19 jan 10:14
News

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз иккита ўйинда ғалаба қозонишди

Фарғонада йиғин ўтказаётган “Нефтчи” ўинбосарлари кеча иккита назорат учрашувида майдонга тушишди.
Аввалига Сергей Ковшов шогирдларига “Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби жамоаси рақиблик қиди. Ўйинда ўринбосарларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи ўйинда Ковшов жамоаси ўтган мавсумда Фарғона вилоят биринчи лиги (иккинчи лига)да иккинчи ўринни қўлга киритган “Футбол инфо” жамоаси рақиблик қилди. Мазкур баҳс ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтганини таъкидлаш жоиз. Учрашувда “Нефтчи” ўринбосарлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шуни айтиш жоизки, ўринбосарларимиз сафида кўрикда бўлиб турган кўплаб футболчилар ҳаракат қилишди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook