UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Ларс Штиндль: "Бу мен ва жамоа учун алоҳида кеча бўлди"0 21:25Olamsport: МакГрегор боксчимизнинг рақиби билан шуғулланмоқда, спорт қўмитасида янги раҳбар ва бошқа хабарлар3 21:04Карлос Бакка: "Хитойдан ақлбовар қилмас таклиф бўлди, лекин пул энг муҳими эмас"6 20:39Мино Райола: "Балотеллининг тилини кесиб оламан"19 20:14Диего Годин умумий гуруҳга қайтди2 19:52Кейсуке Хонда MLSга ўтишга яқин2 19:28Маурисио Почеттино: "Натижадан ажабландим"3 19:04Балотелли иккита ўйинга дисквалификация қилинди10 18:53ОЧЛ-2017. ОАВ ходимларини 26 февраль куни матбуот анжуманига таклиф этамиз10 18:50ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U23 - "Қизилқум" 1:24 18:24“Бунёдкор” – “Ал-Айн”: Чипталар сотувда!33 18:23"Бунёдкор": ОЧЛ-2017 аккредитация карточкалари тайёр1 18:14Фернандес "Суонси" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирди1 18:00Жасур Абдураимов: "Азиз Ғаниев Европада ўйнаб кета олади"7 17:45Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар42

12 июл 13:37
Янгиликлар

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг

Охирги вақтларда қадрдон жамоамиз “Нефтчи” атрофида жуда кўп гаплар “юрибди” ва ўзгаришлар рўй бермоқда.
Ачинарлиси эса бу жараёнлар биз каби оддий мухлислар дилини хира қилмоқда. Биз мухлис сифатида яна аввалги, “ҳайбатли” “Нефтчи”ни кўришни жуда ва жуда истардик. Бу анча мураккаб иш эканлигини тушунамиз, аммо минглаб Фарғоналик мухлислар учун, қолаверса Фарғона футболи обрўси учун ҳам олдинги “Нефтчи”ни қайтаришингизни илтимос қилган бўлардик!

Ҳозирги кунда жамоа тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Мураббийлар алмашди, футболчиларнинг баъзилари билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Бизни озгина бўлса ҳам хурсанд қилаётгани турли жамоаларда ўйнаётган “Нефтчи” тарбияланувчиларининг яна қадрдон жамоамиз сафига келиб қўшилаётганидир. Фарғона футболи тарбияланувчиси бўлган Мўйдин Мамазулунов билан шартнома имзоланибди. Шунингдек, Носир Отақўзиев ҳамда Ғайрат Ҳасановларнинг кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабаримиз бор. Бу ҳолат бизни фақат қувонтиради. “Нефтчи” мураббийлари ва раҳбариятига эса мурожаатимиз бор. Модомики, жонажон жамоамизнинг аввалги ўйинчилари яна қайтиб келаётган эканлар, сизлардан илтимос, бир вақтлар “Нефтчи”да порлаган ва муҳлисларнинг энг севимли футболчисига айланган Нодир Қўзибоевни ҳам клубга олиб келинг.

Нодир Қўзибоев водий фарзанди, у жон деб яна Фарғонага қайтишни хоҳлаган бўларди. Биз ижтимоий тармоқлар орқали у билан суҳбатлашиб турамиз ва ҳар сафар “Нефтчи”га қайтишини сўраймиз. Унинг ўзи ҳам бунга қарши бўлмаслиги аниқ. Фақат, ҳаммаси Нодирнинг ўзига боғлиқ эмас-да. Бунинг учун клуб томонидан ташаббус кўрсатилиши лозимлигини яхши тушунамиз.

Нодир Қўзибоев ҳозир Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасида ўйнамоқда. Бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида қадрдон “Нефтчи”миз, қадрдон Нодир Қўзибоев тўп сураётган “Истиқлол”га қарши майдонга чиқди. Ана шу ўйинларда Нодир Қўзибоев ҳозир ҳам юқори даражада ўйнай олишини исботлаб берди. Бутун ўйин давомида уни ҳаракатларини диққат билан кузатдик ва шунга амин бўлдикки, Нодир ҳозир ҳам “Нефтчи”ни кучайтира олади. Биз Фарғона ўтказилган дастлабки ўйин давомида бевосита стадионда уни қўллаб-қувватлаб турдик. Ўша куни трибунада бўлсакда, бор овозимиз билан яна “Нефтчи”га қайтишини илтимос қилдик. Тўғри, у ҳозир Биринчи лигада ўйнамоқда, лекин, кубокдаги “Нефтчи”га қарши ўйинлари орқали олий лигада ҳам бемалол ўйнай олишига амин бўлдик.

Аслида, Нодир бир пайтлар жамоадан вақтида уни хориж жамоаларига қўйиб юборишмагани учун кетган эди. Россиянинг “Спартак”, Германиянинг “Гамбург” каби жамоалари Нодир Қўзибоевни сотиб олиш учун таклиф билан чиқишганда, мураббийлар уни қўйиб юборишмаган эди. Ваҳоланки, ўшанда у хориж жамоаларига ўтганида ҳозир ўзбек футболи учун ҳам юқори даражали футболчи сифатида ёрдам бераётган бўлар эди.

Фарғона футболининг узоқ йиллик муҳлислари сифатида шуни илтимос қиламиз – Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг!!!

Фарғоналик футбол мухлислари номидан Акромхўжа
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 405
Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 80
Андрей Микляев: "Ҳужум қилмай ғалаба қозониб бўлмайди"
ОЧЛ-2017 илк туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 75
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: