UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  1 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  14 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  5 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23

"Нефтчи" февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Нефтчи" февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади

Бугун ҳам “Нефтчи” жамоаси икки маҳал машғулот ўтказди. Муроджон Исмоилов футболчиларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор бераётир.
Бугунги машғулотда кеча Фарғонага етиб келган Рўзимбой Аҳмедов ҳам иштирок этди. Шунингдек, ўтган мавсумни ижара асосида “Андижон”да ўтказган Сардор Соипов ҳам машғулотларда қатнашмоқда.

“Нефтчи” машғулотда иштирок этаётган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов, Фаррух Турдалиев, Сардор Қобулжонов.

Ҳимоячилар: Дилёрбек Ирматов, Вячеслав Понамарёв, Иқбол Бобохонов, Дэвид Ония, Шавкат Раимқулов, Достон Турсунов, Достонбек Турсунзода, Зокир Нурматов.  

Ярим ҳимоячилар: Бахтиёр Ёқубов, Санжар Асқаралиев, Мирзакамол Камолов, Сайдулло Раҳматов, Маъруф Муродов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Жавоҳир Расулов, Иззатбек Ғаниев, Алишер Файзуллаев, Павел Смоляченко, Сардор Соипов.

Ҳужумчилар: Носирбек Отақўзиев, Отабек Ҳайдаров, Умид Қодиров, Отабек Зокиров, Отабек Исроилов, Рўзимбой Аҳмедов.

Режага кўра, Фарғонадаги йиғин 9 январгача давом этади. Шу куни “Қўқон-1912” ва Фарғонанинг “Динамо” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

Кейинги йиғин 12-30 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Пойтахтдаги йиғинда бир нечта назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

“Нефтчи” одатдагидек бу йил ҳам “Ҳоким кубоги” баҳсларида қатнашади. Мазкур мусобақа 2-7 февраль кунлари бўлиб ўтади.

9 февраль куни “Нефтчи” аъзолари навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. Туркияда ҳам бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу йиғин 24 февралга қадар давом этади.

Тайёргарликнинг сўнгги босқичи 28 февраль кунидан бошлаб клуб қароргоҳида давом эттирлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика