UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 1:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  16 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Нефтчи": Ёшларимиз сафарда дуранг қайд этди Янгиликлар

"Нефтчи": Ёшларимиз сафарда дуранг қайд этди

Бугун ёшлар лигасининг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ёшлар лигасида пешқадамликни ўз қўлига олган “Нефтчи” ёшлар жамоаси бугун Янгиерда “Сўғдиёна” меҳмони бўлди. Гарчи рақибимиз турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган эрсада, жамоамиз бугунги учрашувга жиддий қараган холда, шунга монанд юқори суръатда тайёргарлик кўрди.

Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув “Сўғдиёна”нинг хавфли ҳужумлари билан бошланди. Чап қанотдан Фурқат Ҳасанбоевнинг амалга оширган жарима зарбаси сал бўлса, гол билан якунланиши ҳам мумкин эди. Кейинчалик жамоамиз ёшлари ҳам аста-секин ўйинни назорат қилишга уринди. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумлар ташкил этди. Аммо уларнинг аксарияти охирига етмай, узилиб қолаверди.

Ўйиннинг 29-дақиқаси ўтиб бораётганида “Сўғдиёна” футболчилари комбинация уюштирди. Уни тажрибали ҳужумчи Акмал Абдураҳмонов аниқ якунлаб учрашувда ҳисобни очишга эришди.

Шундан сўнг Сергей Ковшов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча вазиятларни яратишга эришди. Аммо ундан унумли фойдаланишга келганда йигитларимизга аниқлик етишмади. Шу тариқа биринчи бўлим, 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими янада шиддатли руҳда бошланди. 48-дақиқада Нодирхон Камолов мезбонлар жарима майдони ташқарисида қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Белгиланган жарима тўпини Отабек Зокиров амалга оширди. Отабекнинг берган аниқ зарбасини Ашурматов катта қийинчилик билан ушлаб олди.

54-дақиқага келиб “Нефтчи” ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бурчак тўпини амалга оширган Зокиров тўпни жарима майдони ичига узатиб берди. Маъруф Муродовнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

Орадан бироз ўтиб энди мезбонлар ҳужумга ўтди. Бу вазиятда "Сўғдиёна" учрашувдаги иккинчи голини уришга жуда яқин эди. Ўнг қанотдан Абдураҳмоновнинг жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Санжар Рашидов "Нефтчи" дарвозаси томон йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

60-дақиқада эса Музаффаровнинг жарима майдон ичида йўллаган кучли зарбаси "Сўғдиёна" ҳимоячиси Алишер Исломовга тегиб қайтди. Акс холда тўп дарвоза тўридан жой олиши ҳам ҳеч гап эмасди.

Ваниҳоят 70-дақиқага келиб “Нефтчи” ёшлари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Захирадан майдонга тушган Отабек Зокиров мезбонлар жарима майдони ичига 2-3 рақибини усталик билан алдаб ўтиб, ёриб кирди ва рақиб дарвозасини ишғол этди. Отабек ушбу голини "салто"си билан нишонлади!

Ўйининг қолган қисми бироз асабий кечди. Чунки ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун бор кучини бериб ўйнади. Футболчилар тўп учун курашларда бир-бирларини аяб ўтирмади.

Бироқ ўйинда бошқа гол кузатилмади. Шу тариқа Сергей Ковшов шогирдлари сафарда дуранг қайд этиб, ўз ҳисобига бир очко ёздириб қўйди. Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” ёшлар жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


Ёшлар лигаси,  9-тур. “Сўғдиёна” – “Нефтчи” 1:1 (1:0).

Янгиер. “Янгиер” стадиони.

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Дониёр Убайдуллаев, Тўрабек Суюнов, Сардор Ҳасанбоев.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Голлар: Акмал Абдураҳмонов, 29. Отабек Зокиров, 70.

“Сўғдиёна”: 16.Нодиржон Ашурматов, 2.Дилмурод Исломов, 5.Алишер Исломов, 7.Акмал Абдураҳмонов, 8.Ботиржон Каримжонов (С), 9.Сардор Қаҳҳоров, 10.Сирож Мелиев, 11.Нодирбек Иброҳимов, 12.Бобур Қосимов, 14.Фурқат Ҳасанбоев, 17.Санжар Рашидов.

Захира: 76.Расул Ҳайитов, 3.Анвар Нарзиқулов, 4.Бекзод Турсунов, 6.Фазлиддин Абдувалиев, 13.Жамшид Ҳазратқулов, 15.Маъруф Тўраев, 18.Шаҳбоз Жўрабеков

“Нефтчи”: 1.Сардор Қобулжонов (42.Алишер Пахритдинов,), 6.Азамат Илёсов (30.Маъруф Муродов,), 10.Нодирхон Камолов, 15.Равшанбек Тоҳиров, 17.Музаффар Музаффаров, 20.Шохруҳбек Холматов (С), 3.Достон Турсунов, 8.Жаҳонгир Юсуфжонов, 27.Зоҳид Абдуллаев (23.Отабек Зокиров, 46), 22.Сайдулло Раҳматов, 77.Иззат Ғаниев (7.Алишер Файзуллаев, 67).

Захира: 5.Сарвар Қулматов, 14.Жаҳонгир Дадабоев, 25.Сарвар Абдуллаев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика