UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Низом Норов: “Бу йил “Андижон”га қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман” Янгиликлар

Низом Норов: “Бу йил “Андижон”га қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман”

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 1989 йили таваллуд топган Низом Норовни кўпчилик унинг “Шўртан”даги фаолияти орқали яхши билади.
Лекин бугунги суҳбатдошимиз бунга қадар ҳам айрим жамоаларда ўйнаган. Ҳозирда “Андижон” ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётган Норовнинг ўқувчиларимизга яқиндан қисқача таништириб ўтадиган бўлсак, Низом катта футболга 17 ёшида кириб келган. Унинг дастлабки жамоаси биринчи лига иштирокчиси “Сурхон” бўлган. Иқтидорли ҳужумчи кейинчалик Саросиёнинг собиқ “Тўпаланг” клуби сафида ҳам олий лига баҳсларида майдонга тушган. Унинг тўпурарлик салоҳияти юқори эканлигини пайқаган “Шўртан” мураббийлари Норовни Ғузорга таклиф этган. Термизлик футболчи 4 йиллик фаолияти давомида “Шўртан”да ўзини кўрсата олди. Айниқса у ёшлар лигасида рақиб дарвозаларини тез-тез ишғол этиб, мухлислар эътиборини тортганди. 2012 йили оёғи синиб, гипс қилинган футболчи олти ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Шу йилнинг иккинчи ярмидан эса биринчи лига иштирокчиси “Хива”да тўп тепди. 2013 йили Роберт Гайнинг таклифига биноан Наманган вилояти Чуст тумани жамоаси “Чуст-Пахтакор”га келган Норов ортда қолган мавсумда яна тўпурарлик маҳорати билан ўзини мухлисларга эслатиб қўйди. Футболчи биринчи лига баҳсларида 10дан ортиқ голларга муаллифлик қилди. Бу билан у ўз жамоасининг тўпурарига айланди. Норов бундай кўрсаткич билан “Андижон” мураббийларини ҳам эътиборини тортди.

- Низомжон, аввало “Андижон” йиғинига келиб қўшилишингиз қандай юз берганини айтиб ўтсангиз?
- Клубга мени бош мураббий Азамат Абдураимов чорлади. Мақсадим бу йил олий лигада ўйнаш эканлиги боис ҳам айнан “бургутлар” йиғинига кўрикдан ўтиш учун келганман.

- Андижонликларнинг иккинчи йиғинда тўлиқ иштирок этдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?
- Бу борада ҳаммаси яхши. Мени жамоадагилар илиқ кутиб олди. Ички муҳит ҳам зўр. Йигитларнинг кўпи билан олдиндан танишлигимиз учун, улар менга янги муҳитга мослашиб олишимга ёрдам бермоқда. Машғулотлар ҳақида айтадиган бўлсам, юқори суръатда ўтказилди. Мураббийлар штаби жуда яхши ишламоқда дейиш мумкин. Айниқса Азамат Биродаровичнинг ўзи машғулотларда эринмасдан футболчиларнинг хатоларини айтиб, уни тузатиш устида иш олиб бормоқда. Рости бундай мураббий билан олдин ишламаганим сабабли мен учун йиғин ажойиб ўтди дея оламан.

- Жамоадаги келгуси тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?
- Бу йил “Андижон”да ўйнашим деярли 90 фоизга аниқ. Бу борада Азамат ака билан гаплашиб олдик. “Навбаҳор” билан ўтказилган ўйиндан сўнг, футболчиларга қисқа муддатлик дам берилди. Уйга қайтаётганимда, мураббийлар менга керакли ҳужжатларни тайёрлаб, 24 январь куни Тошкентда бошланадиган навбатдаги йиғинга келишимни айтди. Насиб қилса пойтахтдаги мазкур йиғинда ҳам ўзимни ҳар томонлама ижобий томондан кўрсатишга харакат қиламан.   

- Азамат Абдураимов илгари ҳужумчи бўлган. Сиз ҳам олдинги чизиқ вакилисиз. Демоқчиманки, бош мураббий машғулот жараёнида сиз билан алоҳида ишлаган пайти ҳам бўлдими?

- Ҳа, Абдураимов ҳужумчиларга қайси пайтда қандай ўйнаш кераклигини уқтиради. Менга ҳам бу борада камчиликларимни айтиб, шу устида кўпроқ ишлашим зарурлигини таъкидлайди. Мураббийнинг айнан шу жиҳати менга ёқди.

- Сиз каби ўткан йили иккинчи босқичда 10та гол урган Лочин Солиев ҳақида нима дейсиз?
- Лочин ака тажрибали ҳужумчи. Илгари бошқа клубларда ҳам ўйнаган. Солиевнинг одамгарчилиги ҳам жуда яхши экан. Яқиндан танишиб олдик. Бундай ҳужумчи билан ёнма-ён ўйнаш осонроқ бўлади.  

- “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсдан келиб чиқиб айтингчи, жамоа ўйин услубига тўлиқ киришиб кета олдингизми?
- Бунга ҳали бироз вақт керак. Аста-секин мослашиш жараёнини тугатяпман. Ўйлайманки, чемпионат бошлангунга қадар тўлиқ мослашиб оламан.

- Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигада ўйнашга яқин турибсиз. Элитада яна ўйнаб кета олишингизга ишонасизми?
- Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Лекин мен ўзимга ишонаман. Агарда имконият берилса, ундан унумли фойдаланиб қолишга интиламан. Қисқача айтганда, “Андижон”га бу йил қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика