UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  10 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Неъматулло Қутибоев: "Орол"нинг эртаси ҳақида ҳеч нима дея олмайман" Янгиликлар

Неъматулло Қутибоев: "Орол"нинг эртаси ҳақида ҳеч нима дея олмайман"

Биринчи лига иштирокчиси Нукуснинг "Орол" жамоасининг иккинчи босқичида қайд этган натижасига хавас қилиб бўлмайди.
Жамоа ўтказилган 8та ўйинда атига 1 очко ишлади холос. Айтишларича бунга юзага келган молиявий муаммо сабаб бўлган. Шу боис яқинда "Орол"нинг биринчи лигадаги иштирокини тўхтатиши хусусида гаплар тарқай бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, бош мураббий Неъматулло Қутибоев билан аълоқага чиқдик.

- Оролнинг эртаси ҳақида ҳозир сизга ҳеч нима дея олмайман. Шу боис жамоамизнинг иштироки яна давом этадими йўқми, бу ҳақда ҳам тайинли гап айтишим қийин, - дейди Қутибоев. Тўғри, иккинчи босқичнинг дастлабки қисмида қайд эттган натижамиз, мақтагулик даражада бўлмади. Лекин биласизми, иккинчи босқичга тайёргарлик ҳам яхши ўтмаганди. Футболчиларнинг жисмоний холати, битта бўлимда ўйнашгагина етарди. Шу боис кўплаб қимматли очколарни бой бердик.

- Жамоангизнинг водийга, аниқроғи, "Андижон" билан "Қўқон-1912"га қарши кечган баҳсига катта қийинчилик билан етиб борганидан хабаримиз бор. "Орол" энди яна икки турни водийнинг бошқа жамоаларига қарши ўтказади. Шундай экан Наманганга бориш имкониятинглар қандай?
- Айтдим-ку, ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Эртага қанақа шароит бўлишини очиғи билмаймиз.... Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Асилбек Мамарасулов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика