Latest news

23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда5 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси14 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи19 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди3 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0 21:40«Лестер» «Порту»га қарши иккинчи таркиби билан ўйнамоқчи10 21:40«Лестер» сыграет с «Порту» вторым составом0 21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди16 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида10 20:52Асмир Бегович жамоасини ўзгартириши мумкин0 20:52МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 20:35Киевнинг «Динамо»си Кононов билан келиша олмади1 20:35Киевское «Динамо» не смогло договориться с Кононовым0

24 aug 17:38
News

Нима учун Кубок финали доим "Пахтакор"да бўлади?

Бу савол кўпчиликни қизиқтираётгани табиий. Сайтимиздаги фикрлар ва электрон манзилимизга келиб тушадиган хатлардан келиб чиқиб, Кубок финали нима учун Тошкентда ўтказилаётганлиги ҳақида фикр юритамиз.
"Пахтакор" Марказий стадиони таъмирдан чиқаётган пайтларни инобатга олмаса, барча финаллар ҳозирча мазкур стадионда бўлиб ўтяпти. Бу ҳақда ПФЛнинг маҳссус регламенти ҳам мавжуд. Аслини олганда Кубок финалини ўлиб-тирилиб Тошкентда ўтказишни талаб қиладиган клубларимиз йўқ. Фақатгина муаммо шундаки, кубок финалини ўлиб-тирилиб вилоятда ўтказадиган мутахассисларимиз йўқ. Йўқ эмас, бор аммо эринчоқ. Аслини олганда финални ўтказиш учун айтарли катта иш қилинмайди. Ҳар доимгидек ПФЛнинг иккита ходими Кубокни кўтариб стадионга олиб тушишади, қолгани ҳудди олий лигадагидек. Айтарли тадбирлар ҳам йўқ. Германия чемпионатининг биринчи тур ўйинларини очилиш маросими, ҳудди олимпиада ўйинларининг биринчи кунидек шоу тарзида ўтказилди. 2007 йил МҲСК стадионида "Пахтакор" финалда "Қурувчи" ("Бунёдкор")ни мағлубиятга учратади. Ўйинга майдон эгалари жиддий тайёргарлик кўришган эди, аммо финалда "Пахтакор" ғалаба қозонди ва тақдирлаш учун қўлланилиши лозим бўлган баъзи нарсалар ишлатилмади. Демоқчиманки, қайси клуб ўзи учун финални шоудек ўтишини истаса, ўзи учун ҳаракат қилган. Ҳудди шундай воқеа 2009 йил ҳам бўлган, Одил Аҳмедов сардорлигидаги "Пахтакор"ни ҳеч ким Ривалдо бошчилигидаги "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратади деб ўйламаган эди. Буни ҳаттоки "Пахтакор"ни ўзи ҳам кутмаган, ва совринни ўйиндан қолиб кетган 1.5 литрли сувлар билан нишонлаган. Мана ўша сурат.




Масалан, қуйида кўриб турганингиз маҳсус саҳна, 2011 йилдан бошлаб чемпион ва кубок финалида стадионга қўйила бошланди. Унга қадар эса гилам тўшалган бир қаватли доскадан фойдаланилар эди. Ўсиш бор дейишга шошилманг, аслида бу саҳна 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун ОФК томонидан буюртма берилган бўлиб, самолетгасиғмаганлиги боис Тошкентда қолиб кетган. Албатта бу ҳазил. Аммо, факт! Биз эса 2011 йилдан бошлаб ундан фойдаланишни бошладик. Эътиборингизни яна суратга қаратамиз. "AFC U-16 Championship Uzbekistan 2010" жумласини "Ўзбекистон чемпиони - 2011" дея ўзгартириш ўрнига, ҳунуккина қилиб, "AFC U-16" ўрнига "Football", "2010"ни эса "2011"га алмаштиришди. Натижада, Сиз суратда кўриб турганингиз "Football Championship Uzbekistan 2011" жумласи келиб чиққан.



AFC U-16 Championship Uzbekistan 2010



Football Championship Uzbekistan 2011

  • Кўп ўтмай саҳнада туб ўзгаришлар қилинди. Шу йил бўлиб ўтган Кубок финалида саҳна қуйидаги ёзувлар билан бойитилди: "O'zbekiston Professional Futbol Ligasi. O'zbekiston Kubo(K)ining finali 2011". Кубок сўзи нотўғри ёзилиш билан бирга, лотин тилидаги Ў (O') харфидаги белги тескари шакилда қўйилган.


Бундан кўриниб турибдики, ПФЛ Кубок финалига оддий ўйин сифатида қарайди. Бу ерда мен бирон-бир бўлимни айблай олмайман. Финалга кўпроқ ташкилотнинг маркетинг хизмати жавоб бериши лозим. Аммо, бугунги кунга келиб бу бўлимнинг иши, мактаб баҳосида "2"га лойиқ. Аслини олганда элементар ҳатоларга йўл қўйилмоқда. Финал ўз номи билан финал! Унда мавсум ғолиби аниқланади, унда ОЧЛ йўлланмаси эгаси аниқланади. Унда янги тарих яратилади, аммо бизда... Финалда мухлис учун айтарли ҳеч нарса йўқ. Гоҳ-гоҳида бирровга келиб кетадиган қўшиқчини айтмасангиз, мухлис учун айтарли ҳеч нима йўқ. Электрон таблодан фойдаланишни ҳам билишмайди. Финалга чиққан клубларнинг видеоархивидан фойдаланиб, 5 дақиқалик ролик ишлаш деган нарсалар ҳам биз учун бегона. Ўйин ташкилотчилиги ҳеч бўлмаса, ОЧЛнинг тур учрашуви савиясичалик эмас.

ПФЛ ўз қошида мусобақаларни профессионал тарзда ташкил қиладиган бўлим очиши ва олий лиганинг ҳар бир турини юқори савияда ўтказишини таъминлаши лозим. Бадалдан тушадиган эмас, маркетингдан келадиган даромад билан ўз қозонини қайнатиши керак. Бунинг учун эса, сал пал ишлайдиган калла керак. Гапирса гап кўп, яхшиси муаммога ечим берайлик. Бу мақолани ўқиб, қани қандай фикр берасан дейдиганлар ҳам бўлади.

Хуллас гап бундай. Йил бошида ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига мезбонлик қилиш учун танлов эълон қилиши ва вилоятларимиз маҳсус дастур орқали мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб бориши лозим. Финалга чиққан жамоалар сафар ҳаражатларини ўзлари қопласинлар, ташкилотчи эса чиптадан тушадиган даромадни ўйинга "тиксин". 10 000 мухлис 3 000 сўмдан чипта олса, 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм бўлади. Бу Ўзбекистон миқёсида мана-ман деган финалга етадиган маблағ. Аслида мухлисларимиз бугунги кунда чипталар учун 100 000 сўмларни ҳам аяшмаяпти. Бу билан олий лига ўйинларидан зерикиб бораётган вилоят мухлисларини шу йўл орқали футболга оз бўлсада қайтарган бўламиз. Масалан, Самарқанд, Қашқадарёнинг бир йўла уч ҳудуди, Муборак, Қарши ва Ғузорда Ўзбекистон талабларидан ҳам ортиға жавоб берадиган стадионлар бор. Бухоро ва анчадан бери олий лига жамоаларини "тириги"ни кўрмай қўйган Сурхондарёда замонавий стадион бор. Хоразмнинг ҳам имконияти чакки эмас. Бекободда ҳам иккиланмай финални ўтказиш мумкин. Хуллас қиламан деса иш кўп. Бу стадионларда майдон яхши эмас дейишингиз мумкин. Аслини олганда майдони ёмон стадион олий ва биринчи лига ўйинларига қўйилиши керак эмас. Яқин йиллар ичида майдон туфайли жамоалар уй учрашувларини ўзгартирдиларми? Йўқ, демак бу баҳона ўтмайди.



Шу пайтгача ўтказилган 20та финалнинг 16тасида финал "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтган. Дастлабки финал 1992 йил Самарқандда бўлиб ўтган бўлса, сўнгги 20 йил ичида "Пахтакор" Марказий стадионида икки маротаба қайта таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги учун, 1994-96 ва 2007 йиллардаги финалга МҲСК стадиони мезбонлик қилган.




2006 йил бўлиб ўтган финал учрашувини томоша қилиш учун 17 000 нафар мухлис келган, аммо қизиқ бўлмаган тақдиралш маросимини кузатиш, мухлисларда ортиқча қизиқиш уйғотмаган.


Демак, ҳаммани майдони яхши. Яна бир таклиф шундан иборатки, Кубок финалига мезбонлик қилиш орқали, маълум миқдорда пул ажратилиб ўша стадион майсасини йил давомида финал учун бир текисда тайёрлаш. Буни фойдаси ёмон бўлмайди, Мезбон стадион жамоаси вакиллари йил давомида яхши стадионда ўйнашади ва кўникиб қолгач, кейинги йил ҳам шундай майса талаб қилишади. ПФЛ ҳисобида эса, яхши майдон сони биттага ошади. Хуллас Кубок финали борасида гаплар оз эмас. Бу йил учун майли, қонунга амал қилиш лозим. Аммо 2014 йил Кубок финали камида Қашқадарёда бўлса ҳисоб эмас! Уларга эса Фарғона ва Наманган жиддий қаршилик кўрсатиш мумкин. Боиси, 2014 йилнинг сентяьрь ойига қадар бу икки вилоятда иккита янги стадион клублар ихтиёрига топширилади.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook