14 jul 11:57
News

«Нефтчи»га янги ўйинчилар келиб қўшилиши давом этмоқда

12 июлдан бошлаб Тошкентдаги “Геофизика” қароргоҳида йиғинни бошлаб юборган “Нефтчи” иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларга зўр бермоқда.
Шу билан бирга жамоа таркибига ҳам кун ора янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Чизиқлар ўртасидаги рақобатни янада ошириш мақсадида мураббийлар штаби бошқа клублардан тажрибали футболчиларни таклиф этмоқда. Олдин хабар берганимиздек, йиғинга биринчилардан бўлиб, Носир Отақўзиев, Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов ҳамда Мўйдин Мамазулунов каби ўйинчилар етиб келишганди. Айни пайтда кўрикдан ўтаётган футболчиларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан биринчи даврада асосан “Бунёдкор”нинг захирасида қолиб кетган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ва “Шўртан”га ижарага берилган ярим ҳимоячи Шукур Жумабоев куни кеча “Нефтчи” машғулотларига келиб қўшилишди. 

Узун қулоқ гапларга қараганда, “Нефтчи” бу билан селекция жараёнини тўхтатиб қўймоқчи эмас. Боиси мураббийлар штаби яна бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Бундан кўриниб турибдики, жамоа сафига тез кунларда яна янги номлар қўшилади.

Амет Мемет Тошкентдаги йиғин давомида 4та жамоа билан синов-назорат учрашувини ташкил этиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиришни режалаштирган. Бу борада фарғоналикларнинг дастлабки рақиби “Пахтакор” бўлади. Шерлар билан ўйин 17 июль куни ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек “Олмалиқ”, “Гулистон” ва “Сўғдиёна” жамоалари билан ҳам ўйин ўтказилишига келишиб олинган.

Айтиш керакки, жамоа Тошкентда июль ойининг сўнггига қадар бўлади ва август ойидан бошлаб, Фарғонада иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик кўрилади.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 85
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook