UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  11 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

“Нефтчи”: Машғулотлар бошланди, таркибда янги ўйинчилар бор Янгиликлар

“Нефтчи”: Машғулотлар бошланди, таркибда янги ўйинчилар бор

Олдиндан режалаштирилганидек, бугун “Нефтчи” жамоаси аъзолари биринчи бўлиб янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди.
 Икки кун олдин Амет Абдуллаевич Мемет Фарғонага келганди. Эрта тонгдан эса футболчилар бирин-кетин базага тўплана бошлашди. Тушликдан кейин мураббийлар штабининг қолган вакиллари – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Элдар Сакаев, дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин, ва катта мураббий Шамил Исеевлар Фарғонага етиб келишди.

Машғулотдан олдин мураббийлар штаби кичик йиғилиш ўтказишди.  

Бугунги машғулотда икки нафар янги ўйинчи иштирок этди. Булар, якунига етган мавсумни “Сўғдиёна”да ўтказган Маъруф Муродов ҳамда “Истиқлол” ўйинчиси Ғуломҳайдар Ғуломовдир.

Жамоанинг қолган вакиллари, Мансур Саидов, Носир Отақўзиев, Ғайрат Ҳасанов, Бахтиёр Ёқубов, Сардор Мирзаев, Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов, Отабек Исроилов, Фарух Турдалиев, Хислат Чилматов, Санжар Асқаралиев, Павел Смоляченко каби етакчи футболчилар машғулотда қатнашишди. Мавсум-2013ни ўринбосарлар сафида ўтказган бир қатор футболчилар ҳам асосий таркиб билан шуғулланишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика