москвадаги “Хиросима-94” юлдузларидан ташқари, Ўзбекистон учун Одил Аҳмедовни кашф қилган Валерий Непомняший суҳбатини оламиз. Андрей Пятницкий ва Валерий Кечинов каби спараткчиларимизни ҳали бери унута олмайсиз. Улар ҳам дастуримиздан ўрин олишган. Ёши катта мухлислар Мустақил Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор”нинг илк голини урган Олег Синелобовни яхши эслайдилар. У кейинги фаолиятини “Носта” клубида давом эттирган эди.

Фарғоналиклар, Волков ёдингиздами? Ҳа, бу ўша кейинги фаолиятини “Торпедо” Москвада давом эттирган футболчингиз. Хуллас ишлар талайгина, орада Аҳмедов ва Денисов билан эксклюзив интервьюлар бизни кутиб турибди. Табиийки, “Черкизово” стадионида бўлиб ўтадиган “ўзбек” дербиси “Локомотив” – “Анжи” фото объективимиз назаридан четда қолмайди.

Хуллас, яқин 10 кун ва кейинги 2 ой “CA”дан узоқлашманг! Сизни ўзбек футболи ретроларига бағишланган мавсум кутяпти.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook