UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Нодирбек Тўйчиев: "Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутяпмиз" Янгиликлар

Нодирбек Тўйчиев: "Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутяпмиз"

Терма жамоамизнинг Иорданияга қарши кечадиган баҳсига нафақат футболчиларимиз, балки минглаб мухлислар ҳам ўзгача бир руҳда тайёргарлик кўрмоқда.
Юртимизнинг ҳар бир вилоятидан ашаддий ишқибозларнинг пойтахтга ташрифи ҳануз давом этмоқда. Андижонлик Нодирбек Тўйчиев ҳам футболчиларимизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентга келган.

«Бугун мана терма жамоамизни, муҳим ўйинида футболчиларимизга руҳий далда бўлиш учун Тошкентга келдик. Мендан ташқари яна 50га яқин андижонлик ашаддий фанатлар ҳам пойтахтга ташриф буюрганини кўрдим. Нима бўлганда ҳам,  бўлажак ўйинда фақат ва фақат ғалаба қозонишимизни кутяпмиз. Бунинг учун биз мухлислар йигитларимизни астойдил қўллаб-қувватлашга тайёрмиз».
 
«Имконятларимизни жуда юқори деб биламан. Бугун Худо хоҳласа ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз ҳисоблайман».

«Қандай ҳисобда ғалаба қозонишимизни билмадиму, лекин йирик ҳисобдаги натижа эвазига ютамиз деб умид қиляпмиз».

«Иордания билан биринчи ўйинни кўрган холда шуни айтиш мумкинки, рақиб у қадар кучли эмас. Менимча иорданияликлар Қатардан ҳам бўшга ўхшаяпти».

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика