Latest news

09:02ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Боруссия Д" 2:20 08:52Акинфеев ЕЧЛда иккита автогол қайд этган ягона дарвозабон1 08:52Акинфеев стал первым вратарем в истории Лиги чемпионов, забившим два автогола0 08:22«Реал» мағлубиятсиз сериясини 34та ўйинга етказиб клуб рекордини такрорлади9 08:22«Реал» продлил беспроигрышную серию до 34 матчей, повторив клубный рекорд0 08:16«Боруссия Д» - ЕЧЛ рекордчиси2 08:16Дортмундская «Боруссия» установила рекорд по числу забитых голов на групповой стадии Лиги чемпионов0 08:10Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади6 08:03Байрамингиз муборак бўлсин!5 03:38ЕЧЛ. Барча нимчорак финал иштирокчилари номи маълум14 03:18ЕЧЛ. "H" гуруҳи: "Ювентус"дан ғалаба, Франциядаги баҳс эса "Севилья" фойдасига ишлади1 03:10ЕЧЛ. "G" гуруҳи: "Порту" "Лестер" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, Бельгияда эса "Копенгаген" ғолиб бўлди0 03:02ЕЧЛ. "F" гуруҳи: "Реал" гуруҳ ғолиблигини "Боруссия"га ютқазди, "Легия" эса "Спортинг"дан устун келди3 02:56ЕЧЛ. "E" гуруҳи: "Байер" "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Европа лигаси "чипта"си учун курашда эса "Тоттенхэм" ғолиб1 00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180

08 jan 09:50
News

Нодирбек Тўйчиев : "18-секторда ашаддий ишқибозлар ўтириши керак"

Сўнгги йилларда жамоаларимизнинг савияси фан-клублар билан ҳам белгиланмоқда.
Айни пайтда олий лиганинг барча иштирокчиларида фан-клублар фаолият кўрсатяпти. Бу борада “Андижон” жамоасининг ишқибозлари ўзига хос ўрин тутади. Мавсумлар оралиғида жамоалар машғулот ва йиғинлар ўтказиш билан банд эканлиги хеч кимга сир эмас. Хўш, бундай пайтда фан-клублар нима билан шуғулланишади? Буни билиш мақсадида “Андижон” фан-клуби раиси Нодирбек Тўйчиев билан суҳбатлашдик.

- Қишда жамоалар янги мавсумга тайёргарлик кўраётганда биз мухлислар ҳам бекор ўтириш ниятимиз йўқ, - деб сўз бошлади Тўйчиев. -  “Андижон” фан-клуби ҳозирдан тайёргарликни бошлаши керак ва бу борада режалар ҳам тузиб қўйганмиз. Чунки энди жамоамиз биринчи лигада эмас. “Андижон” олий лигагада бўлгани боис биз ҳам шунга яраша ҳозирлик кўришимиз лозим. Янги мавсумда жамоамиз учун шиорлар ва қўшиқлар танлаганмиз. Шуларни фан-клубга аъзо бўладиган ишқибозлар билан ўрганиб боришимиз керак. Қайсидир маънода биз ҳам клублар сингари қишда йиғилиб янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўришимиз даркор. Ҳозирдан бу борада ишларни амалга оширяпмиз.

- Ҳар йили фан-клубга мухлислар аъзо қилинадими ёки бунга ўзгартириш киритилмайдими? Умуман фан-клубга аъзо бўлиш шартлари қанақа?
- Албатта, янги мавсум ва олий лига бўлгани учун сафимизга янги аъзоларни қабул қиламиз. Фан-клубда ҳам ҳар йили ўзгаришлар бўлиб туради. Кимдир ишлаш мақсадида хориж сафарларига кетиб қолади. Яна кимдир бошқа ишлар билан банд бўлиб стадионга кела олмаслиги мумкин. Қолаверса, фан-клуб аъзоси бўлиб тинмай хайқириб ўтиришдан зериккан ёки ёши катта бўлиб уятиб қолган мухлислар ҳам йўқ эмас. Менинг назаримда ҳақиқий ишқибоз жамоасини юракдан охиригача қўллаб-қувватлайди. Гарчи клуби ютқазаётган бўлса ҳам. Мана чет элларда қандай фанатлар борлигини кўряпмиз. Биз ҳам шунга интилишимиз керак. Футбол мухлислари 7 ёшдан 70 ёшгача бўлади. Бу борада ёш чегараланмайди. Фан-клубга аъзолар қабул қилишда бу йил ўзгаришлар киритдик. Яъни, мухлислар фан-клубга бепул аъзо бўлишлари мумкин. Аммо бу билан сафимиз чегараланган бўлиб, 300 нафар ишқибозни фан-клубга қабул қила оламиз. Бепул деб ҳаммани ҳам сафимизга қабул қилавермаймиз. Биринчи навбатда энг ашаддий, 90 дақиқа жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлайдиган мухлисларни оламиз. Бу борада ҳеч қандай таниш-билишчилик кетмайди. Чунки 18-секторда ашаддий ишқибоз ўтириш керак. Ҳар душанба кунлари соат 15:00да “Соғлом авлод” стадионига йиғилиб тайёргарлик ишларини бошлаймиз. Фан-клубга аъзо бўлишни хоҳлаган мухлислар душанба куни стадионга келишлари мумкин. Тайёргарлик давомида фаол иштирок этганларни фанғклубга қабул қиламиз. Чемпионат бошланиш арафасида жамоалар заявка топширишганидек, биз ҳам фан-клуб аъзоларининг хужжат ишларини расмийлаштириб оламиз. Ҳар бир мухлис паспорт нусхаси ва ўз яшайдиган маҳалладан тегишли хужжатлар топширгач, биз уларга фан-клуб аъзолигини билдирадиган “бежиклар” берамиз. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтишим керак, фан-клубга аъзо бўлдим энди мен ўйинни шунчаки кўриб чиқиб кетамадан деган мухлис адашади. Биз 18-сектордаги барча фанатларни кузаб борамиз. Ўйин давомида ўзини бир четга оладиган ишқибозларни фан-клубдан чиқариб юборишимиз ҳам мумкин. Насиб қилса, сафардаги учрашувларга ҳам боришни режалаштириб турибмиз. Бу борада “Андижон” клуби томонидан ҳам ёрдамлар бўлишига умид қиламиз. Шу боис энг зўр мухлисларни сафардаги ўйинларга ҳам олиб боришга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари клуб томонидан бизга футболка ва шапкаларни ҳам берилиши кутилмоқда. Лекин фан-клуб албатта бир хил либосда бўлиши керак. Бу борада футболкалар сотуви ҳам йўлга қўйилади. Фан-клуб аъзолари футболкаларни ўзининг нархида харид қилиш имкониятига эга бўлади.

- Ўтган мавсумда “Андижон” фан-клубининг фаолияти қандай бўлди?
- Ўтган йили жамоамиз биринчи лигада иштирок этди. Шунда жамоанинг ҳақиқий мухлислари кимлар эканлиги билинди. Мисол учун, биринчи лигада ўйинларни кўришга келмаган ишқибозлар ҳам бўлди. Аммо стадионга келиб биринчи лига бўлса ҳам жамоамизни қўллаб-қувват мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ҳақиқий ишқибоз жамоани яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам бирга бўлиши керак.

- Фан-клубнинг ҳам янги мавсумда “Андижон” жамоасидан умидлари катта бўлса керак?
- Аввало шуни айтишим керакки, 2014 йилда “Андижон” жамоамиз ташкил этилганига 50 йил тўлади. Жамоамизнинг ярим асрлик тўйи муносабати билан мухлисларни табриклайман. Албатта, фанғклубнинг ҳам жамоамиздан умидимиз катта ва янги мавсумда чиройли ўйинлар кутяпмиз. Фан-клуб номидан Азамат Абдураимовга ишонамиз. Унинг режаси бир йиллик эмас. Айни пайтда жамоа шунга яраша тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпти. Клубимизда маҳаллий иқтидорли ўйинчилар кўп. Биз биринчи навбатда ана шулар жамоамизнинг асосий ўйинчилари бўлишларини истаймиз. Футболчилик фаолияти узоқ бўлмайди ва шу касби орқали улар келажакни яратишга ҳаракат қилишади. Шунинг учун футболчи фақат футболни ўйлаб бошқа ишларга эътибор қаратмаслиги керак деб ўйлайман. Мен маҳаллий футболчиларимизга Бахтиёр Ҳамидуллаевни намуна қилиб кўрсатган бўлардим. Мана шу футболчи “Андижон”да ўйнаб ёмон бўлмади. У жамоада ўзини кўрсатди ва шунга яраша ҳақ олди. Бу билан Ҳамидуллаев келажак ҳаётини ҳам яхшилаб барча имкониятларни яратиб олди. Ҳужумчини бу футболдан юракдан ўйнаганидан ва топган пулини тўғри йўлда ишлатганидан далолатдир. Бошқа футболчиларимиз ҳам шундай бўлишини хоҳлаймиз. Ниятимиз “Андижон” жамоамиз ҳам икки-уч йилдан кейин совринли ўрин учун курашиб Осиёкубокларида иштирок этишини тилаймиз. Чунки “Андижон” жамоасининг қандай мухлислари борлигини халқаро майдонларда ҳам кўрсатиб қўйиш мақсадимиз бор.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook