Latest news

16:10"Манчестер Сити" Габриэль Жезус трансфери ҳақида эълон қилди0 16:10«Манчестер Сити» объявил о переходе Габриэля Жезуса0 16:10«Манчестер Сити» объявил о переходе Габриэля Жезуса0 15:49Мертезакер "Арсенал" билан шартномани узайтирди3 15:49Мертезакер продлил контракт с «Арсеналом»0 15:18"Реал" мухлислари Роналдуга Хитойга кетишни маслаҳат беришмоқда26 15:18Болельщики «Реала» недовольны Роналду и советуют ему играть в Китае0 15:17"Шўртан": Ботир Қодирқуловни табриклаймиз0 15:09Назорат учрашуви: “Қизилқум” - “Динамо” - 2:010 14:47Миллионер футболчини Хитойда илиқ кутиб олишди11 14:43"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик!1 14:40Обид Жўрабоев: “Навбаҳор”дан кетишимга Равшан Бозоров сабабчи”5 14:16Olamsport: Australian Open. Денис Истоминнинг кейинги босқичдаги рақиби маълум12 13:45РФПЛ клублари "Ювентус"га тақлид қилганда... (галерея)5 13:41“УзДонгЖу” иккинчи йиғинни якунлади2

28 mar 11:21
News

Неъматулла Қутибоев: “Имкониятимиздан келиб чиқиб жамоа туздик”

Нукуснинг “Орол” жамоаси бу йил ҳам биринчи лигада иштирок этади. Хўш, жамоа мавсумга тайёрми?
Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида бош мураббий Қутибоев билан боғландик.

- Сиз бошчилик қилаётган “Орол” ҳақида мухлисларда етарлича маълумот йўқ. Шу боис жамоангизнинг бу йилги мавсумга кўрган ҳозирлиги борасида ўзингиздан эшитсак дегандик?
- Қишки йиғинларни асосан ўз қароргоҳимизда ўтказдик. Кунига икки маҳалдан шуғулландик. Расмий ўйинлар бошланишига оз муддат қолгани учун энди кунига бир маҳалдан машғулот ўтказилмоқда.

- Ўтган йили ўзини кўрсата олган Азамат Илёсовнинг “Нефтчи”га ўтганини яхши биламиз. Айтингчи клуб бу трансфердан қанчалик фойда кўрди?
- Ўзингиз биласиз молиявий масалаларга тўхталишни аввалдан истамаганман. Буни раҳбарият ҳал қилади. Олий лига жамоаси томонидан қанчадир миқдорда пул берилган бўлиши керак. Лекин бу борада аниқ суммани айта олмайман.

- Юқорида номи келтириб ўтилган футболчидан ташқари яна кимлар жамоани тарк этди?
- Илёсовдан бошқа Оллаёр Реимов билан ҳам хайрлашдик. У “Хоразм”да ўйнашга қарор қилди.

- Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида кимларнинг хизматига таянмоқдасиз?
- Очиғини айтганда, маҳоратли ўйинчиларни катта пуллар эвазига олиб келиш имкониятимиз йўқ. Шу боис асосан маҳаллий ёшларни таркибга жалб этдик. Уларни энди тарбиялаб борамиз. Ҳозир сафимизда энг тажрибали футболчилар деб Мансур Абдуллаев билан Муротбой Абдумуротовни айтишим мумкин. Қолганлар 1994 йил ва ундан кичик ёшдаги йигитлардир.

- Ёшларга эътибор қаратаётганингиз яхшику, лекин бу таркиб билан кучли саккизталикка киришга кўзингиз етяптими?
- Албатта бу осон бўлмайди. Бироқ наилож имкониятимиздан келиб чиқиб жамоа туздик. Иложи борича кейинги босқичга чиқишга уринамиз.

- Тан олиш керак, ўтган йили “Орол” молиявий муаммолар туфайли анча қийналиб қолганди. Бу борада айни дамдаги холат қандай?
- ПФЛга ўтган йилги қарздорликларни тўлаб бўлдик. Умуман олганда ўтган йилги ҳисоб китоб ишлари қилинди. Ҳозирги пайтдаги моддий имкониятимизни эса.... (Бироз ўйланиб – И.Р) Ўзингиз кўряпсизку, яна бундан ташқари нима ҳам дейиш мумкин. Раҳбарият жорий мавсум бу борада муаммо бўлмаслигини айтмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.   

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 121
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
"Севилья" - "Реал Мадрид". Таркиблар маълум
Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган "Севилья" -... 76
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook