UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  0 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  6 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  53 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4

“Нефтчи” Сардор Мирзаев ҳамда Шукурали Пўлатовга оқ йўл тилайди Янгиликлар

“Нефтчи” Сардор Мирзаев ҳамда Шукурали Пўлатовга оқ йўл тилайди

Футболда фаолияти мобайнида бир жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар камдан-кам учрайди.
Куни кеча кўп йиллар давомида “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилишган – Сардор Мирзаев ҳамда Шукурали Пўлатовлар клуб билан хайрлашишди. Ушбу ўзгаришларни мухлислар турли хил қабул қилишмоқда.

“Нефтчи” клуби ўзини бошқа жойда синаб кўрмоқчи бўлган ўйинчиларни ушлаб турмайди!

Юқоридаги футболчилар нима учун “Нефтчи”ни тарк этишганининг сабабини билиш мақсадида клуб матбуот хизмати бу футболчилар билан боғланиб улардан қисқача интервью олди.

Сардор Мирзаев: “Орзуим ОЧЛда ўйнаш”

- Кутганимдек, “Нефтчи” раҳбарияти шартнома узайтириш таклифини билдирди. Аммо менинг мақсадим халқаро мусобақаларда тўп суриш. Шунинг учун ўзимни Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубда синаб кўришга қарор қилдим. Ростини айтсам, клубдан кетишим осон бўлгани йўқ.

Кези келганда, шуни айтишим жоизки, менинг шу даражага етишимда клуб мураббийларининг ўрни беқиёс.

Айниқса, Амет Абдуллаевич жисмоний ва тактика борасида ўсишимда муҳим рол ўйнади. Амет Мемет келгач, футболга бўлган қарашларим ҳам ўзгариб кетди.  Ушбу мутахассис ҳар доим профессионал бўлишга интилади. Фарғонада олиб борган қисқа фаолияти давомида Амет Мемет кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Масалан, футболчиларга рақиб жамоа ҳақидаги видеоёзувлар кўрсатилиб, бўлиб ўтган учрашувлар таҳлил этилмоқда. Бу ўзгаришлар футболчиларнинг ўзларига катта ёрдам бермоқда. Ушбу мутахассис билан жамоа янги мавсумда совринли ўринларни олиши мумкин.

Шукурали Пўлатов: “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолади”

- Клуб раҳбарияти менга янги битим таклиф этганига қарамай, узоқ ўйланишлардан сўнг, расман "Нефтчи"ни тарк этдим. Кеча базага бориб, жамоа аъзолари билан дўстона хайрлашдим. Ниятим келаси йил ўзимни ОЧЛ баҳсларида синаб кўриш. "Нефтчи"да энг катта турнир мен учун бу - ОФК Кубоги мусобақаси бўлди. Насиб этса, энди ОЧЛда ҳам  ўйнаймоқчиман.

Шуни айтишим жоизки, Амет Абдуллаевичдан ҳам ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, бир чизиқли ҳимояда ўйнаш, тактика борасида тушунчам янада бойиди. Жисмоний тарафлама ҳам ўсишга эришдим. Бунинг натижасида Тошкент жамоалари мени ўз сафига чорлади.

Мухлислар жамоа алмаштирганимни тўғри тушинишларини истардим. Футболда ҳар доим ҳам пул муҳим рол ўйнамайди.

Бугун “Нефтчи”ни тарк этаётган бўлсам, қачондир яна шу клубга қайтиб келишим мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолади. Бундай бахтли дамлар “Нефтчи” билан боғлиқ бўлганини ҳеч қачон унутмайман.

 
Ўз навбатида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби  бу футболчиларга “Нефтчи”даги  ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятларига омад тилайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика